Home » Archives by category » HISTORY

ФАРҒОНАДА 170 ДАН ЗИЁД ЗИЁРАТГОҲ МАВЖУД

Дарҳақиқат, миллий ҳунармандчилигимизнинг нодир намуналари дунё сайёҳларини ўзига мафтун этади, улар ҳунар соҳибларининг мўъжизакор қўллари, санъаткорона маҳорати олдида ҳамиша қойил қоладилар. Оддий бўзга ишланган камалак жилоси, ироқи дўппилардаги нақшу нигорлар, шоҳи сўзаналарнинг турфа ранг гуллари, қўйингки қўл ҳунармандчилигининг барча намуналари улкан таассурот манбаидир. Юртимизнинг туризм салоҳияти юксалиб боришида қадим миллий ҳунармандчилик асори-атиқалари, сайқал топаётган  қўл […]

АМИР ТЕМУР ЎЗ ДАВРИНИНГ БУНЁДКОРИ

Буюк саркарда, машҳур давлат арбоби, фан ва маданиятнинг толмас жонкуяри, беназир  инсон Амир Темурнинг  фаолияти  ниҳоятда  серқирра, кенг қамровли бўлган. Бунёдкорлик, яратувчанлик унинг фаолиятидаги энг муҳим жиҳатлардан ҳисобланган. Соҳибқирон ўзи туғилиб ўсган Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) шаҳрида ва мамлакат пойтахти–Самарқандда  бу соҳада, айниқса, ғоят улкан ишларни амалга оширган. Соҳибқироннинг Кеш шаҳридаги фаолияти тўғрисида Заҳириддин Муҳаммад Бобур […]

БУЮК КЎРАГОН

Соҳибқирон Амир Темур дунё тарихидаги энг буюк сиймолардан бири, марказий Осиё халқларининг иқтисодий-сиёсий ва маънавий тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган давлат арбоби, илм-фан, маданият ҳомийсидир. У 1370 йили Мовароуннаҳрнинг чингизий ҳукмдори Қозонхоннинг қизи Сароймулкхоним ( Бибихоним) га уйланиб, ўзининг амирлик даражасига Кўрагон, яъни, “хоннинг куёви” унвонини ҳам қўшиб олди. Темурбекнинг отаси Амир Муҳаммад Тарағайнинг насл-насаби саккиз […]

СОҲИБҚИРОННИНГ ШОНУ ШУҲРАТИ

Тарих саҳнасида Амир Темур номи пайдо бўлганидан буён олти ярим асрдан зиёд вақт ўтди. Бу давр ичида дунёда қанча хону султонлар, императору қироллар ҳукмронлик қилган бўлса-да, бирортаси улуғ соҳибқирончалик шону шуҳратга эриша олмадилар. Турк султони Йилдирим Боязидни ўз салтанати ичида унинг қўшинига нисбатан анча оз аскар билан мағлуб этган Амир Темурни бутун бошли Европа ўз […]

Буюк саркарда ҳаёти ҳақида ёзилган трилогия

Тарихий воқеалар турли вақтларда юз беради ва улар тарих нуқтаи назаридан ўзига хос мантиққа эга. Бироқ, ёзувчи бадиий асар яратар экан турли давр ва макондаги воқеаларни бир мақсад, ягона бадиий-фалсафий, ижтимоий-сиёсий концепция асосида бирлаштиради. Натижада, кўз олдимизда бутун бир сулолалар, узоқ тарихлар, бир неча ўнлаб мамлакатлар кечмиши билан боғлиқ тарихий асар яратилади. Буюк АмирТемурнинг бадиий […]

СОҲИБҚИРОННИНГ АДОЛАТЛИ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ

Амир Темур жаҳон давлатчилиги тарихда ёрқин из қолдирган буюк сиймолардан биридир. У ўзининг 35 йиллик ҳукмронлиги даврида бутун келажак авлодларга намуна бўладиган давлат ва унинг бошқарув тизимини яратди. Салтанат соҳиби ҳокимияти бошқаруви Қурултой ва Давлат Кенгаши, маслаҳату машваратлар, тадбирлар билан олиб борилар эди. Адолатсиз қарор қабул қилинишига йўл қўйилмасди. Темур салтанатида давлат бошқарувини “Буюк Девон” […]

Сўх: мозий ва ҳозирги замон

Сўх воҳаси Марказий Осиёнинг қадимги масканларидан бири ҳисобланади. Археолог олимларнинг берган маълумотларига кўра, бу ерда қадимги тош давридан одамлар яшай бошлаган. Шу боисдан қатор таниқли олимлар ва ўлкашунослар бу кўҳна диёрнинг ўтмиши хақида илмий асарлар ёзганлар. Ҳозирги кунда бу хайрли ишни давом эттираётган олим тарих фанлари номзоди Ўринбой Сўфиевдир. Сўх аграр касб-ҳунар коллежида ўқитувчи бўдиб […]

МИЛЛАТИМИЗНИНГ КЕЛАЖАГИ ЁРУҒ

Тарих-келажак пойдевори, бу ибора инсониятнинг пайдо бўлганидан то шу бугунгача ўзининг мустаҳкам ва такрорланмас қадрига эга. Тарихнинг ўзидек кўхна ва навқирон Қўқон шаҳри асори атиқалари, дунёни лол қолдирган мўъжизалари-ю жаҳон ахли тан олган буюк зотлари билан ҳам машҳурдир. Бу табаррук заминда қанчадан-қанча буюк сиймолар, олиму фузалолар яшаб ўтган. Маълумки, халқимиз буюк бир илм уммонига эга. […]

Марғилон шаҳар тарихий музейида Бурҳониддин Марғиноний яратган “Ал Ҳидоя” асарининг ХVI ва ХIХ асрларда кўчирилган нусхаси сақланмоқда

Азал-азалдан  моҳир санъаткорлар, сўз усталари, уста ҳунармандлар юрти бўлиб келган  Марғилон, асрлар давомида тараққиётга юз тутиб келди. Санъат, маданият, илм-фан, ҳунармандчилик, саноат салоҳияти бўладими, наинки, барча соҳаларда эришилган ютуқлар, шаҳарнинг узоқ ўтмиши, бой маданияти  ўша пайтда ҳам ривож топган боқий санъати юртимизни дунёга машҳур қилиб келди. Айниқса, ушбу шаҳарнинг турли жойларидан топилган қадимий асори- атиқалар, […]

Қува – X асрда водийданинг марказий шаҳарларидан бири

Фарғона вилоятидаги шу номли туман марказида жойлашган, биринчи бор XX аср бошларида тадқиқотчилар эътиборига тушган. Унинг ўлчами, минглаб сопол парчалари ваа бошқа топилмалар аҳолини ушбу ҳаробаларни афсонавий Қай қубод билан қиёслашига асос бўлган. Қува тўғрисида ёзма манбаларда жуда ҳам кам маълумотлар учрайди. Араб географларининг кайд килишича, Қубо X асрда водийдаги марказий шаҳарлардан бири бўлган. Айрим […]

Page 1 of 3123