Home » Archives by category » UZ TV NEWS » SOCIETY (Page 6)

ЎЗБЕКИСТОНДА 5-6 ЁШЛИ БОЛАЛАР 100 ФОИЗ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ЖАЛБ ЭТИЛАДИ

Узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми ҳисобланган мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, мактабдан ташқари таълим ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни такомиллаштириш бўйича мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилди. Кузатишлар хулосасига кўра, Халқ таълими вазирлигининг давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликдаги фаолияти аксарият ҳолларда мактаб таълимини ривожлантириш билан чекланиб қолмоқда. Шу нуқтаи назардан бугунги […]

ИСЛОМ ҚАДРИЯТЛАРИ МИРЗИЁЕВТОМОНИДАН ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқини тинглар эканман, бундан яна бир бор руҳий озуқа олдим. Муқаддас динимиз таълимотларига диққат қилар эканмиз, руҳий бойлик доимо моддий бойликдан афзал экани уқтирилади. Давлатимиз раҳбари томонидан жаҳон минбарида сўзланган нутқи замирида ҳам маънавиятга бўлган юксак эътиборни идрок этиш қийин эмас. Айниқса, “Ўзбекистон ўзаро мулоқот, амалий ҳамкорлик ва […]

СИЗ ВАТАНДАЙ АЗИЗСИЗ, УСТОЗ!

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида таълим тизимини ислоҳ этиш жараёнида ўқитувчи касби нуфузини ошириш, жамиятдаги мақомини кўтаришга алоҳида эътибор қаратилди. Уларнинг меҳнат фаолияти давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, педагогик маҳорат бобида янги марраларни эгаллаши учун барча шарт-шароит яратиб берилаётир. 1997 йилдан бошлаб Ўзбекистонда Ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланиб келинмоқда. Уларнинг беқиёс хизматлари эътирофи сифатида 1 октябрь […]

Ўзбекистон Президенти Москва ва Бутун Рус Патриархини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 сентябрь куни Москва ва Бутун Рус Патриархи Кириллни қабул қилди. Давлатимиз раҳбари юқори мартабали меҳмонни қутлар экан, Рус православ черкови раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги анъанавий яқин ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим воқеа эканини чуқур мамнуният билан қайд этди. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги олий ва юқори даражадаги […]

ТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР – ЮҚОРИ САМАРАДОРЛИК ОМИЛИ

Иқтисодиёт вазирлиги Жаҳон банки гуруҳи билан ҳамкорликда 26-29 сентябрь кунлари вазирлик ва ваколатли тижорат банклари таклифига биноан Фарғона, Наманган ҳамда Андижон вилоятларидаги бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарида медиа-тур ташкил этди. Мазкур тадбирнинг асосий мақсади энергия истеъмолчиларига йирик саноат корхоналарида энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш тажрибаси ҳамда энергия самарадорлигига инвестиция йўналтиришнинг фойда ва афзалликларни кўрсатишдан иборатдир. […]

Ўзбекистон спортчилари Осиё ўйинлари 24 та олтин медаль қўлга киритишди

Ашхобод шаҳрида ўтказилган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида муносиб иштирок этган мамлакатимиз спортчилари юртимизга қайтиб келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида спортчиларимизни тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, кенг спорт жамоатчилиги, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олди. Нуфузли спорт анжуманида олтмишдан зиёд мамлакат спортчилари совринли ўринлар учун баҳслашди. Делегациямиз […]

Ўзбекистон ва Америка ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 18-20 сентябрь кунлари Америка Қўшма Штатларига ташрифи, БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқига халқаро миқёсда катта қизиқиш билдирилиб, мамлакатимиз ва хорижий экспертлар томонидан юксак баҳоланмоқда. Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, иқтисодий ҳаётидаги ислоҳотлар халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотмоқда. Айниқса, қарийб бир йил қамровида иқтисодий тармоқда амалга оширилган кенг миқёсли чора-тадбирларга халқаро таҳлилчилар […]

ФАРҒОНА ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ САЙЁҲЛАР ЭЪТИБОРИДА

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асарида  Марғилон ўзига хос таърифга эга.  Шаҳарнинг ободлиги, ширин мевалари, “донаи калон” деб аталувчи анори, “субҳоний” ўриги мақталади. Шу каби дурдона маълумотларда  шаҳарнинг шойи матолари Миср, Эрон ва Юнонистон, Қашғар савдогарлари томонидан  кўплаб харид қилинганлиги таъкидланади. Бугунги кунда Марғилон атласларини дунёнинг деярли барча йирик музейларида учратиш мумкин. Дунё аҳли матонинг жилосидан […]

ЭНГ МУҲИМ БОЙЛИГИМИЗ – ОЛИЖАНОБ ВА МЕҲНАТКАШ ХАЛҚИМИЗ!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган нутқини ҳар бир ўзбекистонлик ҳаяжон билан кузатиб турди. Мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар, аниқ ва изчил дастур асосида ривожланиш йўлидан кетаётган Ўзбекистон Президентининг жаҳон аҳлига айтган гаплари ҳам ўзига яраша залворли бўлди. Бугун Ҳаракатлар стратегияси янгиланишларнинг реал дастури сифатида юзага чиқмоқда, ҳаётга татбиқ этилмоқда, Ўзбекистонда халқ давлат […]

ЮРТБОШИМИЗ МАЪРУЗАСИ – ДУНЁ МАЪРИФАТПАРВАРЛАРИ ЭЪТИБОРИДА

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқини жаҳон жамоатчилиги томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди. Президентимиз дунёнинг энг юксак минбаридан туриб, ўзбекона қатъият ва мулоҳаза билан мамлакатимиз ҳаёти, марказий Осиё минтақаси ҳамда жаҳондаги тинчлик ва барқарорлик билан боғлиқ энг муҳим масалаларни ўртага ташлади. Нутқда Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш […]