Home » Archives by category » UZ TV NEWS (Page 180)

Ватандошимиз Шаҳноза 3 июль куни вафот этди

Шаҳноза 3 июль куни вафот этди. IY – босқичдаги глиобластома — бош мия саратони (шиш). Шаҳноза Султонова ёш ўзбек аёли, икки нафар фарзанд онаси эди. Унинг турмуш ўртоғи бир неча йил аввал саратон касаллигидан вафот этган. Ўзбекистонлик иммигрант сифатида у Нью-Йоркнинг Бруклин депарасида яшаган ва икки нафар фарзанд – 17 ёшли Гулноза ҳамда 19 ёшли […]

ЭЛЧИ Ж.КРОЛ ЎЗБЕКИСТОН ҲАҚИДА ҚАНДАЙ ФИКРДА?

4-июль АҚШ мустақиллиги куни. Шу муносабат билан мухбиримиз АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ж.Крол жанобларига бир нечта савол билан мурожаат қилди. — 4-июл Америкада қандай нишонланади? Элчи Ж. Крол: Мустақиллик байрами Қўшма Штатларда турлича нишонланади, аммо у асосан жамоавий тадбирдир. Мен ўзим катта бўлган Пенсилвания ва Нью-Жерсидаги шаҳарчаларда Американинг бошқа жойларидаги каби маҳаллий жамоа […]

“Усмонли архиви” фондида сақланаётган Қўқон хонлигига тегишли ҳужжатлар

Қўқон хонлигининг Усмонли империяси билан дипломатик алоқаларига доир энг муҳим архив материалларидан бир қисми Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Бошбоқонлик Усмонли архивида сақланади. Бу архив материаллари икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқаларни тадқиқ этишда муҳим ҳисобланиб, унинг фондида 190 дан зиёд ўзаро алоқаларга доир ҳужжатлар мавжуд. Шу ўринда мазкур архив ҳужжатлари жалб этилган тадқиқотларни айтиб ўтиш лозим. Дастлаб […]

АҲМАД ФАРҒОНИЙ ТУРКИЙ ХАЛҚЛАР ҲАҚИДА

Машҳур ватандошимиз Аҳмад Фарғоний (тахминан 797-865) мероси мустақиллик шарофати билан халқимизга қайтарилди. 1998 йил 24 октябрда Фарғона вилоятида Аҳмад Фарғоний таваллудининг 1200 йиллигига бағишланган тантанали маросимлар бўлиб ўтди. Фарғона шаҳрида Аҳмад Фарғоний номи билан аталган истироҳат боғи очилди. Қува ва Фарғона шаҳарларида Аҳмад Фарғонийга ҳайкал ўрнатилди. “Аҳмад ал-Фарғонийнинг илмий меросининг жаҳон фани тараққиётида тутган ўрни” […]

MAN Auto-Uzbekistan ҚКда юк машиналари ишлаб чиқарилади

MAN Auto — Uzbekistan Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси масъулияти чекланган жамияти шу йилнинг август ойида Самарқанд вилоятида катта юк тижорат техникаси ишлаб чиқаришини фойдаланишга топширади. “Янги конвейерни август ойининг биринчи декадасида ишга тушириш мўлжалланган, айни пайтда заводда созлаш ишлари якуний босқичга киряпти, йиғиш линиясининг барча участкалари тестдан ўтказилмоқда”, — дейди қўшма корхона вакили. Унинг сўзларига кўра, […]

АҚЛ ИЛА ОЛАМ ЮЗИНИ ОБОД ҚИЛ…

Жонажон Фарғонамиз ҳар куни янги манзаралар ичра янгиланиб бормоқда. Торгина йўлакларда чинор барги хазонларини кўришга кўникиб кетган кўзлар бугун яратувчанликнинг ёруғ изларини кўриб ҳайратга тушмоқда. Шаҳримиз қиёфасини тубдан ўзгартириб юбораётган кенг ва равон йўллар, қадди баланд бинолар фарғоналикларнинг ғурури, қадриятлари, бобомерос анъаналарини ўзида мужассам этаётгандек гўё. Маҳаллалар кўчаларида баланд деворлар, кўркам дарвозалар, эшик-ромлар ўрнатилган уйлар […]

КЎПРИК ҚУРГАН КЎП ЯШАР…

Йўл билан йўлни, эл билан элни бир-бирига яқин қилувчи, яёвда бўлсангиз ҳам, уловда бўлсангиз ҳам изингиз, кўзингиз қадаладиган қадамжо – кўприкдир. Юртбошимизнинг “Фар-ғона шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, 2012-2015 йилларда ижтимоий ва транспорт-коммунал инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, шаҳримизда кўркам, муҳташам масканлар, кенг, равон йўллар билан бирга мустаҳкам кўприклар қурилиши […]

ФАРҒОНАДА ЎҚУВЧИЛАРГА БЕПУЛ ТРАНСПОРТ ХИЗМАТИ

Ўзбекистонда истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб баркамол авлод тарбияси йўлида олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатларда узоқни кўзлаб иш юритиш, келажак ҳақида қайғуриш каби хислатлар мужассамдир. Шу маънода, мамлакатимизнинг эртанги тақдири қандай кечиши айни кунларда олиб борилаётган барча юмушларимизда намоён бўлади. Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йил якунлари ва 2012 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган мажлисида давлатимиз раҳбари […]

Инглиз матбуоти термани танқид остига олишди

Инглиз матбуоти Евро-2012 чорак финалида Италия терма жамоасига мағлуб бўлган Англия терма жамоасини танқидларга кўмиб ташлади. Мамлакатнинг нуфузли нашрларидан бири «The Sun» бош саҳифасида турнирдан вақтли чиқиб кетган термани ва инглиз футболига баҳо беришда кинояли тарзда ёндошиб,»Уимблдон» теннис турнирини эсга солиб, «Теннис ўйнаймизми?» деган сарлавҳани қўйди. Тушкун кайфиятдаги терма футболчиларининг суратларини муқовада берган газета «Англия […]

Тошкентда ёш режиссёрларнинг “Дебют – 2012” 4- республика кўрик-фестивали бошланди

Ўзбек Миллий академик драма театрида ёш режиссёрларнинг “Дебют – 2012” 4- республика кўрик-фестивали бошланди. Унда санъацҳунос олимлар, драматурглар, театр ижодкорлари, санъат йўналишидаги олий ва ўрта махсус таълим масканларининг талабалари иштирок этди. Ҳар икки йилда бир марта ўтказилиб келинаётган “Дебют” республика кўрик-фестивали мамлакатимиз ёш режиссёрларини рағбатлантириш, уларнинг фаолиятини янада юқори босқичга кўтаришга қаратилган. Жорий йилги фестивал […]