Home » Archives by category » UZ TV NEWS » CULTURE (Page 2)

ФАРҒОНАЛИК ЮКСАК ИСТЕЪДОД СОҲИБАСИ

Ўзбекистонда миллий мусиқа санъатини янада равнақ топтириш, санъатсевар болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидорини юзага чиқариши учун муносиб шарт-шароит яратилмоқда ва бу эътибор ўз мевасини бераяпти. Ёш иқтидор соҳибларини аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, уларни юксак ижодий парвозлар сари руҳлантириш борасида амалга оширилаётган бундай кенг кўламли ишлар самарасида ўғил-қизларимиз нуфузли халқаро кўрик-танловлар ҳамда мусиқа ва санъат фестивалларида юксак […]

Қўқонда “Китобхонлик байрами” ўтказилди

Қўқон давлат педагогика институтида “Китобхонлик байрами” бўлиб ўтди. Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари вакиллари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, талаба-ёшлар иштирок этди. Тадбирда мамлакатимизда халқимиз маънавияти ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, тафаккурини кенгайтириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг мутолаага қизиқишини ва китобхонлик маданиятини […]

ФАРҒОНАДА ДЎСТЛИК ВА МАДАНИЯТ ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Фарғона шаҳрида Республика Байналмилал маданият марказининг 25 йиллигига бағишлаб “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида дўстлик ва маданият фестивали бўлиб ўтди. Вилоятда фаолият кўрсатаётган миллий маданий марказлар вакиллари иштирок этган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Қ.Имомов ва бошқалар Биринчи Президентимиз раҳнамолигида миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётганини таъкидлади. […]

АЙРО ТУШМАЙ АСЛО ҚУЧОҚЛАРИНГДАН…

Ўтган асрнинг 90 йилларида ўрта мактабни битириш арафасида эдик. Тарих, адабиёт дарсларида, матбуотда бизга нотаниш Фитрат, Боту, Элбек, Чўлпон, Мунаввар қори, Беҳбудий, Усмон Носир, Отажон Ҳошим деган номлар тез-тез тилга олина бошлади. Биз бир оз довдираш ҳолатига тушдик. Сабаби куни кеча шўро сиёсати кўкларга кўтарилган, шу сиёсат манфаатларидан келиб чиқиб ёзилган дарсликларни ўқиб ўрганган эдик-да. […]

Шу азиз ватан барчамизники!

Дунёда мамлакатлар, юртлар кўп, аммо Ўзбекистон – ягона, мафтункор ва бетакрор. Шу юртда яшовчи ҳар бир миллат Ватанимизни янада гуллаб-яшнаши йўлида бир тану бир жон бўлиб меҳнат қилмоқда.  Мусаффо осмон остида, осойишта ва обод юрт бағрида қўлни-қўлга бериб,  тинчлик ва дўстлик қўшиғини шодон куйлаётган қардош миллатлар чеҳрасида акс этган  табассум ҳар қандай кўнгилга қувонч, фахр […]

ЮРТИМНИНГ ҲАР ГЎШАСИДА БАЙРАМ ШУКУҲИ

Шу кунларда она Ватанимизнинг қай бир гўшасига, шаҳар ва қишлоғига борманг, бунёдкорлик ва ободликка, байрам шодиёналарига гувоҳ бўласиз. Ана шундай хуш кайфият, юксак кўтаринкилик Бағдод туманида ҳам ҳукмрон. Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо, Карима Ашурованинг “Бағдод ва бағдодликлар” номли китобига ёзган сўзбошисида ўзи туғилиб ўсган туман ҳақида шундай ёзади: “Бағдодликлар тинч-осойишта, ҳалол меҳнат билан кунини […]

ҚЎШИҚҚА АЙЛАНГАН УМР

ҚЎШИҚҚА АЙЛАНГАН УМР

Фарғона шаҳрининг қоқ марказидан Марғилонсой оқиб ўтади. Таваккал ака ҳаётлик чоғларида саҳарда сой бўйида сайр қилиб, қуёш чиқишини кутиб олар, гоҳо соҳилда ўтириб сувга тикилган кўйи хаёллари узоқ-узоқларга кетарди. Ҳофиз умр бекатларида жуда кўп улуғ инсонлар билан дийдорлашди. Минг-минглаб қўшиқ шинавандаларини хурсанд қилди. Қаерга бормасин, ўзининг бетакрор санъати билан халқнинг олқишларига, ҳурмат эътиборига сазовор бўлди. […]

Мусиқа ва санъатга эътибор – юксак марралар сари чорламоқда

Мусиқа ва санъатга эътибор – юксак марралар сари чорламоқда

Бир пайтлар мусиқа ва санъат мактаблари ўз ҳолига ташлаб қўйилган, ночор, айниқса, миллий санъатимиз келажаги учун шарт-шароит йўқ эди. Мусиқа ва санъат йўналишидаги махсус мактаблар бармоқ билан санарли даражада кам, борлари ҳам бошқа ташкилотларга қарашли бўлган биноларда ижарада турарди. Аксарият ҳудудларда эса на мусиқа, на санъат мактаби очилмаган, ўз биносига эга мактабларнинг қарийб ҳаммаси ўтган […]

ПОСБОНЛАР УЧУН КОНЦЕРТ

Фарғона вилоят ёшлар маданият ва спорт мажмуасида  ички ишлар идораларида фаолият олиб бораётган ходимлар, хизмат вазифасини ўташ чоғида халок бўлганларнинг оила аъзолари учун концерт дастури ташкил этилди. Байрам дастурида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маданият саройи қошидаги ашула ва рақс ансамбилининг чиқишлари намойиш этилди. – Ватанга муҳаббат туйғуси гўдаклик чоғимизданоқ она алласи билан қалбимизга сингиб […]

ЯҲЁБЕК ҚОЗОНДА ЎТКАЗИЛГАН ХАЛҚАРО ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

Ўзбекистонда болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури доирасида улкан ишлар амалга оширилди. Жумладан, 278 болалар мусиқа ва санъат мактаби фойдаланишга топширилди. Улар 30 мингдан ортиқ янги мусиқа асбоблари, 61 минг нусха ўқув қўлланмалари, миллий ва жаҳон мусиқаси ноталари билан таъминланди.  Мусиқа ва […]