Home » Entries posted by "Uzbekny" muxbiri (Page 51)

10 МИЛЛИОН СЎМ МУНОСИБЛАРГА ТОПШИРИЛДИ!

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига кўра,  “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон” дея номланган асосий ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар ва тарғибот ташвиқот ишлари дастури ишлаб чиқиш белгиланган эди. Бу борада вилоят ҳокимининг фармойиши қабул қилиниб, мустақиллигимизнинг 22 йиллигига бағишланган бир қатор [...]

ФАРҒОНАЛИК ЁШЛАР – “НИҲОЛ” МУКОФОТИ СОҲИБИ!

Фарғона  санъат коллежи ўқувчилари  “Ниҳол” анъанавий кўрик-танловининг Республика босқичида  ғолиб бўлдилар.   Халқ чолғуларини қўлга олиб тингловчини мусиқа оламига етаклаб кириш, қалбларни оҳанглар билан забт этиш учун ҳам истеъдод керак. Ана шу иқтидор эса йиллар ўтган сайин ривожланиб, сайқалланиб боради. Таваккал Қодиров номидаги Фарғона  санъат коллежи Халқ чолғулари мутахассислиги ўқитувчиси Дилором Алимова  санъатга меҳр қўйган шогирдларига [...]

МАРҒИЛОН: ИНСВЕСТИЦИЯ САЛОҲИЯТИ

Марғилон шаҳрида “Марғилон шаҳрининг инвестицион салоҳияти” мавзусида бизнес форум ўтказилди. Унда вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, саноат корхоналари масъуллари ва ҳунармандлар иштирок этди. Шунингдек, форумда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари А.Пўлатов ҳамда Н.Бахтияров ҳам қатнашди. Тадбирни Марғилон шаҳар ҳокими Ш.Эркабоев очди ва олиб борди. Маълумки, Ўзбекистонда саноатни ривожлантириш бўйича давлатимиз томонидан белгиланган устувор йўналишлар инвестиция сиёсати билан [...]

ОГОҲЛИК ҚЎНҒИРОҒИ

Минг шукрки, ҳаётимиз тинч, осойишта, фаровон. Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча юксалиш ва тарақққиёт  ана шу тинчлик туфайли. Лекин атрофимизга, дунёга назар солсак, кўнглимизни хавотирлик чулғайди. Дунёнинг ўт-олов нуқталарида рўй бераётган нотинчликлар, уруш ва ғалаёнлар, фитналар, ёвуз кучларнинг дунёни қайтадан бўлиб олиш учун айрим халқлар бошига солаётган кирдикорлари туфайли минглаб одамлар, бегуноҳ гўдакларнинг қурбон бўлаётганлиги  тинчлигимизни, [...]

ТИНЧ ЮРТ – ОБОД ЮРТ

Бундан йигирма икки йил муқаддам мустақилликка эришган мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик туфайли юртимиз тараққиёт сари дадил одимламоқда. Биз, ўзбекистонликлар, тинчлик-тотувлик, осойишталикнинг қадри бебаҳо эканлигини яхши биламиз. Тинчлик – омонлик бор жойдагина бахтли ҳаёт бор. Республикамиз Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбек халқига тинчлик ва омонлик керак” деб номланган рисоласи жаҳон ҳамжамияти томонидан катта қизиқиш билан [...]

ТИНЧ ВА ОСОЙИШТА ҲАЁТ ҚАДРИ

Юрт тинчлиги ва омонлиги биринчи навбатда унинг мустақиллиги, озодлиги билан боғлиқ. Шу боис ҳар биримиз «Мустақиллик менга нима берди?», деган саволга жавоб излаганда, авваламбор, бугунги тинч-осуда ҳаётимиз кўз олдимизга келиши керак. Халқимиз бу табаррук неъматнинг моҳияти ва қадрини, унинг ҳаётимизда тутган улкан аҳамиятини кўп синовларни ўтказганлиги сабабли жуда яхши билади ва қадрлайди. Шунинг учун ҳам [...]

ХАЛҚАРО ТУРНИР БОШЛАНДИ

Бешариқ туманининг Рапқон қишлоғида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 22 йиллигига бағишлаб “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида спортнинг бокс тури бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилиб келинаётган анъанавий IV-халқаро турнир бошланди. “Рапқон” болалар ва ўсмирлар спорт мактаби раҳбари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Р.Мажидов турнирнинг аҳамияти, унда ёшлар эришаётган ютуқ, қўлга киритилаётган ғалабалар ҳақида гапирди. Ўзбекистон Республикаси [...]

ЭЗГУ ТИЛАКЛАР, УЛУҒ НИЯТЛАР МУБОРАК

Яратганга шукроналар бўлсинким, тинчлик-омонликда муборак кун- рамазон ҳайитига етиб келдик. Хайр-саховат, меҳр- муҳаббат ойининг файзу тароватидан баҳра олдик.  Бу кунларда халқимизнинг ўзига хос фазилатлари намоён бўлиб, бир-бирларимизга оқибатларимизни ифода этдик. Не бахтки, юртимиздаги тинчлик –хотиржамлик барчаларимизга ором бериб турибди. Бунинг учун умримизнинг ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб, эзгу-амаллар билан ўтказмоғимиз керак. Барчамиз рамазон ҳайитини кўтаринки [...]

КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

2011 йилнинг август ойида Қўқон шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган «Indоrama Kоkand Textile» Ўзбекистон – Сингапур қўшма корхонаси маҳсулотлари бугун «Ўзбекистонда ишлаб чиқилган» белгиси остида дунёнинг барча қитpаларига экспорт қилинмоқда.   – Жонажон Ўзбекистонимиз мустақиллиги шарофати билан ўз фаолиятини бошлаган корхонамизда ишлаб чиқарилаётган ўта юқори сифатли калава ипимизга Германия, Франция, Шри-ланка, Эрон, Бразилия, Колумбия каби кўплаб [...]

ЎЗБЕКИСТОНДА БОЛАЛАРГА БЕПУЛ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ

2013 йил 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги буйруғи эълон қилинди. Ушбу ҳужжат, болалар соғлиғини сақлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари самарадорлигини янада ошириш ҳамда болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш стратегияси ва тактикасини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинди. Буйруққа мувофиқ, 18 ёшгача бўлган болаларга (17 [...]