Home » Archives by category » UZ TV NEWS (Page 9)

Спорт бизни жаҳонга танитади

Ўзбекистон ва Америка ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 18-20 сентябрь кунлари Америка Қўшма Штатларига ташрифи, БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқига халқаро миқёсда катта қизиқиш билдирилиб, мамлакатимиз ва хорижий экспертлар томонидан юксак баҳоланмоқда. Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, иқтисодий ҳаётидаги ислоҳотлар халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотмоқда. Айниқса, қарийб бир йил қамровида иқтисодий тармоқда амалга оширилган кенг миқёсли чора-тадбирларга халқаро таҳлилчилар […]

ФАРҒОНА ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ САЙЁҲЛАР ЭЪТИБОРИДА

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асарида  Марғилон ўзига хос таърифга эга.  Шаҳарнинг ободлиги, ширин мевалари, “донаи калон” деб аталувчи анори, “субҳоний” ўриги мақталади. Шу каби дурдона маълумотларда  шаҳарнинг шойи матолари Миср, Эрон ва Юнонистон, Қашғар савдогарлари томонидан  кўплаб харид қилинганлиги таъкидланади. Бугунги кунда Марғилон атласларини дунёнинг деярли барча йирик музейларида учратиш мумкин. Дунё аҳли матонинг жилосидан […]

ЭНГ МУҲИМ БОЙЛИГИМИЗ – ОЛИЖАНОБ ВА МЕҲНАТКАШ ХАЛҚИМИЗ!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган нутқини ҳар бир ўзбекистонлик ҳаяжон билан кузатиб турди. Мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар, аниқ ва изчил дастур асосида ривожланиш йўлидан кетаётган Ўзбекистон Президентининг жаҳон аҳлига айтган гаплари ҳам ўзига яраша залворли бўлди. Бугун Ҳаракатлар стратегияси янгиланишларнинг реал дастури сифатида юзага чиқмоқда, ҳаётга татбиқ этилмоқда, Ўзбекистонда халқ давлат […]

ЮРТБОШИМИЗ МАЪРУЗАСИ – ДУНЁ МАЪРИФАТПАРВАРЛАРИ ЭЪТИБОРИДА

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқини жаҳон жамоатчилиги томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди. Президентимиз дунёнинг энг юксак минбаридан туриб, ўзбекона қатъият ва мулоҳаза билан мамлакатимиз ҳаёти, марказий Осиё минтақаси ҳамда жаҳондаги тинчлик ва барқарорлик билан боғлиқ энг муҳим масалаларни ўртага ташлади. Нутқда Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш […]

ТИНЧЛИК-ОСОЙИШТАЛИК БЕБАҲО НЕЪМАТ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябрь куни БМТ нинг 72-сессиясида сўзлаган нутқи кенг жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олинда ва муҳокамалар марказида турибди. Ўзбекистон раҳбари бу юксак минбардан туриб бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг мазмун ва моҳияти амалда инсон ва унинг манфаатларига, унинг барча ҳуқуқларини ҳимоялашга қаратилганлигини  аниқ мисолларда кўрсатиб ўтди. Бу […]

ТОКИО ОЛИМПИАДАСИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

Ўзбекистон спортчиларининг халқаро беллашувларга пухта ҳозирлик кўриши, иштирок этиши учун барча имконият яратиб берилмоқда. 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларида муносиб иштирок этиш мақсадида ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиш, тажриба орттириш, нуфузли мусобақага йўлланма берувчи беллашувларда муносиб қатнашиш учун ҳозирдан қизғин тайёргарлик ишлари бошланган. – Ўзбекистон спортчиларининг 2020 йил Токио шаҳрида […]

Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашди

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашди.  Буюк мутафаккирлар замини бўлган Ўзбекистон фарзандлари бугунги кунда ҳам юксак билим ва салоҳиятини дунёга намоён этмоқда. Жумладан, кўплаб юртдошларимиз АҚШда яшаб, ўз соҳаларида катта муваффақиятларга эришмоқда. Улар орасида олимлар, ишбилармонлар, халқаро ва жамоат ташкилотлари вакиллари, […]

СЕКИН-АСТА МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ТОПИЛМОҚДА

Бугун халқ орасига кириб бориш, муаммоларга биргаликда ечим топиш орқали инсон манфаатлари ишончли ҳимоя қилинаётир. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, жамоатчилик олдида ҳисобот бериш шакллари ва услубларини тубдан такомиллаштириш, аҳолининг ҳаёт сифати ва даражасини юксалтириш, давлат органлари раҳбарларининг масъулиятсизлигига қатъий равишда барҳам бериш ҳамда […]

ШАРОФ РАШИДОВ БУВАЙДАЛИК ЖУРНАЛИСТ ХОТИРАСИДА

Машҳур адиб ва жамоат  арбоби  Шароф Рашидовнинг 100 йиллиги мамлакат миқёсида кенг нишонланаётганлиги ниҳоятда қувонарлидир. Бу борада муҳтарам Президентимизнинг махсус қарор ва кўрсатмалари олиб борилаётган маънавий-маърифий ишларнинг асосини ташкил қилмоқда. Ш.Рашидов узоқ йиллар Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари бўлиб, республика тараққиёти ва унинг равнақи учун жуда кўп меҳнат қилган. Машҳур давлат арбоби ҳақида бувайдалик журналист Собиржон Отабоев […]