Home » Archives by category » UZ TV NEWS » SOCIETY (Page 96)

МЕҲНАТНИНГ МУНОСИБ РАҒБАТИ

 Падари бузрукворим кўп йиллик самарали меҳнат фаолияти мобайнида журналист сифатида ҳам фаолият кўрсатган. Айни шу жиҳат ҳам фаолиятимни олимлик, тадқиқотчилик ишлари билан ҳамоҳанг тарзда олиб боришимда бош омил бўлган бўлса, ажаб эмас, – дейди Ш.Эрматов. – Тиббиёт соҳасида олиб борган изланишларим бесамар кетмади. Соҳага оид бир неча илмий қўлланмалар, китоблар, драсликлар муаллифи сифатида меҳнатим давлатимизнинг […]

ИМКОНИЯТЛАР ТАРАҚҚИЁТГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Оилавий бизнес тадбиркорлик фаолияти шаклларидан бири сифатида иқтисодиётни ривожлантиришга самарали таъсир кўрсатишини ҳаётнинг ўзи исботлади. Мамлакатимизда бу турдаги тадбиркорлик кўп асрлик тарихга эга бўлиб, авваламбор, оилавий анъаналар билан боғлиқ. Ушбу анъаналар туфайли юксак маҳорат сир-асрорлари, йиллар давомида тўпланган бой ҳаётий тажриба авлоддан авлодга ўтиб келаётир. Ишонч, ўзаро ҳурмат бозор муносабатларининг ривожланиши билан бир қаторда сифат […]

ЭНГ ЯХШИ СОВҒА-КИТОБ

Фарғона вилоятида ибратли ташаббусга қўл урилди. Вилоят миқёсида ўтказилаётган турли хил маънавий-маърифий тадбирларда, танловларда, байрам кунларида Алишер Навоий асарлари, Ўзбекистон миллий энциклопедияси каби турли сара китобларни туҳфа қилиш яхши анъанага айланмоқда. Инсон тафаккурини юксалтириш, онгу шуурига эзгулик уруғини сочишда китобнинг ўрни беқиёс. Президентимиз Ислом Каримов томонидан олиб борилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёнида ёшларда китобга меҳр уйғотиш, […]

ОГОҲЛИК МАСЪУЛИЯТИ

Дунёнинг қайноқ нуқталарида кечаётган воқеаларни кўрар ва эшитар экансан, тинч ва осойишта юртда туғилганингга, яшаётганингга шукур қиласан, бугунги тинчлик, барқарорлик, хотиржамлик, саломатлик ва фаровонликнинг қадрига етасан, улуғлайсан. Эркин фикрлайдиган, ўзининг қатъий нуқтаи назарига эга бўлган, ҳуқуқий саводхон кишида атрофда юз бераётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан, албатта, тўғри муносабат шаклланади. Бундай шахс ўз тақдирини ўзгалар, балки бутун жамият […]

МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОНДА ДИНЛАР РАВНАҚИ

Истиқлолнинг дастлабки йилларидан одамларнинг диний туйғуларига ҳурмат, динлараро бағрикенглик тамойили баланд рутбага кўтарилди. 1992 йилнинг 2 июлида «Мусулмон фарзанди бировни кофир, бировни художўй деб тоифаларга ажратмайди… сабаби, бандасининг устидан бандаси эмас, худонинг ўзи ҳукм чиқаради. Шундай экан, бир-биримизни беҳуда айблаб, мен мусулмонман, сен кофир, деб талашиб юришлар бизга тўғри келмайди», – деди Президентимиз. Ўзбекистон Республикаси […]

ПИЧОҚНИНГ СЕҲР ВА ЖОЗИБАСИ

ПИЧОҚНИНГ СЕҲР ВА ЖОЗИБАСИ

Истиқлол йилларида миллий ва қадимий ҳунармандчилик турларини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга амалий кўмак ва мададлар кўрсатиш борасида кенг кўламли ишлар қилинди. Натижада кўпнинг эътибори, рағбатидан четда қолган миллий ҳунармандчилик мактаби ва анъаналари қайта тикланиб ривожланиб бормоқда. Айниқса Президентимизнинг 1997 йил 31 мартда қабул қилган «Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли […]

БАРКАМОЛ АВЛОД – ДАВЛАТ ТАЯНЧИ

Истиқлолимиз солномасига зарҳал харфлар билан муҳрланаётган ҳар бир йил халқимиз ҳаётида алоҳида из қолдириб, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳар бири инсон омили учун хизмат қилмоқда. Хусусан, якунига етган “Обод турмуш” йилида бажарилган ана шундай вазифалар қисқа вақт ичида ўз самарасини кўрсатиб, мамлакатимиз аҳолисининг реал ялпи даромадлари жон бошига 8,2 баробарга ошди. Бу эса юртдошларимизнинг […]

ЭЗГУЛИК УЛАШИШ БАХТИ

Ҳаётимиздан муносиб ўрин эгаллаган 2013 йилда юртимизда аёлга бўлган эътибор, оналар ва болаларнинг саломатлигини мустаҳакамлаш, ўғил қизларни жисмонан соғлом, маънан баркамол этиб тарбиялаш йўлида кўплаб эзгу саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Биргина таълим соҳасида олиб борилган ибратли ишлар эътирофга сазовордир. Фарзандлар таълим-тарбияси масаласини умрининг мазмунига айлантирган фидойи ўқитувчиларимиз жуда кўп. Ёзёвон туманининг Чўлигулистон қишлоғидаги 22 умумтаълим мактаби […]

КИМ ЭДИ ЎЗИ СКОБЕЛЕВ?

Юртдошларимиз мамлакатимизнинг барқарор иқтисодиёти, тараққиёт сари илдам қадам ташлаётгани, халқимизни ҳар бир ютуқ ва ғалабалари, тинч ҳаётини бевосита Президентимиз Ислом Каримов номи билан ҳақли равишда боғлайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 15 ноябрдаги “Фарғона шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, 2012-2015 йилларда ижтимоий ва транспорт-коммунал инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1641-сонли қарорига асосан […]

ЯРАТИБ ЯШАШНИНГ ҲИКМАТИ УЛУҒ

Дунё дунё бўлиб яралибдики, инсон ўз қўли, меҳнати билан заминга ниҳол қадайди, боғлар яратади. Оламнинг янада яшнаши учун хисса қўшади. Лойнинг кўзага айланиши, оддийгина матонинг хушбичим либос суратига кириши, ҳаёт манзаралари рангин бўёқларда жилваланиши бир мўжиза. Қийинчиликларга чап бериб, интилиб, қизиқишларини иқтидорга, иқтидорни эса шакллантира олиш ҳам саодат. Барча тенгдошларидек бўлиш, улардан ўзиб кетиш, яшаш […]