Home » Archives by category » UZ TV NEWS (Page 3)

“ЁШЛАР ПОЕЗДИ” – эрк ва тинчлик шукронаси, ёшлик ва баркамоллик, эзгу ғоялар тарғиботи

Бугун мамлакатимиз бўйлаб кезаётган истиқлол шукуҳи,  одамлар юрагидаги ёруғ ўйлар, эртанги кунга бўлган қатъий ишонч ҳисси халқ розилиги, ёшлар манфаати йўлидаги ислоҳотларнинг нақадар улуғвор ва ҳаётбахш эканлигини кўрсатаётир. Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг  йигирма олти йиллигига бағишлаб “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида “Ёшлар поезди” тарғибот акциясининг ўтказилиши ҳам ана шундай юксак тушунчаларнинг қадр-қиммати, Ватан тақдирига […]

Фарғона шаҳрида 54 оилага мўлжалланган уй-жой фойдаланишга топширилди

Энг улуғ, энг азиз айём – Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида Фарғона шаҳрида 54 оилага мўлжалланган уй-жой фойдаланишга топширилди. Энг улуғ, энг азиз айём – Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида Фарғона шаҳрида 54 оилага мўлжалланган уй-жой фойдаланишга топширилди. Одамлар билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг ўй-фикрлари, орзу-умидлари, қувонч ва ташвишларидан хабардор бўлиш ҳамда шу аснода уларнинг […]

ҲЎҚАНДИ ЛАТИФДА АСКИЯ КЕЧАСИ

Ўзбекистон Давлат Мустақиллигининг 26 йиллик байрами яқинлашаётган кунларда вилоятимизнинг ҳар бир ҳудудида маънавий-маърифий тадбирлар, концерт дастурлари, аския пайровлари-ю кулги кечалари бўлиб ўтмоқда. Кўҳна ва навқирон Қўқон шаҳридаги “Ёшлар” маданият ва истироҳат боғида Фарғона аския фестивали бўлиб ўтди. Айтиш жойизки, боғ ҳудуди ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш борасида вилоятимизда энг намунали масканлардан бири саналади.  Боғ ичидаги ясатилган от арава, […]

ФАРҒОНАДА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИГА 52 ТА ЯНГИ “DAMAS АМВULANSE” АВТОМОБИЛЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Жорий йилнинг 16 март куни Президентимизнинг “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони имзоланди. Ҳужжатда соҳани ривожлантиришга доир қатор вазифалар билан бирга, шошилинч тиббий ёрдам хизмати муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тизимнинг транспорт паркини бойитиш учун давлат бюджети ва бошқа маблағлар ҳисобидан 2017 йилнинг ўзида 1200 та тез тиббий ёрдамга ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари харид қилиниши […]

ҚЎҚОНДАН АНДИЖОНГА ЭЛЕКТРОПОЕЗД ҚАТНАЙ БОШЛАДИ

Мамлакатимиз темир йўл тармоғини модернизация қилиш, аҳолига қулай, арзон ва хавфсиз транспорт хизмати кўрсатиш йўлида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Фарғона водийсининг йирик шаҳарлари ўртасида электричкалар ҳаракати йўлга қўйилгани бу борадаги муҳим қадамлардан бўлди. Давлатимиз раҳбари жорий йил 22-23 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон, Марғилон ва Андижон шаҳарлари ўртасида электричка қатновини йўлга қўйиш бўйича […]

ЯНГИЧА ФИКРЛАШ ВА ИШЛАШ – ДАВР ТАЛАБИ

«Фарғона: янги марралар, янгича фикрлаш, янгича ёндашув». Халқаро пресс-клубнинг Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги сайёр анжумани шундай номланди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни янги босқичда давом эттиришда юксак самаралар бермоқда. Айниқса, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини […]

МУБОРАК САФАРГА ЖЎНАДИЛАР

Дунёда миллати, тили ва ирқидан қатъий назар муқаддас ислом динига эътиқод қилган ҳар қайси мусулмон диннинг фарзи саналмиш ҳаж зиёрати умиди билан яшайди. Шукрона келтиришга арзийдики, истиқлол туфайли юртимизда иймон-эътиқод собитлиги ва динимиз ривожини мустаҳкамлаш йўлида хайрли ишлар амалга оширилди. Жумладан, ватандошларимизнинг муқаддас Ҳаж зиёратида бўлишлари учун кенг шарт-шароитлар яратилди. Вилоятимиздан ҳам бир гуруҳ юртдошларимиз […]

ХАЛҚ ДИЛИНИНГ ТАРЖИМОНИ

“Адабиёт –атомдан  кучли, фақат  унинг кучини ўтин ёришга сарфламаслик керак”. “…Эртанги кишининг онгини етук қилишда, шубҳасиз, адабиётнинг роли жуда каттадир”. “Ёзувчининг вазифаси  яхши асарлар ёзиш, халқ дилининг таржимони бўлиш билан бирга, унинг вазифасига   адабиётни ҳар қандай бало-қазодан қўриқлаш, адабиётнинг сергак ва жасур посбони бўлиш ҳам киради”. Атоқли адиб Абдулла Қаҳҳорнинг ушбу улуғвор сўзлари бугун миллат […]

ҲАЗИНИЙ ОТАШЗАБОН ШОИР

Халқимизнинг машҳур ва севимли шоири Зиёвуддинхон Ҳазиний туғилган ва вафот этган қишлоқ Қўқон шаҳрига яқин  Катта Кенагасдир. Бу қишлоқ ҳозирда Учкўприк тумани ҳудудига қарашли. Ҳазиний каби зотлар нафақат бир туман, балки бутун бир миллат ва Ватаннинг муносиб фарзандидир. Шоир ҳақида бир мунча тадқиқлар амалга оширилгани сабаб қуйида унинг ҳаёти ва ижодиёти хусусида қисқагина тўхталамиз. Тўлиқ […]

ВАФО ИҚЛИМИНИНГ АМИРИ

XIX аср ўзбек мумтоз адабиётининг забардаст вакилларидан бири, зуллисонайн шоир Амирийдир. Унинг асл исми Амир Саййид Умархон бўлиб,  Қўқон хони Норбўтахоннинг учинчи ўғлидир. У 12 ёшида отасидан жудо бўлгач акаси Олимхон қарамоғида тарбияланди. Умарбек ҳарбий илмларни, чавандозликни ҳам пухта эгаллаб давлат ишларида акаси Олимхонга ёрдам бериб турарди. Олимхон 1806 йили Умарбекни Марғилонга ҳоким этиб тайинлаган […]