Home » Archives by category » UZ TV NEWS (Page 89)

ТЕМУРИЙЛАРНИНГ УЛУҒ ВАКИЛИ

Жаҳон маданияти ва цивилизацияси ривожига салмоқли ҳисса қўшган, илм-маърифат аҳлининг эътироф ва эҳтиромига сазовор бўлган темурийлар сулоласининг буюк намояндаси Заҳириддин Муҳаммад Бобур шахсининг бетакрор ва ибратли жиҳатларига мухтасар назар ташлаш, шубҳасиз, миллий маънавий тараққиётимизнинг зарур шарти, баркамол инсон шахсини тарбиялашнинг муҳим омилидир. Бобур шахсининг камол топишида уни дунёга келтирган оила, ота ибрати, давр хусусиятлари, ижтимоий-сиёсий […]

“БОБУРНОМА” ДУНЁ ТИЛЛАРИДА

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шоҳ асари “Бобурнома” – темурийлар даври ўзбек классик насрининг манзур намунаси ва XVI аср бошидаги ўзбек  адабий тилининг нодир ёдгорлигидир. «Бобурнома»нинг XVIII асрдан бошлаб ўзбек тилидан лотин, голланд, француз, немис, инглиз, рус, ҳинд тилларига таржима қилиниши тасодифий ҳол эмас. У форсчага Акбаршоҳ саройида уч марта таржима қилиниб, шулардан энг муваффакиятлиси Байрамхоннинг ўғли […]

“ПРЕЗИДЕНТДАН ОТАМ ҚИЛМАГАН ЯХШИЛИК КЎРДИМ”

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва улар учун муносиб турмуш шароити яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, давлат раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг  2014 йил 8 сентябрдаги […]

ШОИРЛАР СУЛТОНИГА ЭҲТИРОМ

Дунёда шундай улуғ зотлар бўладики, уларнинг қутлуғ номини аввало ўзлари мансуб бўлган халқ, қолаверса, бутун олам аҳли асрлар бўйи фахру ифтихор билан тилга олади, эҳтиром ва эъзозга лойиқ билади. Мана, беш ярим асрдан зиёд вақт ўтибдики, халқимизнинг улуғ фарзанди, тенгсиз шоир ва мутафаккир Алишер Навоий даҳоси барҳаётликда, мангуликка дахлдорликда бардавом бўлиб келмоқда. Биз бу улуғ […]

НАВОИЙ КЕКСАЛАРНИ ҚАДРЛАШ ХУСУСИДА

Бизга маълумки, миллий анъаналаримиз, бебаҳо қадриятларимиз қадим-қадимдан кексаларнинг  ардоқланишига, уларнинг иззат-ҳурматларини жойига қўйилишига катта асос бўлган. Халқ мақоллари, мумтоз адабиётимиз вакилларининг асарларида ҳам айнан шу мавзуга доир ҳикматларни ўқиганмиз. Юртбошимиз томонидан янги 2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши эса бу қадриятларимизнинг бардавомлиги, ҳеч қачон ўлмаслигига далолат бўлди. Хусусан ҳазрат Мир Алишер Навоий ижодида […]

МЕН АМНИСТИЯГА ТУШДИМ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Конституциямиз қабул қилинганлигининг 22 йиллиги муносабати билан Амнистия тўғрисидаги қарори кўплаб юртдошларимизга қувонч ҳадя этди. Зеро, мазкур қарорни инсонпарварлик тамойилининг ёрқин ифодаси сифатида эътироф этиш жоиз. Фарғона шаҳар прокуратурасида жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган шахслар билан учрашув ўтказилди. Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, тадбиркорлар палатаси, Марказий банк вилоят бош бошқармаси, […]

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ – ДЕМОКРАТИЯНИНГ МУҲИМ ШАРТИ

Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси янги сайланган депутатларнинг зиммасига улкан масъулият юклади. Давлат раҳбари Олий Мажлиснинг аввалги таркиби фаолиятига аниқ рақам ва мисоллар билан холисона баҳо бериб, янги шаклланган парламент мавжуд имкониятлардан тўлақонли фойдаланиши ҳамда сиёсий партиялар олдида турган долзарб вазифалар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Ижтимоий-сиёсий […]

ЎЗБЕКИСТОНДА ҲИР ЙИЛИ БИР МИЛЛИОНГА ЯҚИН ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛМОҚДА

Ўзбекистон парламенти томонидан демократик ислоҳотларни ҳаётимизга жорий этишда, фуқаролик жамияти қуриш йўлида муҳим қадамлар қўйилди. Буни муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаларида ҳам эътироф этилди. Дарҳақиқат, Олий Мажлис томонидан ўтган давр мобайнида 140 дан ортиқ қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, бундан 27 таси мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада […]

СУД-ҲУҚУҚ ИСЛОҲОТЛАРИ САМАРАСИ

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг асосий мақсади инсон ҳукуқ ва эркинликларини таъминлашдан иборатдир. Ушбу жараёнда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришларга, шу жумладан, суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, жамиятдаги мавқеини ошириш, энг муҳими – фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминловчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тизимни либераллаштириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди. 2014 йил 21 январда матбуотда эълон қилинган “Ўзбекистон […]

Фарғонадаги кичик корхона 30 мингта янги иш ўрни яратишни уддаламоқчи

Бешариқ туманидаги “Водий наслли парранда” хусусий кичик корхонаси раҳбари Боҳиржон Турдалиев атиги 200 та товуқ боқиш билан тадбиркорлик фаолиятини бошлаган эди. Ўтган йиллар мобайнида корхона мисолида Бешариқда етти хазинанинг бири бўлган паррандачилик соҳасида ўзига хос мактаб яратилди. Бу тадбиркорнинг ўзи эндиликда катта салоҳиятга, иқтидорга эга бўлган корхона раҳбари. Ҳозирда 45 та иш ўрни яратилган корхонада […]