Home » Archives by category » UZ TV NEWS (Page 192)

“Ардус” жамоаси Осиё чемпионатига йўл олди

Муддатидан аввал футзал бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган «Ардус» Ироқ жамоасига қарши ўйинда 9:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Дилшод Ирсалиевнинг хет-триги, Дилшод Раҳматовнинг дубли ҳамда Жамолиддин Шарипов, Нодир Элибоев, Шаҳзод Бўриевнинг голлари Александр Петров шогирдларига йирик ҳисобдаги ғалабани туҳфа этди. Куннинг биринчи учрашувида Қатарнинг «Ар-Райян» жамоаси БААнинг «Ал-Васл» клубини 6:4 ҳисобид мағлубиятга […]

«Лувр» — дунёдаги энг яхши музей

Зиёратчиларнинг ташриф буюришига кўра Париждаги «Лувр» музейи дунёнинг энг яхши музейи мақомини яна ўзиники қилди. Ўтган йилнинг ўзида ушбу музейга 8 миллион 800 минг зиёратчи ташриф буюрган. Иккинчи ўринни Нью-Йоркдаги «Метрополитан» музейи эгаллаган. Бу музейга 6 миллион инсон меҳмон бўлган. Кучли учликни Лондондаги «»Британия» музейи эгаллаган: 5 миллион 800 минг зиёратчи. Кейинги ўринларни яна Лондондаги […]

“GM Uzbekistan”дан янги Chevrolet Malibu

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида GM Uzbekistan ЁАЖ ҚК томонидан янги Chevrolet Malibu моделининг тақдимоти ўтказилди. Тадбирда мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралари, “Ўзавтосаноат” аксиядорлик компанияси таркибига кирувчи корхоналар, “General Motors” компанияси, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Chevrolet Malibu кўзга яққол ташланадиган дизайнга, яхши юриш сифатларига, тежамкор куч агрегатларига эга […]

“БОБУРНОМА”НИНГ КИЧИК БИР НУСХАСИ

Яйпан: кеча ва бугун “БОБУРНОМА”НИНГ КИЧИК БИР НУСХАСИ (ёки Ўзбекистон ичра кичик Ўзбекистон) Жаннатмакон она-Ўзбекистоннинг ҳар бир гўшаси қадамжойга айланган. Сайёҳлардан бири Фарғона заминини Ўзбекистоннинг Швецарияси деб атаган бўлса, буюк ёзувчи Чингиз Айтматов Оламнинг гўзали, деб таъриф беради. Муборак истиқлол йилларида эса Президент Ислом Каримов Фарғонани Ўзбекистоннинг гавҳари дея эътироф этди. Бугун вилоятнинг ҳар бир […]

СЕВИНЧНИНГ БОЛА ТАРБИЯСИДАГИ ЎЗИГА ХОС УСУЛЛАРИ

  – Она бўлиш қанақа экан? – Буни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Оналик ўзингни эсдан чиқариб, болангни биринчи ўринда кўриш экан. Бола туғилгандан кейин вужудингда умрингда ҳис қилмаган меҳр туйғуси пайдо бўларкан. Оналик туйғуси шунчалик лаззатли бўлади, деб ўйламагандим. Худди дунёга қайта келгандек бўлиб, шу пайтгача қаерда эдинг, болажоним, сенсиз нима қилиб юрувдим, қандай яшаётгандим, […]

Ўзбек қизи Сўғдиёна АҚШ футболида

Бугунги суҳбатдошимиз АҚШда тўп сураётган ўзбек қизларидан бири Сўғдиёна Постол. Дастлабки саволимиз: Ёшингиз нечида ва футбол билан қанча вақтдан  бери шуғулланасиз? — Ёшим 12да, футбол билан 4 йилдан бери шуғулланаман. Футболга қизиқишингизга ким ёки нима сабаб бўлган? — Футболга қизиқишимга сабабчи деб дадамни биламан. У киши  футбол мураббийси сифатида фаолият кўрсатади. Илгари футболга қизиқмас эдим. […]

ЁВВОЙИЛИККА ДУЧ КЕЛГАН ИНСОН БОЛАСИ

ЁВВОЙИЛИККА ДУЧ КЕЛГАН ИНСОН БОЛАСИ Ёхуд Тарзан қисмати ҳаётда учраганми?    «Қуш уясида кўрганини қилади» деган мақол барчамизга маълум. Аммо қушнинг уяси бўлмаса-чи? Ёки бошқа уя ва ёт шароитда улғайса-чи? Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, инсонлар парваришида бўлган уй ҳайвонлари неча йиллар ўтса-да, инсон меҳрига ўрганади аммо инсоний ҳеч бир хислатни ўзлаштирмайди. Аммо инсон болалигидан ҳайвонлар орасида […]

“Ўлим спорти”

“Ўлим спорти” ёхуд катта маблағ учун жонини тикканлар     Дунёда инсонларни саломатлик ва бирдамликка чорловчи спорт турлари кўп. Шунингдек, ҳар бир миллатнинг ўзига хос миллий спорт ўйинлари мавжуд. Аммо ҳайвонларни азоблаб, нобуд қилиш, бу ҳам етмагандек, инсон соғлигига эмас, фақат маблағни деб ўз жонига хавф солувчи спорт турлари билан шуғулланиш ақлга сиғмайди. Шундай хавфли спорт […]

«Нефтчи» гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолди

Фарғонанинг «Нефтчи» клуби Ҳиндистон чемпионига қарши учрашувда ғалабани ушлаб қола олмади. 2011 йилги Ўзбекистон чемпионатида 4-ўринни эгаллаган «Нефтчи» 21 март куни ОФК Кубоги «D» гуруҳи 2-тур ўйинлари доирасида Ҳиндистоннинг «Салгокар» жамоасига қарши баҳсда майдонга тушди. Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди. 25-дақиқада Отабек Исроилов ҳисобни очган, 59-дақиқада Азиз Алижонов «Нефтчи»ни ҳисобда олдинга олиб […]

АҚШдаги биринчи ўзбекча нашрлардан бири «Ўзбегим» бир ёшда

  Қишнинг совуқ кунлари ортда қолиб фасллар келинчаги саналмиш баҳор ҳам эшик қоқмоқда. Дарахтлар аста секин куртак отиб, табиат яшил либосини кийгани киши қалбида қувонч уйғотади. Миллий қадриятларимиз саналмиш «Янги йил» байрами  «Наврўз» ҳам баҳор элчиларидан биридир. Миллий таомларнинг тайёрланиши,  янги кийимлар кийиб, яқинларимиз ҳолидан хабар олиш ҳам «Наврўз» удумларидан  ҳисобланади.  Барча гина, хафагарчиликларни эски […]