Home » Entries posted by "Uzbekny" muxbiri (Page 5)

ЯНГИ ҚОНУНЧИЛИККА АСОСАН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФАОЛИЯТИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

 “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга тақдим этилган этилган эди. 12 октябр куни бўлиб ўтган Сенатнинг еттинчи ялпи йиғилишида мазкур Қонун маъқулланди ва қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилда қабул қилинган “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни  [...]

ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖИНИНГ ТАЯНЧИ

Бутун республикамизда бўлгани каби тадбиркорлик билан шуғулланаётган тошлоқлик хотин-қизлар, аёллар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонини  катта кўтаринкилик билан қарши олдилар. Хусусан, Фармон “кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувни тубдан қисқартириш, [...]

ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИНИНГ СИФАТ ЖИҲАТДАН ЯНГИ БОСҚИЧИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини фарғоналиклар ҳам катта қувонч билан кутиб олдилар. Фармонда тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш яна бир карра қонуний асосга эга бўлгани фаолиятимиз янада юксалишига замин яратади. Жумладан, дастлабки бандда қайд этилган кичик [...]

Ўзбекистонда иш берувчининг масъулияти оширилмоқда

«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳияти ва ундаги ўзгаришлар хусусида  вилоят касаба уюшмалари бирлашмасининг  меҳнатни  муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси Мардонқул Эгамов билан суҳбатлашдик. – Қонунга киритилган ўзгаришларда нималарга кўпроқ аҳамият берилган? –  Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрсида”ги Қонуни 1993 йил 6 майда амалга [...]

УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ АЪЗОЛАРИНИНГ ТАРКИБИ ШАКЛЛАНТИРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуни 17 моддасига асосан участка сайлов комиссияси округ сайлов комиссияси томонидан сайловга камида қирқ кун қолганида 5-19 нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилади. Мазкур қонуннинг 181-моддасига мувофиқ участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг сессияларида муҳокама қилинади ва округ [...]

ОШКОРАЛИК ВА ҚОНУНИЙЛИК – АСОСИЙ МЕЗОН

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган кундан бошлаб Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мамлакат тараққиётининг асосий тамойилларини  белгилар экан, кучли демократик давлат негизида кучли фуқаролик жамияти барпо этишни вазифа қилиб қўйдилар. Ўтган 25 йиллик тараққиёт даврида Ўзбекистон ўзига хос ривожланишнинг “Ўзбек модели”дан оғишмай демократик ислоҳотларни амалга оширди. Ислоҳотларнинг энг муҳим қисмидан бири бу сайлов тизимини эркинлаштириш, демократик тамойилларни [...]

ФАРҒОНА ХАЛҚАРО МЕВА-САБЗАВОТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛАДИ

Шу йилнинг 26-27 октябрь кунлари Фарғона Олимпия захиралари коллежида “1 Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси”нинг вилоят босқичи бўлиб ўтади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 30 сентябрдаги “1 Халқаро мева-сабзавот ярмаркасига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши ижроси юзасидан вилоятда кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга ошириляпти. Ярмарка Фарғона вилоятида фаолият кўрсатаётган боғдорчилик, мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликлари, [...]

Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб қувватлашга муҳим эътибор қаратилмоқда

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси ривожи учун жуда катта имкониятлар берилди, мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилди десак. Истиқлолнинг ўтган чорак асри мобайнида юртимизда 600 дан зиёд қонунлар, 30 дан ортиқ кодекслар қабул қилинган бўлса, шуларнинг ярмида бевосита иқтисодий масалалар – ишбилармонликни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, кичик ва хусусий бизнес субъектларига имкониятлар яратиб бериш [...]

МАҚСАД – ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ СИФАТ ЖИҲАТИДАН ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИШ

Айни кунларда бутун мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган ва шу йилнинг 5 октябрь куни матбуотда эълон қилинган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони катта қизиқиш билан ўқиб-ўрганиляпти. Фармоннинг мазмун-моҳияти, тадбиркорлик [...]

ЭНГ ҚИММАТ МЕРОС

Жаҳонда бири биридан жарангдор, бири биридан кўтаринки шиорлар кўп. Атрофга назар ташлаб, ер юзининг гоҳ у, гоҳ бу минтақасидаги бесаранжомликларни ички безиллоқ билан кузатаркансан, бошингда ўз-ўзидан бир ўй пайдо бўлаверади – оилангдагилар даврасида хотиржам тамаддиланиб, дастурхон йиғиштирилаётганида: “Омин! Тинчлик, омонлик бўлсин!” деб айтилгучи одмигина дуодан ҳам эзгуроқ шиор бормикин бу очунда? Ҳар бир элатни гўзал [...]