Home » Archives by category » UZ TV NEWS » SPORT (Page 4)

ФИНАЛ ЙЎЛЛАНМАСИ УЧУН КУРАШ ҚИЗҒИН КЕЧДИ

Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” теннис мажмуасида ўтказилаётган халқаро турнирнинг ярим финал учрашувлари ҳам қизиқарли кўриниш олди. “Fеrgana Womens” баҳсларида  финал йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилган спортчилар бор куч имкониятларини ишга солишиб, ғолиблик учун кураш олиб боришди. Дастлабки баҳсда россиялик теннисчи Ксения Лукина мусобақани мағлубиятсиз якунлаб келаётган мамлакатимизнинг иқтидорли спортчиси Сабина Шариповага қарши кортга чиқди. Икки сет […]

ИРОДА КУЧИНИ НАМОЙИШ ЭТИШДИ

Фарғона кортларида давом этаётган қизиқарли баҳсларнинг навбатдаги кунида ҳам дастлаб, “Fеrgana Womens” баҳсларида аёл спортчиларнинг имкониятлари синовдан ўтказилди. Асосий кортда кечган баҳсларда россиялик теннисчи Анна Моргина устидан ишончли ғалабага эришган мамлакатимизнинг иқтидорли спортчиси Сабина Шарипова бу гал Россия вакили Натела Дзаламидзени қабул қилди. Икки сет давом этган учрашувда спортчиларнинг мусобақага пухта ҳозирлик билан келганликлари уларнинг […]

Фарғонада теннис бўйича халқаро турнирлар давом этмоқда

ҲАМЮРТИМИЗ САБИНА ШАРИПОВА ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ

Аввал хабар берганимиздек, Фарғонада эркаклар ўртасида “Chellenger” ҳамда аёллар ўртасида “Fеrgana Womens” халқаро теннис турнирлари давом этмоқда. Асосий кортда кечган учрашувларни “Fеrgana Womens” баҳсларида иштирок этаётган спортчилар бошлаб беришди. Эътиборлиси шундаки, бугун беллашувлар мамлакатимиз теннисчиларига омадли якунланди. Россиялик иқтидорли теннисчи Анна Моргина ҳамюртимиз Сабина Шарипованинг маҳорати олдида ожиз қолди. Икки сет давом этган қизиқарли учрашув […]

ОМАД МАҲОЛАТЛИЛАРГА КУЛИБ БОҚАДИ

Аввал хабар берганимиздек, Фарғонада эркаклар ўртасида “Chellenger” ҳамда аёллар ўртасида “Fеrgana Womens” халқаро турнирлари ўтказилмоқда. Ўтказилган беллашувда ҳамюртимиз Гўзал Юсупова россиялик Анна Моргинага имкониятни бой берди. Таблода қайд этилган 6-3, 6-3 ҳисоби россиялик теннисчи фойдасига хизмат қилди. Кейинги кортда ўтказилган учрашувда эса хитойлик Хиаоди ЙОУ  Россия теннисчиси Маргарита Лазарева устидан  ишончли ғалабага эришди. 6-3, 6-2. […]

Фарғонада “Fergana Challenger” ҳамда “Fergana women’s” анъанавий халқаро турнирлари бошланди (видео)

Фарғонада “Fergana Challenger” ҳамда “Fergana women’s” анъанавий халқаро турнирлари бошланди

КУЧЛИ ТЕННИСЧИЛАР САРАЛАНМОҚДА

Аввал хабар берганимиздек, Фарғонадаги “Истиқлол” теннис мажмуаси иккита нуфузли халқаро турнирга мезбонлик қиляпти. Эркаклар ўртасида “Chellenger” ҳамда аёллар ўртасида эса “Fеrgana Womens” халқаро турнирлари ўтказилмоқда. Таъкидлаш жоизки, ушбу нуфузли беллашувларда дунёнинг ўттизга яқин мамлакатларидан кучли ракетка усталари иштирок этишмоқда. Бу йилги баҳсларда россиялик Константин Кравчук, Александр Кудрявсев ҳамда Молдавия вакили Раду Албот, Хитой Тайпейидан Ти […]

Фарғонада теннис бўйича халқаро турнир бошланди

Анъанавий тарзда Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” теннис стадиони кортларида 2 та халқаро теннис турнири – эркаклар ўртасида мукофот фонди 50 минг АҚШ доллари бўлган “Chellenger” ва аёллар ўртасида мукофот фонди 25 минг АҚШ доллари бўлган “Fеrgana Womens” бўлиб ўтмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда спортнинг бошқа турлари каби катта тенниснинг жадал ривожланаётганлигини кўришимиз мумкин. Айни пайтда теннис майдонларида […]

Ўзбекистон БМТнинг Минг йиллик ривожланиш мақсадларига тўлиқ эришди

Спорт шундай қудратга эгаки, у туғилиб ўсган Ватан довруғини бутун оламга достон этади. Шукурлар бўлсинким, юртимизда Ватан шон-шуҳратини жаҳон спорт ареналарида муносиб ҳимоя қилаётган ёшларимиз кўпчиликни ташкил этмоқда. Бу каби ютуқларни қўлга киритишда энг аввало озод ва обод юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, давлатимиз раҳбари томонидан спорт соҳасига қаратилаётган катта эътибор асосий омил бўлмоқда. Бу борада […]