Home » Archives by category » UZ TV NEWS (Page 86)

Ҳужжатсиз ишчилар тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади

Президент Ислом Каримовнинг 2015 йил 15 май кунги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони юртимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш имконини бериши билан ҳам аҳамиятлидир. Фармонга асосан ишлаб чиқилган Дастурга мувофиқ, 2015 йилнинг 1 июлидан якка тартибдаги тадбиркорларга бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига […]

ФАРҒОНАДА ТЕННИС ТУРНИРИ ЯКУНЛАНДИ

Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” теннис мажмуасида эркаклар ўртасида “Fergana Challenger” ҳамда хотин-қизлар ўртасида “Fergana women’s” анъанавий халқаро турнирлари якунланди.  Эслатиб ўтамиз, мусобақа Ўзбекистон теннис федерацияси мамлакатимизда Профессионал теннисчилар уюшмаси (ATP), Хотин-қизлар теннис уюшмаси (WТА) ва Халқаро теннис федерацияси (ITF) билан ҳамкорликда ташкил этилди. Бу, ўз навбатида, юртимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини янада мустаҳкамлаш билан бирга, кучли ракетка […]

ФАРҒОНАДА МОТОЦИКЛ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА

Хитой мамлакати билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган “SUN FA” ОАЖ қўшма корхонаси 2014 йилда ташкил этилган бўлиб, хорижий инвестиция жалб этилиши натижасида корхонада 20 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Асосан ёшлар меҳнат қилаётган корхонада икки ва уч ғилдиракли, юк кўтариш оғирлиги 1 тоннадан 2,5 тоннагача бўлган “Ҳамкор” русумли мотоциклларни йиғиш йўлга қўйилган. […]

МУСОБАҚА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” теннис мажмуасида эркаклар ўртасида “Fergana Challenger” ҳамда хотин-қизлар ўртасида “Fergana women’s” анъанавий халқаро турнирлари давом этмоқда. Халқаро теннис федерацияси тақвимига кирувчи хотин-қизлар ўртасидаги “Fergana women’s” турнирида ҳамюртимиз Сабина Шарипова мусобақанинг ярим финалига чиқди.  Тажрибали теннисчимиз яккаликлар баҳсининг учинчи даврасида япониялик Хироко Куватани енгиб, мусобақанинг финалда баҳсида россиялик Анастасия Камардинага қарши кортга чиқади.  […]

ТАЪЛИМ СИФАТИ ОШИШИГА ЭРИШИЛМОҚДА

Фарғона шаҳрида “Болалар фаровонлигини ривожлантириш Дастури доирасида идоралараро ҳамкорлик” мавзусида вилоят мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти, вилоят ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Болалар фаровонлигини ошириш дастури” лойиҳаси доирасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Дастур ижросини таъминлаш мақсадида вилоят мувофиқлаштирувчи кенгаши тузилган бўлиб, кенгаш аъзолари учун турли семинар ва йиғилишлар […]

ЭЗГУЛИК, САХОВАТ ОЙИ

Жондан азиз Ўзбекистонимиз, она Ватанимиз, шу жумладан, дилбар Фарғонамиз барқарор суръатлар билан дадил одимлаб халқ хўжалигининг барча соҳаларида эришилаётган улкан ютуқлар юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, фаровон ҳаётни халқимиз авваламбор Яратганнинг марҳамати сифатида шукроналик, кўнгил розилиги, дил туйғуси билан қабул қилаяпти. Айниқса, мана шундай қутлуғ онларда халқимизнинг мингйиллик қадриятларига эга бўлган эзгулик ва саховат, меҳр-шафқат рамзи […]

ХАЛҚАРО МУСОБАҚА РАСМАН ОЧИЛДИ

Хабар берганимиздек, Фарғонадаги “Истиқлол” теннис стадиони кортларида 2 та халқаро теннис турнири – эркаклар ўртасида мукофот фонди 50 минг АҚШ доллари бўлган “Chellenger” ва аёллар ўртасида мукофот фонди 25 минг АҚШ доллари бўлган “Fargana Womens” бўлиб ўтмоқда. Бугун турнирнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Фарғона вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ш.М.Ғаниев теннис байрамида […]

БОКСЧИЛАРИМИЗНИНГ ФАХРЛИ ҒАЛАБАЛАРИ

7-14 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари ўтказилди. Мусбақада 13 вазн тоифасида энг кучли чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун рингга кўтарилдилар. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз бокс федерацияси ва Осиё бокс конфедерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган нуфузли мусобақада қитъамизнинг ўн тўрт давлатидан […]

«ШУ ЗАМИННИНГ ФАРЗАНДИ БЎЛГАНЛИГИМДАН ҒУРУРЛАНИБ КЕТДИМ»

Жорий йилнинг 7-14 июнь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида 1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда 13 нафар боксчиларимиз финалга чиқиб, 7 та олтин ва 6 та кумуш медалларни қўлга киритдилар. Қувонарлиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида финалга йўлланма олиб, етти нафар олтин медал соҳиби бўлганлардан 4 нафари фарғоналик ўсмирлар […]

ФАРҒОНАДА ХАЛҚАРО ТЕННИС МУСОБАҚАЛАРИ БОШЛАНДИ

Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” теннис мажмуасида 21-“Challenger” ва 5-“Fergana Women’s” халқаро теннис турнирининг саралаш ўйинлари бошланди. Турнир Ўзбекистон теннис федерацияси, Профессионал теннисчилар уюшмаси (ATP), Хотин-қизлар теннис уюшмаси (WТА) ва Халқаро теннис федерацияси (ITF) билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ доллари бўлган “Chellenjer” ҳамда 25 минг АҚШ долларига тенг мукофот учун “Ferghana Women’s” турнирида юртдошларимиздан […]