Home » Archives by category » MEDIA » STAR SHOW

“Оскар” мукофоти даъвогарлари рўйхати эълон қилинди

Америка кинематография санъати академияси “Оскар” мукофотига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди. Жаҳондаги энг обрўли киносовринлардан бири ҳисобланувчи мукофот 24 номинацияда топширилади. Ғолибларни тантанали эълон қилиш ва тақдирлаш маросими 26 февралда Ҳолливудда бўлиб ўтади. Даъвогарлар рўйхатида фильмлар, актёрлар, режиссёрлар, сценарийнавислар ва киносаноатига улкан ҳисса қўшган санъат арбоблари бор.  Шундай қилиб, киноакадемия сайтида эфирга узатилган махсус лавҳада даъвогарлар […]

Майкл Жексоннинг қизи отасининг қасддан ўлдирилганини билдирмоқда

2009 йили ҳаётдан кўз юмган машҳур поп қўшиқчи Майкл Жексоннинг 18 ёшли қизи Пэрис-Майкл Жексон Rolling Stone журналига берган интервьюсида отасининг табиий сабаблардан ўлганига ишонмаслигини айтди. Қўшиқчининг қизига кўра, Майкл қасддан ўлдирилган. Унинг айтишича, отасининг ўзи, «улар мени қачондир ўлдиради» деган. «Бу аниқ. Ҳаммаси суиқасд экани кўриниб турибди. Барчаси аввалдан уюштирилганга ўхшайди. Ҳақиқий мухлислари ва […]

Гулсанам Мамазоитова ва Ботир Қодиров Нью Йоркда концерт беради

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ва таниқли эстрада хонандаси Ботир Қодиров АҚШнинг Нью-Йорк штати Бруклин шаҳрида жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этади. Концерт дастури ўзбекситонлик хонандалар учун урфга кирган “Master theater” залида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Гулсанам Мамазоитованинг шахсий веб сайтида хабар тарқатилди. “Икки қалбдан минглаб қалбларга!” деб номланган концерт фақат бир кун, 18 февраль куни […]

Филипп Киркоров 26 февраль куни Тошкентда концерт беради

«Darakchi.uz» сайтининг хабар беришича, россиялик машҳур хонанда Филипп Киркоров Тошкентда яккахон концерт дастурини тақдим этади. Киркоров ўзининг «Мен» деб номланган шоу-дастури билан 26 февраль куни «Истиқлол» санъат саройида чиқиш қилиши режалаштирилган. Хабар беришларича, мазкур шоу-дастур жаҳоннинг энг талабгир режиссёрларидан бири, асли италиялик Франко Драгоне томонидан саҳналаштирилган. Концерт дастуридан ўрин олган қўшиқларнинг 70 фоизини янги ижод намуналари ташкил этса, […]

Озодбек Назарбеков Юлдуз Усмонованинг концерт дастурида меҳмон бўлади

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков журналист Жасур Ҳамроевнинг фейсбукдаги саҳифасида он-лайн тарзда интервью берди ва бир қатор саволларига жавоб қайтарди. Айниқса, жорий йил апрель ойида ўтказилиши сўроқ остида қолган концерт дастури ҳақида шундай деди:  “Бу йил концерт бериш-бермаслик ғояси ўтган йили апрель ойи концерт пайтида пайдо бўлган эди. Лекин иккиланишлар ҳам бор эди. Одамларга нима […]

Брэд Питт ва Анжелина Жоли ажрим тафсилотларини сир тутишади

CNN телеканалининг хабар беришича Ҳолливуд киноюлдузлари Брэд Питт ва Анжелина Жоли ажрим жараёни тафсилотлари билан бўлишмаслик ҳақида келишувга эришишди. “Томонлар ва уларнинг адвокатлари жуфтликнинг фарзандлари ҳамда оиласига тааллуқли шахсий масалаларда дахлсизликка риоя қилиш тўғрисидаги битимни имзолашди. Бу барча суд ҳужжатлари махфийлигини сақлаб қолишда ҳам ўз аксини топади”, — дейилади манбада. Таъкидланишича, келгусида актёрлар “ягона фронт […]

Олтин медаль учун ваъда қилинганидек, 200 000 АҚШ доллари берилади

  Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида”ги фармойиши эълон қилинди. фармойишда таъкидланишича, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшлар ўртасида олимпиада ҳаракатини тарғиб этишдаги фаол иштироки, Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларидаги юксак спорт маҳорати ва мардлиги, халқаро спорт майдонларида […]

ЎЗБЕКИСТОН СПОРТЧИЛАРИ САМАРАДОРЛИГИ БЎЙИЧА РИО ОЛИМПИАДАСИДА 3-ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

Президент Ислом Каримовнинг ташаббуси билан юртимизнинг барча ҳудудларида спорт мажмуалари бунёд этилиб, у ерларда мураббий ва шогирдлар учун барча шароитлар яратилиб берилаётганлиги бугун ўзининг ширин меваларини бермоқда. Буни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қилаётган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари натижаларидан ҳам кўриш мумкин. Рио – 2016 Олимпиадасига 70 нафар спортчи билан жўнаб кетган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари […]

Фазлиддин, олтин медаль муборак бўлсин!

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида боксчимиз Фазлиддин Ғоибназаров терма жамоа учун тўртинчи олтин медални қўлга киритди. Тажрибали боксчимиз XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича вазни 64 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги ҳал қилувчи баҳсда озарбайжонлик Лоренсо Сотомайорни мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.  Ғолиб спортчимиз шарафига Ватанимиз байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз янгради.  Эслатиб […]

Бектемир финал йўлланмасини қўлга киритди

Қатарнинг Доҳа шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги 18-жаҳон чемпионатида мамлакатимизнинг уч нафар вакили финалга чиқиб Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қилаётган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритишган эди. Қувонарлиси, улар сафида  вилоятимизнинг энг умидли боксчиси, Фурқат туманининг Шойимбек қишлоғида униб ўсган Бектемир Мелиқўзиев ҳам бор эди. Президент Ислом Каримовнинг ташаббуси билан юртимизнинг барча ҳудудларида спорт […]

Page 1 of 11123Next ›Last »