Home » Entries posted by "Uzbekny" muxbiri (Page 52)

МЕҲНАТ ВА САНЪАТ КОШОНАСИ…

Фарғона шаҳрига киришингиз билан ободлик манзараси кўнглингизга беихтиёр ҳаётдан завқланиб яшаш иштиёқини солади. Ўзбекистон фарзанди эканлигингиздан ғурурингиз баландлаб, фикрингиз тиниқлашади. Бу дунёда яратиб яшашдан мақсад инсон ўзининг куч-қудрати, бунёдкорлик салоҳияти, истеъдодининг ноёб қирраларини намоён этмоқлигидир. Бу ифода инсон қалбида олижаноб фазилатларни улғайтиради. Халқимизнинг ўзига хослиги ҳам шунда. Ўзидан қолдирган изларига аждодларининг армонларини, қалбида ардоқлаган меҳр-муҳаббати, [...]

БАРКАМОЛ АВЛОД – ОБОД ТУРМУШ КАФОЛАТИДИР

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 22 йиллиги муносабати билан “Баркамол авлод – обод турмуш кафолатидир” мавзусида ёшлар форуми ўтказилди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида ташкил этилган мазкур тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари, партиянинг Самарқанд, Навоий ва Бухоро [...]

ҲАР БИР БОЛА КЕЛАЖАГИГА МАСЪУЛМИЗ!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси  томонидан 2007 йил 23 ноябрда қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2007 йил 1 декабрда маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 2008 йил январь ойидан кучга кирган. Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари (ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари) доимий комиссиясининг 2013 йил [...]

САМАРҚАНДДА ЭЛЕКТР ДУХОВКАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА

Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўзининг самараларини бермоқда.  Яратилган имкониятлар натижасида Самарқанд шаҳрида фаолият бошлаган “Идеал электро люкс” масъулияти чекланган жамиятида электр духовкалар ишлаб чиқарилмоқда. Тадбиркор Соҳиб Азимов раҳбарлик қилаётган корхонада 37 нафар йигит-қизнинг бандлиги таъминланди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг [...]

ПОЛВОНЛАРИМИЗ – ОСИЁ ЧЕМПИОНИ!

Мўғулистонда эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши бўйича кадетлар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. Қитъамизнинг ўндан зиёд мамлакатидан уч юз нафарга яқин спортчи иштирок этган мусобақада юртимиз полвонлари икки олтин, икки кумуш ва бешта бронза медаль жамғарди. Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 25 февралда қабул қилинган Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро (Бразилия)да бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия [...]

Ахборот технологиялари: СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Бугунги кунда мамлакатимизда электрон ҳужжат алмашиш, электрон имзони йўлга қўйиш мақсадида босқичма-босқич ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида ахборот алмашишнинг тезлиги, сифати, очиқлиги, ошкоралиги таъминласа, шунингдек, қоғоз сарф-харажатини камайтириш билан мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатилади. Бу борада Корея Республикаси электрон ҳукумат жорий қилиш бўйича дунёда биринчиликни қўлга киритган. Кореяда барча давлат ҳокимияти органлари, ҳукумат идоралари, вазирликлар, [...]

СЎЛИМ МАСКАНЛАРДА БАЙРАМ ШУКУҲИ

«Ҳар бир оилага истиқлол шукуҳи кириб борсин!», «Мустақиллик байрамига менинг ҳам ҳиссам қўшилсин!» — энг улуғ, энг азиз байрамимизнинг бу йилги тантаналарига ана шундай эзгу мақсад асосида тараддуд ишлари олиб борилмоқда. Бу борада алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ушбу вазифалар ижросини таъминлаш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани эътиборга сазовордир. Президентимизнинг 2013 йил 12 июндаги [...]

ДОНИЁР – КУМУШ МЕДАЛЬ СОВРИНДОРИ

Франциянинг Лион шаҳрида енгил атлетика бўйича жисмоний имконияти чекланган ва ногирон спортчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Дониёр Солиев кумуш медални қўлга киритди. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, уларнинг билим олиши, саломатлигини мустаҳкамлаши, спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароит яратилмоқда. Дунёнинг юзга яқин давлатидан минг нафардан зиёд [...]

ТОШКЕНТГА ЯНГИ АВТОБУСЛАР КЕЛТИРИЛАДИ

Тошкент шаҳрида йўловчиларга беминнат хизмат қилиб келаётган Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобусларининг сони яна 30 тага ошадиган бўлди. Германиянинг EvoBus GmbH компанияси август ойида автобусларни етказиб беради. Немис компанияси ушбу маркадаги яна 20 та автобусни сентябрда ва 50 та автобусни октябрда келтиради. Автобуснинг эҳтиёт қисмлари ва диагностик ускуналари шу йилнинг 31 декабригача етказилади. «Тошшахартрансхизмат» Уюшмаси [...]

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЎҚУВЧИЛАР – ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДА СОВРИНДОРИ

Ўзбекистонда ёшларни ҳар томонлама баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун барча имкониятлар яратиб берилган. Улар мазкур имкониятлардан фойдаланиб илм-фан сир-асрорларини тўлиқ ўзлаштиришга ҳаракат қилиб, устозлари ишончини оқлашмоқда. Шу йилнинг 15-24 июль кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтган химия фани бўйича 45-халқаро олимпиадада иштирок этган ўзбекистонлик ўқувчилар битта олтин ва иккита бронза медалини қўлга киритиб, ҳеч кимдан [...]