Home » Entries posted by "Uzbekny" muxbiri (Page 6)

ДЕМОКРАТИК ТАМОЙИЛЛАРНИНГ АМАЛИЙ ИФОДАСИ

Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Бугун халқимиз яна бир катта сиёсий воқеа арафасида турибди. Бу жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президент сайловидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона округ сайлов комиссияси раиси Набижон Собиров билан суҳбатимиз Президент сайлови ҳамда фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатларига оид [...]

ҚИРҒИЗИСТОНЛИКЛАРНИНГ ВОДИЙГА ДЎСТЛИК САФАРИ

Жорий йилнинг 1 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг ташаббуси билан Қирғизистон Республикаси делегацияси Андижонга ташриф буюрди. Меҳмонлар Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги «Дўстлик» чегара постида тантанали кутиб олинди. Қирғизистон Республикаси делегацияси таркибида мамлакат Бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳаммадқали Абулғозиев, Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дониёр Содиқов, Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Таалайбек Сарибашов, Баткен вилоятидаги вакили Абиш [...]

САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИНИ ЎРГАНАМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ишлари қизғин кечмоқда. Айни шу жараёнда сайлов қонунчилиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича вилоят матбуот марказига сайловчилардан бир қатор саволлар ҳам келиб тушди. Бугун фуқароларимизнинг саволларига 11-Фарғона округ сайлов комиссияси аъзоси Юсуфжон Камолов жавоб беради. Сайлов участкалари қандай тузилади? “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайло­ви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни­нинг 19-моддасига биноан [...]

АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Қонунлар ижроси – прокурор назоратида   АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА      Аҳоли бандлигини, айниқса, касб-ҳунар коллежи битирувчиларини иш билан таъминлаш, муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни бу борада олиб борилаётган ишларнинг амалий ижросини кучайтириш билан бирга, мутасадди раҳбарлар зиммасига қатор вазифаларни юклайди. Жорий йил давомида  Риштон туманида аҳоли, [...]

САЙЛОВ ҲУҚУҚИ ВА МАДАНИЯТИ ҳақида тушунчага эга бўлиш ҳар бир фуқаро учун муҳим ҳисобланади

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра фуқаролар умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи, ўз ҳоҳиш-иродаларини эркин билдириш ва яширин овоз бериш принципларига асосан сайловни амалга оширадилар. Жорий йилнинг 4 декабрь куни муҳим сиёсий жараён – Президент сайлови бўлиб ўтади. Сайловни қонуний, ошкора ва демократик тамойиллар асосида ўтиши  учун 25 йил  ичида мамлакатимизда етарлича хуқуқий асослар яратилди.  1994 йил [...]

ТАРАҚҚИЁТНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Республикамиз сайлов тизимига оид қонунчиликда халқаро андозаларга мос барча зарур жиҳатлар ўз ифодасини топган. Сайловлар кўппартиявийлик, муқобиллик асосида ўтиши юртимизда демократик ҳуқуқий давлат шакллангани ва сайлов тизими халқаро меъёрларига тўла мос келишидан далолат беради. Мамлакатимиздаги бу жараён халқаро экспертлар томонидан ҳам тан олиниб, эътироф этиб келинмоқда. Жумладан, 2015 йил 29 мартда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига [...]

ШАҲБОЗХОН-ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ

  Марғилон шаҳридаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси  Шаҳбозхон Хайруллохўжаев шу йилнинг 22-25 сентябрь кунлари Молдавиянинг Кишинёв шаҳрида  қўл жанги бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ўз вазн тоифасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасини забт этди ва олтин медал соҳиби бўлди. Чемпионатда 15 та давлатдан  300 дан зиёд спортчилар иштирок этди. 16 ёшли чемпион юртимиз байроғини [...]

ФАРҒОНАДА ФАРМАЦЕВТИКА РИВОЖЛАНМОҚДА

“2016 йил вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”га асосан 642 миллиард сўм қийматидаги ҳамда 10 миллион 341 минг АҚШ доллари ҳажмидаги маблағлар ҳисобидан қарийб икки ярим мингта лойиҳа амалга оширилмоқда. Улардан 750 таси саноат, 474 таси қишлоқ хўжалиги ва қарийб 1200 таси хизматлар соҳасига тааллуқли лойиҳалардир. Бунинг натижасида  24 мингга яқин иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Республикамизда [...]

ФАРЗАНД ТАБАССУМИ – ОИЛА ҚУВОНЧИ!

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Туркиянинг ТИКА ривожланиш агентлиги ҳамкорлигида “Фарзанд табассуми – оила қувончи” хайрия акцияси ўтказилмоқда. Акциянинг очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Тўлқиной Тожиева, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров ва бошқалар юртимизда оналик ва болаликни ҳимоя [...]

Атлас байрами фестивалининг ёпилиш маросими

Атлас байрами фестивалининг ёпилиш маросими

Марғилон шаҳар маданият ва истирохат боғининг амфитеатрида “Атлас байрами” фестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унинг аввалида шаҳар ҳокими Шавкат Эркабоев сўз олиб, жорий йилда ўтказилган иккинчи “Атлас байрами” фестивалининг ўтган йилгидан ҳам кўтаринки рухда ўтганлиги, ҳунармандларнинг меҳнати янада қадр топишига йўл очаётгани хусусида тўхталиб ўтди. Юнесконинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Криста Пиккат сўзга чиқиб: — [...]