Home » Archives by category » UZ TV NEWS » SOCIETY (Page 70)

МАРКАЗДА 11 МИНГ НАФАРДАН ЗИЁД БОЛАНИНГ САЛОМАТЛИГИ ТИКЛАНДИ

Болаларнинг тарбияси бу фарзандни жисмонан, фикран ва аҳлоқан тарбия қилиб, камолга етиштириш демакдир. Дарҳақиқат, азалдан болажон ва бағрикенг саналган халқимизда ҳар бир фарзанднинг ҳам маънан ъам жисмонан етуклигига алоҳида аҳамият қаратилади. Давлатимиз томонидан бу борада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳот ва янгиланишлар эса, юртимизда соғлом авлодни вояга етказишга қаратилган юксак эътибор намунасидир. Фарғона вилоят болалар […]

МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ – ТИНЧЛИГИМИЗ КАФОЛАТИ

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкилий-бошқарув, сиёсий-ҳуқуқий, моддий-техникавий таъминот жиҳатидан юксак даражага кўтарилди. Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий ҳуқуқ манбаалари орасида Конституция алоҳида ўрин тутади. Ундаги ҳарбий соҳани тартибга солувчи нормаларнинг барчаси мудофаани ташкил қилишга йўналтирилган бўлиб, у Ўзбекистон Республикасини бевосита  ҳимоя қилишга қаратилган тадбирлардан иборатдир.  Конституциянинг 125 ва 126-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг […]

АМНИСТИЯ: ИНСОНПАРВАРЛИКНИНГ ЮКСАК НАМУНАСИ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мазмун-моҳияти аввало инсон ҳуқуқ ва манфаатларини олий қадрият сифатида тан олиб, унинг ишончли ҳимоясини таъминлашга қаратилган. Олиб борилаётган бу ислоҳотларнинг бевосита ташаббускори муҳтарам Юртбошимизнинг “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг манфаатлари учун хизмат қилмоғи даркор”, деган фикрлари суд-ҳуқуқ соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсадини белгилаб берди. Мустақилликнинг дастлабки […]

Бағрикенглик – қон-қонимизга сингиб кетган фазилат

Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик мамлакатимизда қурилаётган демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан саналади.Қуръони Каримнинг “Бақара” сураси 256 оятида: “Динда зўрлаш йўқ, зеро, тўғри йўл янглиш йўлдан ажрим бўлди”, дейилади.  Шу маънода, юртимизда асрлар давомида турли хил миллат ва элатлар тинч-тотув яшаб келишмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7 боб, 31-моддасида: “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон […]

ЯНГИ ҚОНУН ФУҚАРОЛАРГА ЕНГИЛЛИК ЯРАТМОҚДА

Ўтган йил 3 декабрда қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат этиш тартибини янада такомиллаштирди. Мазкур Қонун билан 2002 йил 13 декабрда кабул қилинган янги тахрирдаги «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ва бошқа бир қатор қонунлар бекор қилинди. Янги Қонун қабул қилиниши натижасида юридик шахсларнинг […]

ШУКРОНА АЙТИШНИ СИЗДАН ЎРГАНДИМ…

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, алломаи замонлар, буюк донишмандлару мутаффаккирлар сиймоси ҳамиша кўз ўнгимизда нуроний кўринишда намоён бўлади.  Халқимиз орасида ҳизр назар қилган, деган жумла таърифида ҳам ана шундай нуроний қиёфага ишора мужассам этган. Ёши улуғ муҳтарам кишилар билан учрашганимизда онгли равишда қадриятларимиз, анъаналаримизга риоя қилишга эҳтиёж сезамиз. Падари бузрукворларимиз, волидаи муҳтарамаларимизга кўрсатган эҳтиром туйғуси уйғонади қалбимизда. […]

КИЧКИНТОЙЛАРГА ШОДЛИК ВА ЗАВҚ БАҒИШЛАДИ

Янги йил – энг қувноқ байрам, ҳар биримиз орзиқиб кутамиз. Уни болажонлар кўтаринки кайфият билан қарши оладилар. Айниқса, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Президент арчаси” байрам тадбири уларга унутилмас лаҳзалар ҳадя этади. Дарҳақиқат, азиз фарзандларимизнинг бахтли яшаши, ўсиб-улғайиши учун муҳтарам Президентимиз томонидан катта ғамхўрликлар ва эътибор кўрсатилмоқда. Якунига етаётган 2014 йилнинг “Соғлом бола йили” деб номланиши […]

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН ЯНГИ УЙЛАР

Мустақиллик йилларида ҳарбий хизматчилар оилаларини уй-жой билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Президентимиз томонидан ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини, ижтимоий ҳимоя қилиш, турар-жой ва маиший шароит билан таъминлаш борасида қатор ислоҳотлар ўтказилмоқда. Ҳарбий хизматчилар янги барпо этилган замонавий уйларга кўчиб ўтиб, яшаш шароитлари яхшиланиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси МХХ чегара қўшинларида хизмат қилувчи офицерлар ҳамда сержантлар таркибининг […]

ФАРҒОНАДА ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ ТАНТАНАЛАРИ

Болажон нигоҳида акс этган табассум, қувонч, бахтиёрлик  нишоналари юртимиз тинчлиги ва ободлигидан, халқнинг фаровон турмушидан далолат беради. Янги йил арафасида мамлакатимизнинг барча жойларида  катта хурсандчиликлар, беқиёс шоду ҳуррамликлар билан ўтказилган “Президент арчаси” тадбирлари давомида ҳам  эртамиз эгалари бўлган жажжи ўғил-қизларимизнинг қалбида  ана шундай бир олам завқу шавқ ҳукмрон бўлди. Фарғона шаҳри марказидаги муҳташам Санъат саройида […]

Амнистия акти билан озод этилган 227 нафар фуқарога биометрик паспорт олиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан Амнистия тўғрисида”ги қарори кўплаб юртдошларимизга қувонч ҳадя этди. Ана шу ҳужжатга мувофиқ жазони ижро этиш муассасаларидан кўплаб маҳкумлар муддатидан олдин озод қилиндилар. Яна кўплаб маҳкумларнинг жазо муддатлари қисқартирилди. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида  вилоятимизда ишлаб чиқилган махсус дастур асосида суд, […]