Home » Entries posted by "Uzbekny" muxbiri (Page 7)

Жаҳон тўқимачилиги: Шарқ ва Ғарб кўргазмаси

“Атлас байрами” фестивалининг сўнги куни қизиқарли учрашувлар, таассуротларга бой бўлган воқеаларга жуда бой бўлди. Марғилон тарихи музейига бир қатор хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихонаси элчилари ва масъул ходимлари, республика вазирликлари вакиллари, республиканинг турли ҳудудларидан фестивалда иштирок этиш учун келган меҳмонлар ҳамда шаҳардаги ташкилот, корхона ва муассасалар вакиллари ташриф буюрдилар. Мазкур музейда мамлакатимизда илк бора ташкил этилаётган [...]

МАРҒИЛОНДА “АТЛАС БАЙРАМИ” ЎТКАЗИЛДИ

МАРҒИЛОНДА “АТЛАС БАЙРАМИ” ЎТКАЗИЛДИ

“Атлас байрами” анъанавий тўқимачилик фестивали миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ва тарғиб қилиш, ҳунармандлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда туризмни янада равнақ топтиришга хизмат қилмоқда. Фестиваль доирасида ўтказилган ош танлови ҳам миллий анъаналаримизга хос тарзда ўтди. Унда вилоятимиздаги 19 та шаҳар ва туманларнинг энг моҳир ошпазлари миллий таом – палов  тайёрлаш бўйича ўз  маҳоратларини амалда кўрсатдилар. Ҳозирда ўзбек [...]

ФЕСТИВАЛНИНГ ТЎРТИНЧИ КУНИ

ФЕСТИВАЛНИНГ ТЎРТИНЧИ КУНИ

9 сентябрь куни Марғилон шаҳар маданият ва истироҳат боғида «Атлас байрами» анъанавий тўқимачилик фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Марғилон осмони остида… Анъанавий тўқимачилик фестивали – «Атлас байрами»нинг тўртинчи куни ҳам одатдагидек шукуҳли бошланди. Шу куни ўзининг уста косиб ҳунармандлари, ўта бежирим ранго-ранг атласу-шойилари, самимий, меҳмоннавоз халқи, бетакрор удумлари туфайли водий марвариди, Фарғона гавҳари сингари таърифларга [...]

Марғилонда «Атлас» байрами

Фестиваль доирасида ёш ҳунармандлар учун уч кунлик маҳорат дарслари ташкил этилди. «Ucell» компанияси матбуот хизматидан хабар қилишларича, жорий йилда компания ҳам мазкур тадбир ташкилотчилари ва ҳамкорлари қаторидан ўрин олди. Фестиваль ёш ҳунармандлар учун тўқимачиликнинг анъанавий каштадўзлик, табиий бўёқлар, либослар дизайни турлари бўйича маҳоратини оширишга қаратилган амалий машғулотлар, маркетинг ва коммуникация йўналишида кўплаб тренинг машғулотларини ўз [...]

ЎЗБЕКИСТОН МАТОЛАРИГА КАТТА ҚИЗИҚИШИМИЗ БОР

Ўзбекистон матоларига катта қизиқишимиз бор, — дейди ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи Кристи Пикарт хоним. Жорий йилнинг 6 октябрь куни Марғилондаги “Хунармандчиликни ривожлантириш маркази”да “Атлас байрами” анъанавий тўқимачилик фестивали тренинг-машғулотлар билан бошланди. Тадбирда республикамизнинг турли вилоятларидан келган уста-хунарманд ёшлар иштирок этди. Очилиш маросимида сўз олган ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи Кристи Пикарт хоним, “Хунармандчиликни ривожлантириш маркази” бошлиғи [...]

МАҲОРАТ САБОҚЛАРИ

6 сентябр куни Фестивал Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш марказида “Атлас байрами — 2016” доирасида ташкил қилинган ўқув амалий машғулотлари билан бошланди. Уни ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Криста Пиккат очиб, иккинчи бор ўтказилаётган “Атлас байрами”, унинг доирасидаги 3 кунлик ўқув амалий машғулотларининг мақсад ва вазифалари ҳақида тўхталиб ўтди. Республикамизнинг турли вилоятларидан келган ҳунармандлар иштирок этаётган ўқув амалий [...]

«АТЛАС БАЙРАМИ» ИККИНЧИ ФЕСТИВАЛИ

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси томонидан тасдиқланган режага асосан 6-10 сентябр кунлари “Атлас байрами” иккинчи фестивали кўхна ва навқирон Марғилон шаҳрида ўтказилиши белгиланган эди. Фестивалда хорижий давлатлардан ва республикамиз вилоятларидан ҳунармандлар, фольклор жамоалари, санъаткор ва мутахасссислар қатнашиши кўзда тутилган. Шуни таъкидлаш жоизки, давлатимиз томонидан ҳунармандларнинг ҳар томонлама қувватланаётгани натижасида Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудига [...]

ҲУНАРМАНДЧИЛИК ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ

Маълумки, юртимизнинг ҳар бир вилояти  ва минтақасида  айнан шу жойга хос  бўлган анъаналар мавжуд. Уларнинг ҳар бири  халқимиз урф-одатлари ва яшаш тарзини ўзида мужассам этади, ўсиб келаётган авлодларга мерос бўлиб қолади.  Уларнинг миллий қадриятларга садоқат ва ҳурмат руҳида камол топиши, ҳунармандчиликнинг барча йўналишларида билими ва тажрибасини юксалиштиш эса улкан маъно ва мазмун касб этмоқда. Марғилон [...]

ФАРҒОНАЛИКЛАР МУҚАДДАС ҲАЖ САФАРИГА ЖЎНАБ КЕТИШДИ

Мустақиллик йилларида миллий қадриятларимиз, асрий анъаналаримиз қайта тикланиши баробарида юртдошларимиз эмин-эркин ибодат қилиш имкониятига эга бўлдилар. Қувонарлиси, истиқлол йилларида кўплаб юртдошларимиз муқаддас хаж зиёратини амалга ошириб қайтишди. Бу йил ҳам ислом динининг мазкур фарз амалини бажариш истагида бўлган юртдошларимизга барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Шу кунларда жойларда зиёратга отланган ватандошларимизни сафарга кузатиш тадбирлари катта тантанага айланиб [...]

ФАРҒОНАДА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

Фарғона шаҳридаги Ёшлар маданият ва спорт мажмуасида мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишланган “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо,  Ўзбекистоним!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Йигирма беш йиллик ютуқларимиздан бугун ҳар бир ўзбекистонлик фахрланмоқда. Юртимизни дунё тан олди, таниди. Тоғларни ёриб ўтган темир йўлларимиз, жаҳон майдонларида хорижликлар эътиборини тортган ўғлонларимиз, тенглар ичида тенг бўлганимизнинг [...]