Home » Archives by category » UZ TV NEWS » SOCIETY (Page 21)

ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР НАМУНАЛИ СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ

Истиқлол йилларида мамлакатимизда ҳар бир фуқарога ўз мол-мулкига эга бўлиш учун барча қонуний ва ҳуқуқий асослар яратиб берилди. Бу борада бир қатор имтиёз ва преференсиялар ҳам кўзда тутилган бўлиб, айни вақтда ўз тасарруфидаги мол-мулк учун белгиланган тартибдаги солиқларни тўлаш мулк эгалари зиммасидаги мажбурият ҳам ҳисобланади. Жисмоний шахслар томонидан тўланадиган мол-мулк солиғи маҳаллий солиқлар таркибидаги асосий […]

Ислом Каримов Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 25 йиллиги билан табриклади

Азиз ватандошлар! Мамлакатимизнинг кўп асрлик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, эл-юртимизни мустабид тузум кишанларидан озод қилиб, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш йўлини очиб берган Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрами билан барчангизни, бутун халқимизни чин қалбимдан табриклайман. Қадрли дўстлар! Барчамизга аёнки, мустақиллик ҳеч қайси халқ, ҳеч қайси миллат тарихида осонлик билан қўлга киритилган эмас. Бу […]

ФАРҒОНАЛИКЛАР МУҚАДДАС ҲАЖ САФАРИГА ЖЎНАБ КЕТИШДИ

Мустақиллик йилларида миллий қадриятларимиз, асрий анъаналаримиз қайта тикланиши баробарида юртдошларимиз эмин-эркин ибодат қилиш имкониятига эга бўлдилар. Қувонарлиси, истиқлол йилларида кўплаб юртдошларимиз муқаддас хаж зиёратини амалга ошириб қайтишди. Бу йил ҳам ислом динининг мазкур фарз амалини бажариш истагида бўлган юртдошларимизга барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Шу кунларда жойларда зиёратга отланган ватандошларимизни сафарга кузатиш тадбирлари катта тантанага айланиб […]

ФАРҒОНАДА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

Фарғона шаҳридаги Ёшлар маданият ва спорт мажмуасида мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишланган “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо,  Ўзбекистоним!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Йигирма беш йиллик ютуқларимиздан бугун ҳар бир ўзбекистонлик фахрланмоқда. Юртимизни дунё тан олди, таниди. Тоғларни ёриб ўтган темир йўлларимиз, жаҳон майдонларида хорижликлар эътиборини тортган ўғлонларимиз, тенглар ичида тенг бўлганимизнинг […]

Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўл линияси – бунёдкорлик ва яратувчанликнинг буюк қудрати

Мустақиллик йилларида мамлакатимиз темир йўл соҳасидаги беқиёс ўзгаришлар, янгиланишлар, бунёдкорликлар “Аср қурилиши” номини олгани бежиз эмас. Эртакларни ҳақиқатга, мўъжизаларни рўёбга чиқараётган бу соҳа фидойилари яна бир буюк қурилишни амалга ошириб, истиқлолимизнинг 25 йиллик қутлуғ байрамига ўзига хос муносиб туҳфа ҳозирлашди. Бу тарихий воқеанинг моҳияти ва аҳамияти хусусида гап кетганда, Қамчиқ довони орқали Фарғона водийсини мамлакатимизнинг […]

ШАНЬДУНЛИК ЖУРНАЛИСТЛАР ВИЛОЯТИМИЗДА

Бугун Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари яхши йўлга қўйилган. Икки мамлакат ижодкорлари, ҳамкорлиги кўлами ва истиқболини замонавий мезонлар бўйича янада ривожланиб бормоқда. Тез-тез кун чиқар юртнинг журналистлари Ўзбекистонга ташриф буюришмоқда, фарғоналик ҳамкасбларимиз эса Хитой давлатига тажриба алмашгани бормоқдалар. Фарғона вилоят Журналистлар уюшмаси таклифига биноан Хитой Халқ Республикасининг Шаньдун провинцияси халқ ҳукумати […]

БАҒРИКЕНГЛИК ЎЗБЕКИСТОНДА ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТГА АЙЛАНГАН

Бағрикенг Ўзбекистонда ҳамма миллатлар ҳамфикр, ҳаммаслак бўлиб яшаётганлигимиздан ғурурланамиз. Мақсадимиз муштарак, она-юртнинг порлоқ келажагини бунёд этиш шу табаррук заминда яшаётган ҳар бир миллат вакилининг орзусидир. Дилларни дилларга туташтирадиган маънавий кўприклар бунёд этгувчи бағрикенг халқмиз. Тинчлик-тотувлик, бирдамлик барқарор бўлган Ўзбекистон аталмиш жаннатмакон юртда истиқомат қилаётган турли элатлар бу таърифнинг нақадар тўғри эканлигини англаб етмоқдалар. Давлатимиз мустақиллигининг […]

Мустақиллик – хонадонларга тўкинлик, фаровонлик улашди

Шу кунларда халқимиз Ватанимиз мустақиллигининг  25 йиллик қутлуғ санасини  кенг миқёсда нишонлаш учун катта ҳозирлик кўрмоқда.  Бу йиллар мазмун-моҳиятига кўра юртимиз тарихида  ўта масъулиятли  ва шарафли даврни ташкил этди.  Халқимиз  мустақилликнинг  биринчи кунларидан бошлаб, ўз умрини ўтаб бўлган эски  мустабид  тизимдан воз кечиб, янги ҳаёт ва янги давр палласини бошлади. Ижтимоий йўналтирилган  бозор иқтисодиётига  асосланган  […]

ИСМИНГДАН АЙЛАНАЙ, ИСТИҚЛОЛ…

Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги шодиёналарига вилоятимиздаги барча меҳнат жамоалари қизғин тайёргарлик кўришмоқда. 2190 та ишчи-хизматчи меҳнат қилаётган Қувасой “Кварц” акциядорлик жамияти корхонаси ҳам бу улуғ байрамга улкан меҳнат зафарлари билан тадорик кўрдилар. Корхонага киришингиз билан ободлик манзараларига кўзингиз тушади. Чор атрофда бўй чўзган дарахтлар, ҳосилга кирган мевалар, саҳнлардаги дилни яшнатадиган турфа гуллар жамоадаги меҳнатсеварлик ва якдиллик […]

ЎЗБЕКИСТОН – УМУМИЙ УЙИМИЗ

Истиқлолнинг фарахбаҳш нурларидан тобора яшнаб бораётган юртимизнинг ҳар бир ҳудудида байрам сурури кезмоқда. Жонажон Ватанимизнинг 25 йиллик тўйини юртдошларимиз чексиз хурсандчиликлар, ўзгача таассуротлар, кўтаринки руҳ билан тантана қилишмоқда.  Бунда айниқса, тинч ва осойишда диёрда бир-бири билан аҳилликда, фаровон ҳаёт кечираётган турли миллат ва элат вакилларининг қадрдонлиги яққол намоён бўлаётир. Қўштепа туманининг Дўрмон қишлоғида жойлашган 10-умумтаълим […]