Home » Archives by category » UZ TV NEWS (Page 6)

“ҚЎҚОН” ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ ИҚТИСОДИЁТНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРАДИ

Фарғона вилоятида замонавий саноат тармоқларини ривожлантириш, халқаро бозорда рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган янги корхоналар барпо этиш ва мавжуд қувватларни модернизация қилиш тизимли равишда давом эттириляпти. Экспорт қилувчи корхоналар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспорт фаолиятига кенг жалб этилаётгани самарасида Фарғона вилоятининг бу борадаги салоҳияти муттасил ошиб бормоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 […]

УЛУҒЛАР ЮРТИДАН ЯНА УЛУҒЛАР ЧИҚСИН

Ўзбекистон дунё тамаддуни ривожига, Шарқ маънавий олами тараққиётига улкан ҳисса қўшган юртдир. Тарихий илдизларимиз Ислом оламининг улкан олимлари, аждодларимиз илмий-маданий меросидан озиқланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.06.2017 куни қабул қилинган “Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистонда Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори ана шу маънода жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг оламшумул тарихи борлигини намоён этиш, миллий фахр туйғуларини […]

“ИСТЕЪДОД ВА ЭЪТИҚОД” ТАНТАНАСИ

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорида мамлакат театрларининг “Сени куйлаймиз, замондош!” кўрик фестивалини юксак савияда ўтказилиши лозимлиги алоҳида таъкидланган эди. Куни кеча Тошкентдан хушхабар келди. Ўзбекистон театрларининг “Сени куйлаймиз, замондош!” 4-республика кўрик-фестивали ўз ниҳоясига етди. Фестивалда Фарғона вилоят мусиқа дарама театри жамоасининг “Истеъдод ва эътиқод” […]

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ЮКСАК ЭЪТИБОР

Фуқароларни арзон нархларда зарур дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсати самарали амалга оширилишининг муҳим шарти ҳисобланади. Шу муносабат билан соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида аҳолини арзон дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш, шунингдек уларнинг нархларини сунъий ошириб юбориш ҳолатларининг олдини олиш […]

ШУҲРАТ ҒАНИЕВ: ФАРҒОНАДА ҚУЛАЙ ИНВЕСТИЦИОН МУҲИТ ЯРАТИЛМОҚДА

Фарғона вилояти ўзининг ер ости ва ер усти бойликлари, ривожланган саноат ва комммуникация тармоқлари, кўп тармоқли қишлоқ хўжалиги билан мамлакатимиз тараққиётида алоҳида муҳим ўрин тутади. Бундай кенг кўламли ривожланиш ва тараққиётга эришида вилоятда кейинги йилларда катта эътибор берилаётган инвестиция сиёсати муҳим рол ўйнамоқда. Вилоятда ички ва ташқи инвестицияларни ташкил этиш ва ўзлаштириш бўйича алоҳида дастурлар […]

ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАРИ ОЛҚИШЛАНДИ

Жорий йилнинг 1-8 июль кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати барчанинг диққат- эътиборини тортди. Унда иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси вакиллари юқори натижани қайд этишди. Улар орасида фарғоналик  Билолбек Мирзараҳимов ҳамда Лазизбек Муллажоновларнинг борлиги бугун вилоятнинг кекса-ю ёшини беҳад қувонтирмоқда. 20 дан зиёд давлатлар спортчилари иштирок этган нуфузли мусобақада […]

ОИЛА – МЕҲР-МУҲАББАТ ВА ИШОНЧ ИФОДАСИ

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 15 июнь куни пойтахтимизда ўтган “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзуcидаги анжуманда сўзлаган маърузаси жамоатчилик ўртасида катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Унда кўтарилган муаммолар, белгилаб берилган вазифалар барчани янада масъулият билан ишлашга ундамоқда. – Президентимизнинг маърузаси замонамизнинг ўта долзарб ва нозик масалаларига бағишлангани билан ижтимоий-маънавий […]

ЎЗБЕКИСТОНДА ОНАЛАР УЧУН «МЕҲНАТ ФАХРИЙСИ» КЎКРАК НИШОНИ ТАЪСИС ЭТИЛДИ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14 июлдаги қарорига мувофиқ, мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ва бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимизни, шунингдек, ишламасдан, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларимизни жамият олдида масъулият, миллий ва умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она Ватанга […]

ФИДОЙИ БЎЛГИНГ КЕЛАДИ

Ўзбекистонимиз ўз Давлат мустақиллигини қўлга киритганига йигирма олти йил тўляпти. Йигирма олти йил! Кимларгадир, айтайлик,ёши улуғ ёки ўрта ёшлилар учун  ҳаётининг бир бўлаги. Кимларгадир, айтайлик, навқирон авлодга бутун бир умр! Нима бўлганда ҳам у ҳаётимиз. Истиқлолнинг дастлабки йилларидаги мураккабликларни, қийин синовларни ва ниҳоят нурли, фарахбахш кунларни кўришни насиб этказган ҳаётимиз. Президентимизнинг куни кеча эълон қилинган […]

ҚОНУНИЙЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ – ПРОКУРАТУРА ВАЗИФАСИ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага амалга оширган ташрифи, белгилаб берган вазифалари биз прокуратура органи вакилларини ҳам бефарқ қолдирмади. Сабаби бугун вилоятимизни жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликдан батамом ҳоли деб айтолмаймиз. Жиноят содир этган шахс сизу бизнинг юртдошимиз. Унинг қилмиши оиласи ва яқинларига, маҳалласи шаънига доғдир. Шу сабабли ҳам бу борадаги чора-тадбирларда ҳар биримиз масъуллигимизни унутмаслигимиз керак. Прокуратура органлари […]