Home » Archives by category » UZ TV NEWS (Page 85)

ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИ ҚОНУНЧИЛИГИНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ

Давлат ҳокимиятини эркин ва ошкора, муқобиллик асосида ташкил этиладиган сайловлар орқали шакллантириш демократиянинг олий кўринишидир. Сайловлар орқали  фуқароларнинг давлат ишларини бошқаришдаги иштироки амалга оширилади. Мустақиллик йиллари мобайнида Ўзбекистонда янги сайлов қонунчилиги тизими шаклланди. Бу борадаги дастлабки қадам 1991 йилнинг 18 ноябрида қўйилди. Айнан шу куни “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, МДҲ давлатлари […]

Акмал Саидов сайловчилар билан учрашувда фарғоналикларни эътироф этди

19 февраль куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Акмал Саидов Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашди.  Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона округ сайлов комиссиясининг раиси Н.Собиров очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили М.Бекмирзаева йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.  Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Акмал Саидов ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.  […]

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТИ 1 МИЛЛИОН ДОНАГА ЕТДИ

Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш, максимал даражада қулай инвестиция иқлимини яратиш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдаги тўсиқларни бартараф этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, шу асосда тадбиркорлик фаолиятини юритиш шароитларини тубдан яхшилаш мақсади кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга ошириляпти. Фарғонада вилоятида ҳам қурилиш инсдустриясига хизмат қиладиган корхоналар сафи тобора кенгайиб боряпти. Ана […]

Фарғонада 131 та хорижий инвестицияли корхоналар фаолият кўрсатмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ҳамда «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан соҳани ривожлантириш бўйича қатор қулайликлар, имтиёз ва шарт-шароитлар яратилмоқда. Фарғона вилоятида хорижий сармоядорлар иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарда маҳсулотни […]

Фарғонада Президентликка номзод Ҳотамжон Кетмонов сайловчилар билан учрашди

Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан номзоди кўрсатилган Ҳотамжон Кетмоновнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.   Учрашувда жорий йилнинг 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан партия номзодининг биографияси ҳамда Сайловолди дастури сайловчиларга таништирилди ҳамда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар,  вилоят аҳлини қизиқтираётган ижтимоий-сиёсий масалалар юзасидан фикр […]

ФАРҒОНАДА БОБУРХОНЛИК КЕЧАСИ

Неча асрларки миллий мумтоз қўшиқчилигимиз анъаналари  авлоддан-авлодга бегард, безавол узатилиб мангулик сари интилмоқда. Замирига теран маъноларни,  боқий муҳаббат, дунё ҳақиқатларини яширган сатрлар куй ва қўшиқларда жаранглаб дунё аҳлини ҳам ҳайратга солмоқда. Зотан, асрлар ғамини куйлаётган “Муножот”, “Ушшоқ” лар қалбларнинг кашфиёти, аждодларимизнинг армонларга йўғрилган орзу-мақсадлари тантанасидир. Шу боис мумтоз қўшиқларни тинглаганингиз сайин руҳингизда майин эпкинлар эсади, […]

ФАРҒОНАДА ЗУЛФИЯНИНГ 100 ЙИЛЛИГИ НИШОНЛАНДИ

“…аслида, бу дунёда айрилиқ ва ҳижрон барчанинг ҳам бошида бор. Аммо ғам-андуҳ ва ҳасратларни матонат билан енгиб, тоғдек бардоши билан вафо ва садоқат рамзига айланган Зулфия опа сингари аёллар ҳар қандай юксак ҳурмат ва эҳтиромга муносибдир”.            Ислом КАРИМОВ. Фарғонанинг кўркига-кўрк қўшиб турган Санъат саройи бугун эл фидойилари, маънавият жонкуярлари, адабиёт ихлосмандлари, санъат мухлислари билан яна […]

ТЕМУРИЙЛАРНИНГ УЛУҒ ВАКИЛИ

Жаҳон маданияти ва цивилизацияси ривожига салмоқли ҳисса қўшган, илм-маърифат аҳлининг эътироф ва эҳтиромига сазовор бўлган темурийлар сулоласининг буюк намояндаси Заҳириддин Муҳаммад Бобур шахсининг бетакрор ва ибратли жиҳатларига мухтасар назар ташлаш, шубҳасиз, миллий маънавий тараққиётимизнинг зарур шарти, баркамол инсон шахсини тарбиялашнинг муҳим омилидир. Бобур шахсининг камол топишида уни дунёга келтирган оила, ота ибрати, давр хусусиятлари, ижтимоий-сиёсий […]

“БОБУРНОМА” ДУНЁ ТИЛЛАРИДА

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шоҳ асари “Бобурнома” – темурийлар даври ўзбек классик насрининг манзур намунаси ва XVI аср бошидаги ўзбек  адабий тилининг нодир ёдгорлигидир. «Бобурнома»нинг XVIII асрдан бошлаб ўзбек тилидан лотин, голланд, француз, немис, инглиз, рус, ҳинд тилларига таржима қилиниши тасодифий ҳол эмас. У форсчага Акбаршоҳ саройида уч марта таржима қилиниб, шулардан энг муваффакиятлиси Байрамхоннинг ўғли […]

“ПРЕЗИДЕНТДАН ОТАМ ҚИЛМАГАН ЯХШИЛИК КЎРДИМ”

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва улар учун муносиб турмуш шароити яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, давлат раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг  2014 йил 8 сентябрдаги […]