Home » Entries posted by "Uzbekny" muxbiri (Page 67)

ЛАГАНЛАРДА ҚУЁШ ЖИЛВАЛАНАДИ

Зокиржон Ғофуров ўз ишларида Қўқон мактабига хос бўлган услуб ва нақшлардан фойдаланиб, унга ижодий ёндашади ва ўзидан ҳам кўп нарса қўшишга ҳаракат қилади. Уста гўзаллик яратишда ҳунарини ишга солиб, ўз санъати ва маҳоратини шогирдларига астойдил ўргатмоқда. Заркентлик 76 ёшли Маҳамадали Норалиев яхши ният ва меҳнатсеварлик билан ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтиш мумкинлигини шогирдлари ва харидорларга [...]

“FERGHANA: GRATITUDE TO INDEPENDENCE”

Large-scale reforms in socio-economic, political, cultural and educational spheres that underwent in the years of independence as well as in Ferghana region led to the improvement of people’s prosperity, appearance change of our cities and villages. The important thing is that local citizens gained thinking change, raised cultural mode of life, deepened and broadened notion [...]

БУ ТЎЙЛАРНИНГ ТЎЁНАСИ — МЕҲР

Тўйсевар элимга жонлар тасаддуқ. Жаннатмакон қалбини боласининг қадамига поёндоз каби тўшаб, қуллуқ камарини белига боғлаган жонажоним – Ўзбекистоним!!! Уйларинг тўйларингга, куйларинг ўйларингга ҳамоҳанг, чаманистоним. Ҳар гўшангда орзулар тантанаси – ёр-ёрлар, ўланлар жаранги.  Тўй болаларнинг кулгичларида ёшариб бораётган дунё… Тўйга келганлар шукронасида эса умрларнинг мазмуни мужассам. Ўзбегим яралибдики, боши тўйдан чиқмайди. Юрт олдига дастурхон ёзиб, борини [...]

ФАРҒОНА ТУРИЗМ МАРКАЗИГА АЙЛАНМОҚДА

Истиқлол йилларида Фарғона, Қўқон, Марғилон шаҳарлари дунё сайёҳларини ўзига ром этадиган сайёҳлик марказларига айланди. Вилоятимизга келган сайёҳларга, ҳозирда Марғилон, Қўқон, Қува ва Фарғона шаҳарлари бўйлаб саёҳатлар ташкил қилинмоқда. 2009–2010 йиллар давомида чет эллик сайёҳларга янги туристик йўналишлар: жумладан, Марғилонда Бурҳониддин Марғиноний, Саид Аҳмад Эшон мажмуалари, Пирсиддиқ Ҳазрат чиллахонаси ва мақбаралари, шоира Увайсий уй-музейи, ҳунармандлар уй-устахоналари, [...]

“ОЛТИН ҚАЛАМ” МИЛЛИЙ МУКОФОТИ ФАРҒОНАДА

Журналистика соҳасида «Олтин қалам» VII Миллий мукофотига Фарғона вилоят ҳокимлигининг Бош нашри – «Фарғона ҳақиқати» – «Ферганская правда» газеталари бирлашган таҳририяти сазовор бўлди. Президент Ислом Каримов ташаббуси билан таъсис этилган журналистика соҳасида «Олтин қалам» Миллий мукофоти учун  2006 йилда илк бор ўтказилган танловда ғолиблар 13 номинация бўйича аниқланган бўлса, жорий йилда 27 номинация бўйича тақдирландилар. [...]

ИШОНЧ ВА ИФТИХОР БИЛАН

Жаҳон спорт майдонида, нуфузли халқаро мусобақаларда Ўзбекистон номининг янграши, давлатимиз байроғининг баланд кўтарилиши қалбимизда чексиз фахр-ифтихор уйғотади. Зеро, истиқлол туфайли ўзбек спорти ривожланмоқда, юртимизнинг барча ҳудудларида спорт тобора оммавийлашиб бормоқда. Президентимиз раҳнамолигида болалар спортини ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда. Бугунги кунда умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ҳар [...]

ТАРИХГА БИР НАЗАР

Табиатининг фусункор ва бетакрор гўзаллиги билан барчани мафтун этувчи Фарғона ўзининг узоқ ўтмишига эга. Бағри сир-синоатга бой бу масканнинг «Фарғона» деб номланиши сабаблари турлича баён этилади. «Фарғона» сўзи илк ўрта асрларда Сўғд ёзуви билан «Парғана», «Прағана» шаклида ёзилганлиги маълум. Бу сўз Ҳинд-санскрит тилида «кичик вилоят», «атрофи берк тоғли жой» деган маъноларни билдиради. Эрамиздан аввалги II [...]

“GM Uzbekistan”дан янги Chevrolet Malibu

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида GM Uzbekistan ЁАЖ ҚК томонидан янги Chevrolet Malibu моделининг тақдимоти ўтказилди. Тадбирда мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралари, “Ўзавтосаноат” аксиядорлик компанияси таркибига кирувчи корхоналар, “General Motors” компанияси, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Chevrolet Malibu кўзга яққол ташланадиган дизайнга, яхши юриш сифатларига, тежамкор куч агрегатларига эга [...]

МЕНИ ТУШУНИШ ҚИЙИНМИ?

Мени тушунмаяпсиз… “… Сўнгги вақтларда ишингиз юришиб кетиши учун ҳамма нарсадан воз кечиб бўлса ҳам фақат ва фақат олдинга интиляпсиз. Мақсадингизни амалга ошириш учун баъзида вақт етмаяпти ҳам. Аммо буларнинг замирида сиз кутган “бахт” бор. Яъни бу қийинчиликлар бир кун тугашини биласиз. Бироқ ҳозир эмас. Айни вақтда дўстларингиз билан мулоқот учун вақт камлик қилаётган ёки [...]