Home » Archives by category » MEDIA NEWS » XALQARO MADANIYAT
M&TVA-2012
Маросим Зулайҳо Бойхонова ижросидаги қўшиқ билан бошланди. Танловга Муниса Ризаеванинг «Голливуд-Болливуд» қўшиғига олинган клип номзод эди, лекин бу йўналишда Шоҳруххонинг «Муҳаббатнома»си ғолиб бўлди. Муниса энди катта ижодга қадам қўйди, уни олдинда кўп совринлар кутаётганига ишонамиз. Шу куни Лола Йўлдошева маросимнинг энг гўзал аёлларидан бири бўлди. Миилий матодан тикилган кўйлаги ўзига жуда ярашган. Лекин унга ҳам [...]
Севара: «Голос лойиҳасидаги исталган иштирокчини юлдуз даражасига олиб чиқиш мумкин»(video)
Севара ўзининг бетакрор ижроси билан рус томошабинларини тобора ўзига ром қилиб олмоқда. Бунга унинг телетанловдаги иккинчи чиқиши ҳам мисол бўла олади. Уитни Хьюстоннинг «»Run to you» қўшиғини ижро этган ҳамюртимиз шу куни яна бир бор барчани бирдек лол қолдирди. Соья билан ижро этилган дуэт, танловнинг айнан шу босқичидаги энг муваффақиятли ижрога айланди. Зал эса [...]
ЎЗБЕКИСИТОНЛИК ГЎЗАЛ «МИСС ОСИЁ АҚШ-2012″ ТАНЛОВИДА ИККИНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ!
“Мисс Осиё АҚШ» Лос-Анжелосда бўлиб ўтди. Танловнинг бош титули Тайванлик гўзал Кристин Канга насиб этди. “Мисс Осиё АҚШ»нинг иккинчи ўрин ғолибаси деб Ўзбекистонлик соҳибжамол топилди! Каринани ушбу юксак ғалаба билан чин дилдан муборакбод этамиз. Бошқа категориялар билан қуйидагилар муносиб тақдирланди: Жанубий Кореялик Ханна Хвон “Мисс Осиё АҚШ тинейжер 2012”, Вьетнамлик Элизабет Во “Хоним Осиё халқаро [...]
ЭЛ ДУОСИДАГИ АЁЛ “ЙИЛ АЁЛИ”НИ ТАҚДИРЛАДИ!
АЁЛЛАР УЧУН ФАҚАТ 8-МАРТ БАЙРАММИ? ЎЗБЕК АЁЛЛАРИ УЧУН ЙИЛ СЎНГИДА МИЛЛИЙ ТАНЛОВ ҲАМ АНЪНАВИЙ БАЙРАМГА АЙЛАНИШГА УЛГУРДИ! 6 декабрь куни соат 18.00 да “Оилавий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган грантлар” ҳамда “Кичик ва ўрта тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантиришга қаратилган грантлар” дастурлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолибларни грант лойиҳалари муаллифи, “Меҳр нури” жамғармасининг Жамоатчилик кенгаши раиси, [...]
ЎЗБЕКИСТОНГА МАФТУН БЎЛГАН ДЕПАРДЬЕ!
БИЛАСИЗМИ? 1.Тўлиқ исм-шарифи: Жерар Ксавьер Марсель Депардье (Gérard Xavier Marcel Depardieu). 2.Депардье кинодан ташқари, шароб ишлаб чиқариш бўйича ҳам жиддий шуғулланиб келади. Луар соҳилига яқин водийда 27 гектар ҳудудда узумзорлар етиштирган бўлиб, улардан дунёга донғи кетган шаробларни тайёрлаб сотади! 3.Депардье Парижда 2 та ресторан очган ва ошпазлар учун китоб ёзган (Буюк Британияда 2005 йилда [...]
ЖУДА УЗОҚ ВА… ЖУДА ЯҚИН АМЕРИКА!
Америка…Неча йилларки, дунёнинг бир четидаги мамлакат ўзига тортаверади. Киноларда кўрганимиз, Озодлик ҳайкали, осмонни “ўпаётган” бинолар, бир-биридан гўзал кўприклар…шу сеҳрли диёрга бориш орзусини руҳлантираверади. Бундан ҳам қизиқроғи, ҳаёт, одамларнинг яшаш тарзи… “Океан орти”га 14 кунлик сафарим – бу мамлакатни тўлиқ кезиб чиқиш, меъморий обидаларини кўздан кечириш учун жуда оз вақт, бироқ, том маънода англаш учун жуда [...]
НАСИБАНИНГ АМЕРИКА ТУРНЕСИ: УНИНГ ОЧКЎЗ ЭМАСЛИГИ ҲУРМАТГА ЛОЙИҚ!?
Ҳар бир ишнинг ўз қийинчилиги бор. Устига-устак, идеал натижага эришдим, хатосиз нишонга урдим деганингда ҳам барибир камчилик топилади. Ё вақтида ўзинг англаб етасан, ё истасанг-истамасанг топиб беришади. Айрим камчиликлар бўладики, бу шунчаки сенга боғлиқ эмас. Кимларнингдир кўзида айбдор кўринсанг, бир кўнглинг ўксиб, хафа ҳам бўласан, киши. Насиба Абдуллаева АҚШдан учиб кетди-ю, унинг концерти ҳақида [...]
АҚШдаги “Самарқанд” ресторанида Насиба Абдуллаеванинг туғилган куни нишонланди
Ўзбекистон халқ артисти Насибахоним Абдуллаеванинг АҚШ бўйлаб ижодий сафар уюштираётгани ҳақида хабар берган эдик. Севимли санъаткоримиз кеча Пенсилваниядаги “Самарқанд” ресторанида дастлабки кичик шоу-дастурини ўтказди. Актёр Жафар Мўминов олиб борган концертда хонанданинг ашаддий мухлислари, АҚШдаги ўзбек диаспораси иштирок этди. Яхши маълумки, халқимиз санъат аҳлини эъзозлайди, самимий яхши кўради, айниқса, ёшлар севимли санъаткорига идеал инсон сифатида [...]
Ўзбекистон халқ артисти Насибахоним Абдуллаева Америка заминига ташриф буюрдилар(Video)
Бугун соат 14-00 да Aeroflot миллий авиакомпаниясининг Боинг русумидаги самолёти Кеннеди аэропортига келиб қўнди. Унда халқимизнинг cевимли хонандаси Ўзбекистон халқ артисти Насибахоним Абдуллаева Америка заминига ташриф буюрди. Хонандага менеджер Дилорам Сафаева хамда бир гуруҳ созандалар ҳамроҳ бўлиб келишди. Меҳмонларни Uzbek TV New York ва Uzbegim журналининг ижодий ходимлари мамнуният билан кутиб олдилар. Дилрабо қўшиқлари, ёқимли [...]
“МЕН АРМОН ДЕГАН ТУШУНЧАНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ҚАБУЛ ҚИЛМАЙМАН”
Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева билан суҳбат: “МЕН АРМОН ДЕГАН ТУШУНЧАНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ҚАБУЛ ҚИЛМАЙМАН” Савол: Жуда кўп санъаткорларни кўрамиз – машҳур бўлади, санъат чўққисига чиқади, йўқ бўлади. Насиба Абдуллаева мана 30 йилдан ошдики, бир хил мавқеини сақлаб келмоқда. Бунинг сабаби нимада? Бу саволга жавобни, аввало, томошабиндан сўраш керак. Чунки улар эшитади, баҳолайди [...]

Свежие комментарии