Home » Archives by category » UZ TV NEWS » SOCIETY (Page 3)

ХАЛҚ ДИЛИНИНГ ТАРЖИМОНИ

“Адабиёт –атомдан  кучли, фақат  унинг кучини ўтин ёришга сарфламаслик керак”. “…Эртанги кишининг онгини етук қилишда, шубҳасиз, адабиётнинг роли жуда каттадир”. “Ёзувчининг вазифаси  яхши асарлар ёзиш, халқ дилининг таржимони бўлиш билан бирга, унинг вазифасига   адабиётни ҳар қандай бало-қазодан қўриқлаш, адабиётнинг сергак ва жасур посбони бўлиш ҳам киради”. Атоқли адиб Абдулла Қаҳҳорнинг ушбу улуғвор сўзлари бугун миллат […]

ҲАЗИНИЙ ОТАШЗАБОН ШОИР

Халқимизнинг машҳур ва севимли шоири Зиёвуддинхон Ҳазиний туғилган ва вафот этган қишлоқ Қўқон шаҳрига яқин  Катта Кенагасдир. Бу қишлоқ ҳозирда Учкўприк тумани ҳудудига қарашли. Ҳазиний каби зотлар нафақат бир туман, балки бутун бир миллат ва Ватаннинг муносиб фарзандидир. Шоир ҳақида бир мунча тадқиқлар амалга оширилгани сабаб қуйида унинг ҳаёти ва ижодиёти хусусида қисқагина тўхталамиз. Тўлиқ […]

ВАФО ИҚЛИМИНИНГ АМИРИ

XIX аср ўзбек мумтоз адабиётининг забардаст вакилларидан бири, зуллисонайн шоир Амирийдир. Унинг асл исми Амир Саййид Умархон бўлиб,  Қўқон хони Норбўтахоннинг учинчи ўғлидир. У 12 ёшида отасидан жудо бўлгач акаси Олимхон қарамоғида тарбияланди. Умарбек ҳарбий илмларни, чавандозликни ҳам пухта эгаллаб давлат ишларида акаси Олимхонга ёрдам бериб турарди. Олимхон 1806 йили Умарбекни Марғилонга ҳоким этиб тайинлаган […]

Маданият, санъат ва журналистикани рағбатлантириш мақсадида “Илҳом” жамғармаси ташкил этилди

Кейинги пайтда мамлакатимизда ҳаётимизнинг энг муҳим соҳа ва тармоқлари ривожи бўйича билдирилган, кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланган амалий таклиф ва лойиҳаларни изчил, вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича самарали тизим шаклланиб, муваффақиятли фаолият кўрсатаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бунинг амалий тасдиғини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан бўлган учрашувида маданият, […]

Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этилмоқда

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини ривожлантириш, ёшларга замонавий билимларни бериш орқали уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаши учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, ёшларга сифатли […]

ФАРҒОНАДА АСКИЯ БАЙРАМИ

Дунёда кулгуни, ҳазил-мутойибани севмайдиган халқ йўқ. Аския – халқимизнинг ўзига хос миллий санъат тури. Кўпчилик иштирокида, беллашув ва жонли тарзда ўтказиладиган бундай сўзамоллик ўйини бошқа халқларда учрамайди. У тўй-йиғинлар, чойхона ва сайиллар кўрки,  сўзга чечанлик санъатидир. Мазкур санъат тури даврлар ўтса-да ўзининг гўзал шакллари, содда ва теран мазмуни билан бизгача етиб келган халқ оғзаки ижодининг […]

ЁШ ТАДБИРКОРЛАР ВА ФЕРМЕРЛАР ФАОЛИЯТИ ҲАР ТОМОНЛАМА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ

Шу йилнинг 30 июнь куни пойтахтимизда бўлиб ўтган навқирон авлод қурултойида мамлакатимизда келажагимиз ворисларининг янги ташкилоти – Ўзбекистон ёшлар иттифоқига асос солинди. Янги тузилманинг ҳуқуқий ва иқтисодий имкониятлари, мақоми, фаолият қамрови ва йўналишлари замонавий мезонлар бўйича такомиллаштирилиб, ёшларнинг ҳақиқий суянчи ва таянчи бўлиши учун барча шарт-шароитлар яратилди. Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудлари, хусусан, вилоятимизда ҳам […]

Ўзбекистонда кинематография соҳаси янги босқичга олиб чиқилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев яқинда Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан бўлган учрашувда маданият, адабиёт ва санъат соҳасини ривожлантириш борасида давлатимиз томонидан муҳим чора-тадбирлар белгиланаётгани, жумладан, қатор фармон ва қарорлар лойиҳаси тайёрланаётгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган эди. Давлатимиз раҳбари томонидан ана шу муҳим ҳужжатлардан биринчиси – “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Қарорда 2017-2021 […]

ФАРҒОНАДА “ТОЗА ҲУДУД” ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Фарғона вилоятида “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси қошида қурилиб, фаолият кўламини водий вилоятлари миқёсида қамраб олиши режалаштирилаётган ва водийда ягона бўлган чиқиндиларни қайта ишлашга ихтисослашган заводнинг лойиҳа қиймати 90 миллиард сўмни ташкил этади. Бу заводнинг ишга туширилиши 2 мингта янги иш ўрни яратилиши имконини беради. Заводда чиқиндиларни қайта ишлаш ҳисобига 15 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, […]

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ: ИМКОНИЯТ ВА САМАРА

Қувасой шаҳридаги “Кварц“ акциядорлик жамиятида 204 минг евро эвазига Испаниянинг “Tecglass” компаниясидан энг сўнгги русумдаги дастгоҳ сотиб олиниб, ишга туширилди. Замонавий янги дастгоҳ ишлаб чиқарилган ойнага фото суратларни керамик бўёқлар ёрдамида босишга мўлжалланган бўлиб, Марказий Осиёда ягоналиги билан аҳамиятлидир. Замонавий технология ёрдамида турли қалинликдаги ойналарга исталган ранглардаги расм,  суратларни босиш ва ойнани тоблаш натижасида қуёш […]