Home » Archives by category » UZ TV NEWS » SOCIETY

Чўнғара аҳли билан самимий мулоқотлар

Фарғона вилояти Риштон туманидаги Чўнғара қишлоғи анклав ҳудудда жойлашган бўлиб, Қирғизистон Республикаси билан чегарадош. Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан қишлоқ аҳли билан мулоқотлар ўтказилиб, муаммолари жойида ҳал этилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қўшни давлатлар билан узилиб қолган муносабатлар тиклангани, чегаралардаги муаммолар ҳал этилаётгани, қардош халқлар ўртасида қўшничилик, қуда-андачилик, борди-келди муносабатлари қайта йўлга қўйилаётгани кўп миллатли […]

Қарши шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали очилди

Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг атоқли фарзанди Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланмоқда. Истиқлол йилларида мамлакатимиз эришган барча ютуқ ва марралар Биринчи Президентимиз номи ва фаолияти билан боғлиқ. Ислом Каримов мамлакатимизни жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган, мустақил ва мустаҳкам давлатга айлантирди. …2018 йил 30 январь. Биринчи Президентимиз қатор йиллар […]

Ўзбекистон ёшлари – Осиё чемпиони

Жорий йилнинг 9-27 январь кунлари Хитойда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси олтин медални қўлга киритди. Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга қаратилаётган доимий эътибор бугун янада юксак босқичга кўтарилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 3 июндаги «Жисмоний тарбия ва оммавий […]

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова билан суҳбат

[Савол]:  Ҳурматли Татьяна Акбаровна! Шу кунларда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги нишонланмоқда. У кишини Юртбошимиз сифатида яхши таниймиз. Биринчи Президентимиз кундалик ҳаётда, оила даврасида қандай бўлганлари ҳам ўқувчиларимизни қизиқтириши табиий. Биз Ислом Абдуғаниевични иродали, собитқадам, қатъиятли, жасур, юксак обрў қозонган инсон деб биламиз. Бундай фазилатлар қандай шаклланган? У кишининг болалик йиллари […]

Ўзбекистон ёшлари – Осиё чемпиони

Хитойда 23 ёшли футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финал баҳсида Ўзбекистон ва Вьетнам ёшлар терма жамоалари ўзаро баҳслашди. Биринчи бўлимнинг 8-дақиқасида Достонбек Ҳамдамов бурчакдан тўпни Рустамжон Ашурматовга узатди ва ҳимоячимиз ушбу вазиятдан унумли фойдаланиб, тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Ҳисоб – 1:0. 41-дақиқада дарвозамиз томон қўйилган жарима тўпини вьетнамлик Нгуен Куанг Хаи муваффақиятли амалга оширди […]

Ўзбекистонда 2017 йилда тез тиббий ёрдам хизмати учун 1269 та ихтисослаштирилган автотранспорт харид қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Президентнинг ушбу қарори Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 18 октябрда ўтказилган соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, келгусидаги вазифалар ва истиқболдаги режаларга бағишланган мажлис баёнида белгиланган топшириқни ижро этиш юзасидан ишлаб чиқилган. Халқимизнинг соғлиғини янада мустаҳкамлаш, етук ва […]

Ўзбекистонда бундан буён 11 йиллик мажбурий таълим тизими жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштиришга, сифатли таълим хизматларидан фойдаланишни оширишга, меҳнат бозорининг замонавий талабларига мувофиқ юқори малакали кадрлар тайёрлашга давлат томонидан алоҳида эътибор берилмоқда. Ўтган йилларда таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнида республикада мустаҳкам ҳуқуқий, ташкилий, моддий-техник база […]

ВАТАН АСЛ ФАРЗАНДИНИ УЛУҒЛАЙДИ

Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унга вилоят фаоллари, меҳнат фахрийлари, нуронийлар, турли соҳа вакиллари,   ижодкорлар, талаба ва ёшлар иштирок этдилар. Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси янгради. Мустақиллик меъмори  Ислом Каримовнинг давлатимиз ва халқимиз учун қилган буюк хизматлари, унинг  раҳбарлигида […]

Давлат дастури – 2018: 11 триллион 239 миллиард сўмдан кўп ва 1 миллиард 285 миллион АҚШ долларига яқин миқдорида маблағ йўналтирилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 22 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармони жорий йилдаги ислоҳотларимиз асосини белгилаб берди. Мазкур фармонда амалга оширилиши кўзда тутилган чора-тадбирлар халқимизга зўр қувонч, алоҳида куч-қувват бағишламоқда. 2018 йилга мўлжалланган […]

Ўзбекистонда “in bulk” маҳсулот асосида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга преференция тақдим этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор билан маҳаллий фармацевтика маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва рақобатбардошлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, республикага дори воситалари ва тиббиёт буюмлари олиб кириш тартибга солинади. Шундай тартиб белгиланмоқдаки, корхонанинг ўзи томонидан тайёрланган […]

Page 1 of 103123Next ›Last »