Home » Archives by category » UZ TV NEWS » EDICATION (Page 2)

Фарғонада ўқувчилар 100 фоиз дарслик билан таъминланган

Баркамол авлод орзуси – энг буюк орзу. Ўзбекистоннинг келажаги буюк эканига қатьий ишонч билан яшаётган халқимизнинг орзуси бу. Президентимиз таъкидлаганидек, ниманики ўз олдимизга мақсад қилиб қўймайлик, қандай буюк ишларни амалга оширишга интилмайлик, барча олижаноб ҳаракатларимизнинг негизида, барча эзгу ниятларимизнинг замирида фарзандларимизни ҳам жисмонан, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом қилиб ўстириш, уларнинг бахту саодати, фаровон келажагини кўриш, […]

ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИ: ИЛМИЙ САЛОҲИЯТ ВА ИЖОБИЙ НАТИЖАЛАР

1937 йили ташкил этилиб, нафақат мамлакатимиз, балки Ўрта Осиё давлатлари учун мутахассислар тайёрлаб берувчи олий даргоҳ вазифасини ўтаб келган Тошкент фармацевтика институти мустақиллик йилларида том маънода янгиланишлар даврини босиб ўтди, десак муболаға бўлмайди. Айнан истиқлол йилларида илм масканининг моддий-техник базаси мустаҳқамланди. Ўқув-услубий, маънавий-маърифий ишлар режалари, стандартлари ва дастурлари ишлаб чиқилди. Саноат фармацияси ҳамда фармацевтларнинг малакасини […]

Устоздан қарздорлик, шогирддан миннатдорлик саодати

Қуёш жамоли билан ер юзига нур сочиб яшнатгани каби, илм ҳам инсон қалбини нур билан ёритади. Ана шу нурни илк бор инсониятга мураббийлар ҳадя этади. Бола дунёга келган замони онаси кеча-кундуз унинг бошида парвона бўлади. Оқ сут бериб парваришлайди. Бола ота-она меҳри, эътиборидан униб-ўсади. Мактабга қадам қўйган кундан бошлаб у энди илм ва одоб ўргатувчи […]

ТАЛАБАЛАР УЧУН ҚУЛАЙ ИМКОНИЯТ

Таълимнинг ўзбек моделига хос хусусиятларидан бири – инсонни интеллектуал, маънавий ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш билан боғлиқ бўлган узлуксиз таълим тизими орқали маънавий баркамол шахсни тарбиялашни назарда тутади. Мустақиллик йилларида барча соҳаларда бўлгани каби таълим тизимини ҳам тубдан ислоҳ этишга қаратилган «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун талабларига мувофиқ, кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга […]

СЎХ ТУМАНИ: ТАЪЛИМДАГИ ТУБ ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ

Президент Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарларида: «Барчамизга аёнки, инсон қалбига йўл аввало таълим-тарбиядан бошланади. Қачонки бу ҳақда гап кетса, аждодларимиз қолдирган бебаҳо меросини эслаш билан бирга, ота-оналаримиз каби буюк зот – ўқитувчи ва мураббийларнинг олижаноб меҳнатини ҳурмат билан тилга оламиз. Бу юртимизда янги авлод, янги тафаккур соҳибларини тарбиялашдек масъулиятли вазифани адо этишда […]

Темпус дастури “Мехатроника” мутахассислигини қуллаб қуватламоқда

Фан ва техника соҳаси сифатида аниқ механика қисмларини электрон, электротехник ва компьютер ташкил этувчилари билан синергетик бириктиришга асосланган мехатроникасиз замонавий ишлаб чиқариш корхонасини тасаввур қилиб бўлмайди. Мехатроника – функционал харакатларни интеллектуал бошқарувчи янги модул, система, машина ва  тизимларни лойиҳалаш ҳамда ишлаб чиқаришни таъминлайди. Улардан унумли фойдаланишга қодир бўлган юқори малакали мутахассис кадрларга эхтиёж ортиб бормоқда. […]

САЛОҲИЯТЛИ МУТАХАССИСЛАР — КЕЛАЖАГИМИЗ

Фарғона политехника институти мамлакатимиз халқ хўжалигига етук мутахассисларни тайёрлаб бераётган олий таълим масканидир. Бу ерда меҳнатсеварлик ва ташаббускорликни қадрловчи, улуғвор мақсадларни кўзлаб олдинга интилувчи ўзига хос анъана вужудга келган. Институтнинг бугунги кундаги обрў-эътибори, салоҳияти, республика олий ўқув юртлари сафидаги шахдам одимлари, ўқув-тарбия жараёнида эришаётган ютуқлари сири анъанавий соғлом муҳитга боғлиқ бўлса ажаб эмас. Институтимизда таълим […]

ҲИНДИСТОН ҲАЙРАТЛАРИ

Кейинги пайтда юртимизда Президентимиз ташаббуси билан хорижий тилларни ўрганишга катта эътибор берилиб, барча турдаги таълим муассасаларида бу масалага жиддий ёндашиш талаб этилмоқда. Жумладан, Фарғона политехника институтида ҳам талабалар таътили вақтларида барча профессор-ўқитувчилар билан инглиз тилини чуқурлаштириш мақсадида дарс машғулотлари олиб борилмоқда. Кафедраларда ҳафтанинг бир кунида фақат инглиз тилида суҳбатлашиш йўлга қўйилган. Ҳар бир устоз келажакда […]

ФАН-ТЕХНИКА ЮТУҚЛАРИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

Фарғона шаҳридаги олимпия захиралари спорт коллежида инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, вилоят ҳокимлиги, вилоят ҳудудий инновация фаолияти ва технологиялар трансфери маркази ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур кўргазмада Технологиялар трансфери агентлиги, Илмий-техника ахбороти маркази, Фанлар академиясининг илмий ташкилотлари, олий таълим муассасалари, илмий ишлаб […]

ТИЛШУНОСЛИКДА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

Бугунги кунда ўзбек тилшунослигини тадқиқ этишда унинг бир қатор жиҳатларини ҳам ўрганиб, янги-янги имкониятларни очиш юзасидан изланишлар олиб борилмоқда. Тилшунос олим Муҳаммад Ҳакимовнинг яқинда нашрдан чиққан “Ўзбек прагмалингвистикаси асослари” китоби айнан шу соҳадаги янги қарашлар, янги йўналишдаги фикрлар маҳсули бўлиб, бунда нутқ масалаларининг амалий фаолият жараёни сифатида қандай белгиларга эга эканлиги каби муаммолар ёритилган. Асар […]

Page 2 of 212