Home » Archives by category » UZ TV NEWS » CULTURE (Page 4)

Самарқандда “Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивали очилди

Самарқандда Президент Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали ўнинчи бор ўтказилмоқда. Фестиваль дунёнинг 66 мамлакатидан келган санъаткорлар, минглаб сайёҳлар ва мухлисларни, турли миллат ва элатларни бир-бирига танитади, яқинлаштиради.  1997 йилдан буён ҳар икки йилда ўтказиб келинаётган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали жаҳон аҳлининг ўзаро маданий мулоқотга бўлган ҳаётий эҳтиёжини рўёбга […]

ИСТИҚЛОЛ ФАРЗАНДЛАРИ

Фарғона шаҳрида “Бетакроримсан ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида “Истиқлол фарзандлари” ёшлар фестивали ўтказилди. Унга вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманлари, чегара ҳудудларида яшаётган  1000  нафарга яқин ёшлар, кам таъминланган оила фарзандлари таклиф этилди. Фестивал иштирокчилари учун дастлаб Фарғона шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди. Янгидан бунёд этилган кўркам иншоотлар, “Ёшлар маркази”, “Истиқлол” стадиони тадбир […]

СЎХДА КАТТА ТАНТАНА…

Юртимизнинг энг гўзал, хушҳаво, хушманзара гўшаларидан бўлмиш қадимий ва навқирон Сўх туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган шукроналик тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни Фарғона вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси  Ш.Ғаниев  очиб, жумладан шундай деди: – Биз сўхликлар билан кўп бор мулоқотлар ўтказганмиз. Бу кўҳна заминнинг одамлари ўктам ва тантилиги, меҳнаткаш ва меҳмондўстлиги, […]

ТЕАТР ИБРАТ МАКТАБИДИР

Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ мамлакатда маънавий-маърифий ислоҳотлар давлат сиёсатининг асосий, устувор йўналиши деб эълон қилинганлиги барча соҳалар қатори театр санъатининг ҳам келажагини белгилаб берди. 1998 йилнинг 26 март куни Президент Ислом Каримов томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон театр санъатини ривожлантириш тўғрисида”ги Фармони театр ижодкорлари зиммасига катта масъулият юклаш билан бирга, театр санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, моддий-техник […]

ЮКСАК МАЪНАВИЯТ – ЕНГИЛМАС КУЧ

шиори остида Фарғона ҳарбий гарнизони ўқув машғулот шаҳарчасида, Қўқон шаҳридаги 12- ва Марғилон шаҳридаги 1-Меҳрибонлик уйларининг ёзги дам олиш оромгоҳларида мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллик байрамига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. – Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо бошчилигида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳом Фармонов, “Ёшлик” журналининг бош муҳаррири Нодир Жонузоқ Меҳрибонлик уйи тасарруфидаги “Нафосат” оромгоҳига ташриф […]

Маъмуржон Узоқов хотирасига бағишланган кўрик-танлов ўтказилди

Маъмуржон Узоқов хотирасига бағишланган кўрик-танлов ўтказилди

Мустақиллик йилларида Президент Ислом Каримов раҳнамолигида миллатимиз маънавий меросини чуқур ўрганиш, халқимизнинг истеъдодли вакиллари томонидан яратилган миллий мумтоз асарларни тўплаш ва кенг тарғиб этишга катта эътибор қаратилмоқда. Халқ қўшиқчилик санъатида элимизга хизмат қилган, бор билим ва меҳнатини ўз юрти учун бахшида этган барҳаёт сиймоларни хотирлаш, улар ижро этган қўшиқларнинг авлоддан-авлодга ўтиб, ёшлар қалбига жо этиш, […]

ЁШ МУСАВВИР ГРАН-ПРИ СОҲИБИ

Шу йилнинг 5-8 июнь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида мусиқий-бадиий ижодиётнинг III Халқаро танлов-фестивалида чолғулар ижрочилиги, хореография, вокал, тасвирий ва амалий санъат йўналишлари бўйича Европанинг турли давлатларидан 400 га яқин иштирокчи ва ижодий жамоалар ўз маҳоратларини намойиш этишди. Нуфузли танловда Фарғона шаҳридаги 3-болалар мусиқа ва санъат мактабининг 13 ёшли ўқувчиси Комронбек Шокиров ҳам қатнашиш шарафига муяссар бўлди. […]

ФАРҒОНАЛИК ЖУРНАЛИСТЛАР ХИТОЙДА

Истиқлол шарофати билан Фарғона вилояти журналистларининг чет эл оммавий ахборот воситалари иш тажрибасини ўрганиб, ўзаро тажриба алмашиши яхши анъанага айланди. Қалам аҳли дунёга юз тутди. Жаҳон оммавий ахборот воситалари билан теппа-тенг бўйлашиб, ўз сўзини айтмоқда. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан фарғоналки ижод аҳли Санкт-Петербург шаҳри, Жанубий Корея журналистлар уюшмаси таклифига биноан ижодий […]

«ВИДЕРГЕБУРТ»НИНГ ЧОРАК АСРЛИК ЮБИЛЕЙИ

Бу йил “Видергебурт” немис миллий маданий марказининг ташкил этилганига 25 йил тўлмоқда. Шу ўтган вақт давомида немис миллий маданий маркази Фарғона вилоятида жуда кўп анжуманларда иштирок этди, ўз ташаббуси билан кўплаб тадбирлар ўтказди ва бугунги кунда ҳам марказ самарали фаолият олиб бораётганига барчамиз гувоҳмиз. Марказнинг 25 йиллик тўйини биргаликда нишонлаш мақсадида Германиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси, Республика […]

ҚЎҚОНДА ЮНЕСКО АНЖУМАНИ

22-23 май кунлари Қўқон шаҳридаги Жомеъ мажмуасида ЮНЕКО нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги маданий меросларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш Бош бошқармаси билан ҳамкорликда мамлакатимиздаги тарихий обидаларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш борасидаги ишларни янада такомиллаштиришга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Анжуман иштирокчилари юртимизда тарихий обидаларни сақлашга катта эътибор […]