Home » Archives by category » UZ TV NEWS » POLITICS (Page 2)

Ислом Каримов Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 25 йиллиги билан табриклади

Азиз ватандошлар! Мамлакатимизнинг кўп асрлик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, эл-юртимизни мустабид тузум кишанларидан озод қилиб, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш йўлини очиб берган Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрами билан барчангизни, бутун халқимизни чин қалбимдан табриклайман. Қадрли дўстлар! Барчамизга аёнки, мустақиллик ҳеч қайси халқ, ҳеч қайси миллат тарихида осонлик билан қўлга киритилган эмас. Бу […]

Афғонистондаги барқарорлик – Марказий Осиё давлатлари учун жуда муҳим

Маркзий Осиё халқларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тараққиёт йўлида долзарб бўлган муаммо – Афғонистон ҳудудидаги нотинчлик бугунги кунда нафақат ҳудудий балки глобал барқарорликка таъсир этувчи катта хавфдир. Мазкур вазият минтақадаги тинчликни асраш ва мустаҳкамлаш йўлида ечилиши зарур бўлган кун масаласига айланмоқда. Тошкент шаҳрида 23-24 май кунлари Ўзбекистон раислигида ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар […]

Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш тарафдори

Ўзбекистон Раҳбари қўшни Афғонистон ҳақида узоқ йиллардан буён халқаро минбарларда бонг уриб келади. Айниқса, бундан йигирма уч йил аввал, 1993 йилдаёқ, яъни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида Президент Ислом Каримов халқаро ҳамжамиятини Афғонистон муаммосини ҳал этишда фаол кўмаклашишга чақирган эди. 1995 йили БМТ Бош Ассамблеясининг 50 сессиясида Ўзбекистон Афғонистонга қурол-яроғ киритилишига қарши халқаро эмбарго […]

ГЕРМАНИЯ ЭЛЧИСИ ФАРҒОНАГА ТАШРИФ БУЮРДИ

ГЕРМАНИЯ ЭЛЧИСИ ФАРҒОНАГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Мустақиллик йилларида юртимизда Германия давлати билан маданий алоқалар ривожланди. Айниқса, таълим масканларида немис тили чуқурлаштирилган ҳолда ўрганилиб, Германия мамлакати ҳаёти билан яқиндан танишиш имконияти туғилди. Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Найтхарт Хёфер-Виссинг жаноблари вилоятимиз таълим даргоҳларида бўлиб, фарғоналик ўғил-қизлар ҳаёти, қизиқишлари билан яқиндан танишди. Фарғона Давлат университети билан дунёдаги бир қатор давлатлар олий таълим даргоҳлари ўртасида узвий […]

АҚШ элчиси Фарғонага ташриф буюрди

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен “Марказий Осиёнинг гавҳари” ҳисобланган Фарғона вилоятига ташриф буюрди. Элчи хонимлари Марғилон шаҳридаги Ёдгорлик мажмуасида, Риштон туманидаги Рустам Усмановнинг Кулолчилик устахонасида бўлиб, миллий ҳунармандчиликнинг бебаҳо дурдоналари билан яқиндан танишиб, уста-кулолларнинг иш жараёнини бевосита кузатди. Спратлен хоним Фарғона давлат университетида ҳам бўлиб, у ерда талабалар билан учрашди. […]

Парламент назоратини амалга ошириш учун қарийб 20 та қонун асос бўлади

Мамлакатимиз парламенти аниқ вазифалар, функциялар ва ваколатларга эга бўлган умуммиллий олий вакиллик органига айланиб, Ўзбекистонда кечаётган ички ва ташқи сиёсий жараёнларнинг фаол иштирокчиси бўлиб келмоқда. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада такомиллаштириш жараёнлари қизғин кечаётганлиги сабабли парламент ривожининг ҳозирги босқичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг назорат қилиш борасидаги ваколатларини кенгайтириш масаласи долзарб бўлиб келаётганди. Сиёсий тизимнинг […]

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 февралдаги “Давлат бошқаруви ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан Қорақалпоғистон  Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари тузилмаси янгидан тасдиқлан эди. Вилоят ҳокимликларида маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари лавозими жорий этилиб, ва бошқа […]

Парламент назорати ким томонидан амалга оширилади?

Маълумки, Президентимиз И.А.Каримов томонидан 2010 йилда эълон қилинган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига асосан 2011 ва 2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига тузатишлар киритилди. Ушбу тузатишлар ҳокимиятининг асосий субъектлари, шу жумладан Олий Мажлис ва ҳукуматнинг давлат бошқаруви соҳасидаги ваколатларини оптималлаштиришга ҳамда ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимининг ривожланишига  […]

Ўзбекистонда вилоят ҳокимларига янги ўринбосар штати жорий этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 февралдаги “Давлат бошқаруви ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2497-сон қарорига асосан Қорақалпоғистон  Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари тузилмаси янгидан тасдиқланди. Унга кўра Президент Ислом Каримовнинг жорий йил 22 февралдаги ПҚ-2295-сон қарори билан фаолияти тугатилган иқтисодиёт бош бошқармалари ва бўлимлаи ҳудудий ҳокимликлар таркибига киритилган. Яъни, маҳаллий […]

Фарғонада сиғими 51,8 минг тонна бўлган 180 та музлатгич омборхоналар фаолият кўрсатяпти

Президент Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган маърузасида қишлоқ хўжалиги ислоҳотлари самараси алоҳида эътироф этилди. Ўз навбатида мева-сабзавот етиштириш ва бу маҳсулотларни жаҳон бозорларига экспорт қилишни ривожлантириш давр талаби эканлиги таъкидланди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида белгилаб берилган муҳим вазифалар доирасида вилоятимизда жорий йилда […]