Home » Archives by category » HISTORY (Page 3)

Марғилон маҳаллий саноатининг ривожланиши

Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгач, тарихимизга, ўтмишимизга бўлган муносабатнинг тубдан ўзгариши натижасида тарихий воқеаларга холисона ёндошиш имконияти туғилди. Ушбу мақоламизда биз ўзининг 2000 йиллик тўйини нишонлаган қадимий ва навқирон, ҳунармандчилик, айниқса, ипакчилик марказларидан бири бўлган Марғилон шаҳри тарихининг айрим ўқилмаган саҳифаларига тўхталиб ўтишни лозим топдик. Бу гўзал диёр, — деб таъкидлаган эди Ўзбекистон Республикаси Президенти […]

XX аср бошларида Наманган шаҳрида халқ таълими ва маданий ҳаёт

Туркистон ўлкасида қадим-қадимдан маърифат ўчоқлари-мактабларни ва илм даргоҳлари-мадрасаларнинг ўзига хос ўқитиш услублари ва анъаналари, ўзбек халқи томонидан яратилган таълим-тарбиянинг бетакрор шакллари мавжуд бўлганки, улар асрлар давомида секин-аста такомиллашиб борган. Тошкент, Қўқон, Самарқанд, Бухоро, Хива ва бошқа шаҳарларида яшовчи бойлар ва ўзига тўқ кишилар болаларини мактабдор домла қўлига топшириб ўқитар эдилар. Албатта, мактабдор домлаларнинг ҳам ўзича […]

Фарғона водийси шаҳарларида маданий муассасалар фаолияти

Ўрта Осиёнинг маданий ўчоқларидан бири бўлган Фарғона водийси шаҳарлари ҳам қадимдан бой тарихий маданий анъаналарга эгадир. Хусусан, бу ерда турли халқ усталари ижод қилиб, ўзларидан бой маданий мерос қолдирганлар. XIX аср охирларидан бошлаб эса водий шаҳарларида ўша давр учун замонавий бўлган европача маданий-маърифий муассасалар фаолият юрита бошлайди. Жумладан, бу даврда турли кутубхона, театр ва тўгараклар […]

Фарғона водийсида мумтоз ҳофизлик санъатининг ривожи

Заминимизда мусиқа маданияти қадим замонларга боғланиб кетади. Қадимшунос олимлар томонидан ўтказилган тарихий қазилмалар натижасида топилган дутор, қонун, най, сурнайга ўхшаш созлар, тошларга ўйиб битилган созандаларнинг соз чалиб тургандаги тасвирлари, миниатюра асарларидаги созанда ва ҳофизларнинг расмлари ўлкамизда ижрочилик санъати қадимдан ривожланиб келганлигидан далолат беради. Ҳар бир тарихий даврда халқнинг этник жойлашиши, яшаш шароитлари, турмуш тарзи ва […]

“Садоий Фарғона” газетасида ислом дини масалалари

“Садоий Фарғона” фарғоналик тараққийпарвар, жадид зиёлиларининг ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий газетаси бўлиб, Қўқонда 1914 йил 3 апрелдан 1915 йил 26 майгача туркий (ўзбекча) тилида нашр қилинган. Газета ташкилотчиси қўқонлик тараққийпарвар зиёли ва тадбиркор Обиджон Маҳмудов (Обид чатоқ)нинг хусусий босмахонасида 4 саҳифада 500-600 нусхада чоп этилган. Зиё Саид қайд этишича, Обиджон Маҳмудов газетанинг ҳам ношири, ҳам муҳаррири бўлган. […]

Page 3 of 3123