Home » Archives by category » UZ TV NEWS (Page 2)

ЖАҲОН САЙЁҲЛИК ТАШКИЛОТИ БОШ КОТИБИ ТАЛЕБ РИФАИ БУХОРОДА БЎЛДИ

Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Шарқ тароналари” XI халқаро мусиқа фестивали ва “Жаҳон тамаддуни тарихида Марказий Осиё Ренессанси” халқаро илмий анжуманида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти бош котиби Талеб Рифаи 29 август куни Бухоро шаҳрида бўлди. Мамлакатимизда миллий иқтисодиётни ривожлантириш, бой тарихий ва маданий меросимизни жаҳонга кенг тарғиб этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган […]

Фарғонада биринчи ярим йилликда қарийб 40 мингта янги иш ўрни яратилди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши  замирида халқ манфаатларига хизмат қиладиган давлат бошқарувини шакллантириш, амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш, фуқаролар турмуш даражаси юксалиб боришига эришишдай улуғвор мақсадлар мужассам. Шундан келиб чиққан ҳолда вилоят прокуратураси органлари томонидан давлат сиёсатининг стратегик йўналишларидан бири бўлган иш ҳақи, пенсия ва […]

САМАРҚАНД ШАҲРИДА «ШАРҚ ТАРОНАЛАРИ» ЯНГРАДИ

Самарқанд шаҳрида 28 август куни “Шарқ тароналари” XI халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Шу кунларда турли халқлар вакиллари ва маданиятлар учрашган манзил – Самарқандда қўшалоқ байрам шукуҳи кезмоқда. Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами ва “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалига кўрилган пухта тайёргарлик шаҳарга ўзгача файз ва чирой бахш этган. Сўлим боғ ва […]

ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТЛАРИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги “Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан ветеринария соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш, эпизоотик барқарорлик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, ветеринария сервис хизматлари сифатини ошириш ва давлат ветеринария хизматини янада яхшилаш тадбирлари амалга оширилмоқда. Ушбу Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги […]

ХАЛҚПАРВАР СИЁСАТ – ФАРОВОНЛИК ОМИЛИ

ХАЛҚПАРВАР СИЁСАТ – ФАРОВОНЛИК ОМИЛИ

Юртимизнинг ҳар бир гўшасида, ҳар бир меҳнат жамоасида энг улуғ, энг азиз айём – мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллик байрами катта шодиёна билан нишонланди. Халқимизнинг асрлар давомида шаклланган миллий қадриятлари, эзгу манфаатларига таянган ҳолда эркин, фаровон, ҳуқуқий демократик давлатни ҳамда кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш ғояси мамлакатимизда амалга оширилган сиёсатнинг негизини ташкил этди. Бунинг яққол тасдиғини бугунги […]

Фарғона дунё сайёҳларини қандай ўзига чорлайди?

Фарғона… . Пиру баркамоллик, соҳиби ҳидоят, илму маърифатнинг мангу булоқларидан сув ичган тупроқ. Ўзаро меҳр-оқибат, дўстлик ва бирдамлик қўшиғи ҳамиша янгроқ ўлка. Қадимий эртак ва достонларда, мингйиллик битиктош ва китобларда табаррук номи битилган, азалдан “Шарқ жавоҳири”, “Марказий Осиё гавҳари” дея шуҳрат қозонган замин. Унинг номини бу қадар юксакликка кўтарган сифатлар, тарих чиғириқларидан омон ўтиб, янада […]

КИТОБ – БИРИНЧИ МЎЪЖИЗА

Таниқли мунаққид Озод Шарафиддиновнинг “Оламнинг қалби” номли китобида ёзилишича, инсоният дунёнинг етти мўъжизасини аллақачон эътироф этган ва уларнинг одам тафаккури ожизлик қиладиган хусусиятларига ҳамон ҳайратда. Булар – Миср эҳромлари, Бобил осма боғлари, Зевс ҳайкали, Александр маёғи, Галикарнас мақбараси, маъбуда Артемида ибодатхонаси, қуёш худоси Гелиоснинг ҳайкали. Бироқ, “…бир мўъжиза борки, унинг буюклиги, муқаддаслиги етти мўъжизанинг жамики […]

ИНСОН ҲАҚ-ҲУҚУҚИ ВА МАНФААТЛАРИ ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

Республикамиз мустақилликка эришгач, 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн иккинчи чақириқ ўн биринчи сессиясида мустақил давлатимизнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди. Асосий Қонунимизда давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши энг муҳим тамойил сифатида белгиланди. 2017 йил 8 декабрда Асосий Қонунимиз қабул қилинганлигига 25 йил тўлади.Тарихан бу […]

ФАРҒОНАДА ЗАМОНАВИЙ МИКРОГЭСЛАР

Шу йилнинг 22-23 июнь кунлари муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифи чоғида кўплаб истиқболли лойиҳалар, хусусан, замонавий ахборот коммуникация ва инновацион технологиялар, ишлаб чиқариш жараёнларини техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, модернизациялаш имкониятлари намойиш этилди. Бу борада Фарғона политехника институти олимлари ҳаётга татбиқ этаётган инновацион лойиҳалар эътиборга лойиқ. Булардан бири замонавий микрогэслар ишлаб чиқарилиши устида олиб […]

ФАРҒОНА – ХИТОЙ: ИЛМИЙ ВА АМАЛИЙ ҲАМКОРЛИК РИВОЖИ

Фарғона ва Хитойни ўзаро мустаҳкам ришталар билан боғлаб турувчи дўстона алоқалар жуда қадим тарихга эга. Бир пайтлар Буюк Ипак йўли бўйлаб Довон (ҳозирги Фарғона) ва Чин (Хитой) мамлакатлари ўртасида асрлар мобайнида давом этган икки томонлама манфаатли алоқалар бугунги кунда замонавий мезонлар асосида такомиллашиб, ривожланиб бормоқда. Шу йилнинг 16 август куни Хитой қишлоқ хўжалиги академияси, қишлоқ […]