Home » Entries posted by "Uzbekny" muxbiri (Page 49)

ОБОД ЮРТНИНГ ОДАМЛАРИ

Тонг саҳардан ўз ишини  бошлашга ўрганиб қолган Мансуржонака бугун ҳам   барвақт уйқудан уйғониб, устахонасига йўл олар экан, яна бир янги кун саодатига насиб  этгани учун яратганга шукроналар келтирди. Устахонада  бир неча соат севган  ҳунари билан шуғулланиб ҳовлига қайтар чоғи,  айвонда кечагина тайёрланган бешикларга бахмал ўранчиқ ёпаётган Гавҳарой опанинг меҳнатларидан қувонди.  – Онаси  чарчаб қолмаясизми?  кечаси [...]

АЖДОДЛАР МЕРОСИ – МАЪНАВИЙ БОЙЛИГИМИЗ

XIX аср охири ва XX аср бошларидаги Марғилон адабий муҳитининг намоёндаси, қатағон қурбонларидан бири Хожа тахаллуси билан элга кенг танилган Иброҳимхўжа Муҳаммадшоҳхўжа ўғли ҳам эл-юртимизнинг фидойи инсонларидан эди. Таниқли тадқиқотчи олим Нодирбек Абдуллаҳатов ва Саййидакбар Жабборов, Аъзамхон Абдуллаевлар томонидан ёзилган, “Фарғона азизлари тақдири” (аждодлар ёди) номли тарихий-публицистик асар Марғилон, Фарғона, Қўқон шаҳарлари тарихи ва адабий [...]

ҲАЛ ҚИЛУВЧИ УЧ ЙИЛ ТАСВИРИ

“Мустақиллик арафасида ёки шўроларнинг сўнгги талвасаси” фильми ҳақида. Сиз фильмни албатта кўришингиз керак http://www.youtube.com/watch?v=bpt8NYefyh4 Тасаввур қилинг. Бир гуруҳ одам ташналикдан мадори қуриб, ҳолдан тойиб, карвон бўлиб саҳрода кетаётир. Жазирама иссиқ. Чидаб бўлмайдиган шароит. Офтоб олов пуркайди. “Сув, сув”, дейди кўзу сўзлар. Йўлбошчи уларни зилол сувли булоққа бошлайди. Одамлар қониб-қониб сув ичишади. Ям-яшил, серсув водийда фаровон [...]

ЁШЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИ

Мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларини сифат жиҳатдан янгилаш мақсадида ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидан  олға борилмоқдаки, конституция унинг ҳуқуқий баъзаси бўлиб қолди. Республик Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Биз учун фуқаролик жамияти – ижтимоий макон. Бу маконда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топтиришга монелик қилмайди, аксинча ёрдам беради. Шахс манфаатлари, унинг [...]

МУСТАҚИЛЛИК МУДҲИШ ГЕНОЦИДНИ ТЎХТАТДИ

Агарда бир киши умрингизни 6 йилга узайтириб берса, уни нима деб дуо қилардингиз? Бутун бошли халқнинг умри шунчага узайса-чи? Ўтган йилларда ўзбекистонликларнинг ўртача умри 67 ёшдан 73 ёшга узайди. Аёллар – мунис оналаримизнинг умри 75 ёшдан ошди. Оналари ҳаёт юртдошларимизга ҳавасимиз келади. Нуроталик кекса юртдошимиз, нафақадаги врачнинг хотирлашича, Ўзбекистон бир пайтлар оналар ва болалар ўлимининг [...]

МУСТАҚИЛЛИК БЕРГАН НЕЪМАТ

1991 йилда ўсмирларимиз Мексикани харитадан зўрға топарди. 2011 йилда ўсмирларимиз Мексикани ҳайратга солиб қайтишди. 15 ёшли болаларга «Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги» кўкрак нишони, ўзимизда ишлаб чиқарилган «Спарк» енгил авто­мобиллари совға қилинди. Жамоа аъзоси, сирдарёлик 15 ёшли Бобур Давлатовга ҳам «Спарк» совға қилишди. У ғалати бола экан. Калитни олгач, «ва-у-у» деб жазавага тушмади, ўзини кўз-кўз ҳам [...]

ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ЖАСОРАТЛИ ҚАДАМЛАРИ

СССР – одамлардан тортиб олинган ер, мол-мулк ҳисобига қурилган талончи давлат эди. Унга Ўзбекистоннинг халқи эмас, пахтаси ке­рак эди. Собиқ иттифокда: «Ўзбек деганда – пахта, пахта деганда – ўзбек тушунилади», деган ибора машҳур эди. Ўзбекистон улкан бир пахта цехига айлантирилган, лой томли, лойсувоқ уйларимизнинг остонасигача пахта, пахта, яна пахта эди. Шўролар 74 йил давомида халққа [...]

МАФТУНКОР ФАРҒОНА

МАФТУНКОР ФАРҒОНА

Нафақат мамлакатимиз балки Марказий Осиёнинг дурдонаси ҳисобланмиш Фарғона бугун барчанинг эътиборида. Унинг гўзаллигига ошуфта қалблар сони тобора ортиб бормоқда. Бунёдкорлик  неъматлари,  ўзгаришлардан баҳраманд бўлмоқ истагида мамлакатимизнинг турли бурчакларидан ҳамюртларимиз, хориж давлатлари вакиллари  ташриф буюрмоқда.  Шаҳар  маркази, қурилиш  майдонлари, вилоятимизнинг сўлим гўшаларида уларни учратасиз. Меҳмонларни муносиб кутиб олиш, барча шароит ва қулайликларни яратиб бериш эса “Ўзбектуризм” [...]

ЎЗБЕКИСТОННИНГ БОШ МАЙДОНИ

Ўзбекистон Президент Ислом Каримовнинг Фармонига биноан бундан 22 йил муқаддам – 1991 йил 5 сентябрда мамлакат пойтахтининг бош майдонига Мустақиллик майдони номи берилган. Мустақил Ўзбекистон азиз инсонлар хоклари ётган табаррук замин, ҳамиша севиб-ардоқлаб, тупроғини кўзга тўтиё қилиб яшайдиган муқаддас саждагоҳдир. Унинг ҳар қаричи ўзбекистонликлар учун азиз ва мукаррам. Айниқса, пойтахтдаги Мустақиллик майдони эл-юрт ҳаётида чуқур [...]

ТАШАББУСКОР ВА ҒАЙРАТЛИ ЁШЛАР

Ёшлар-мамлакатимиз келажаги. Президентимиз Ислом Каримовнинг фарзандларимиз биздан кўра билимли, кучли, доно ва албатта, бахтли бўлиши шарт, деган теран маъноли сўзларида мамлакатимизда ёш авлодни тарбиялашга қаратилган давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ўз ифодасини топган. Зеро, ўз олдимизга қўйган буюк мақсадларга эришишимиз, юрт келажаги, аввало, ёшларимизга боғлиқдир. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати мамлакатимизда ёшларга доир давлат сиёсатини амалга оширишда фаол [...]