Home » Entries posted by admin (Page 6)

ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКС ЛОЙИҲАСИ – ҚОНУНЧИЛИКДАГИ МУҲИМ ЯНГИЛИК

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февраль кунги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазкур соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилишини таъминламоқда. Жумладан, мазкур Фармонга асосан маъмурий ҳамда иқтисодий судлар ташкил этилганлиги соҳани янада либераллаштириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасидаги ишларни сифат [...]

ФАРҒОНАДА БИР ЙИЛДА 10 МИЛЛИАРД СЎМЛИК АСАЛАРИ МАҲСУЛОТИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

Ўзбекистоннинг табиий иқлим шароити асаларичиликни ривожлантириш учун жуда қулай. Шу боис асаларичилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, тармоқда наслчилик ишларини илмий асосда ташкил этиш, асаларичилик хўжаликлари фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 16 октябрдаги “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ушбу йўналишдаги вазифаларни янги босқичга олиб чиқди. Вилоят [...]

Ўзбекистонда 2020 йилга қадар пахта толасини тўлиқ қайта ишлаш йўлга қўйилади

Ўзбекистон мустақилликка эришгунига қадар фақат пахта хом ашёсини етиштириб берувчи аграр мамлагатга айланиб қолган эди. Мустақилликка эришганимиздан кейин қисқа даврда Ўзбекистон саноати ривожланган индустриал мамлакатга айланди. Бизнинг етиштираётган пахтамиз ўзида янада юксак саноатни ривожлантириш ва аҳолига талаб даражасида иш ўринларини яратиб, халқ фаровонлигини таъминлашда катта захирадаги имконият эканлиги исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Яратганга беадад шукрлар [...]

ЯПОНИЯ ЭЛЧИСИНИНГ ФАРҒОНАГА ТАШРИФИ

Япония дунё давлатлари ичида мамлакатимиз мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган давлатлардан бири. Икки давлат ўртасидаги ижтимоий-сиёсий, маданий, иқтисодий алоқалар тобора ривожланиб бормоқда. Япониянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Ито жанобларининг Фарғона вилоятига келгани ҳам шу хусусиятлар яққол намоён бўлди. Расмий қабул аввалида Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев элчи жанобларига ташриф учун самимий миннатдорлик билдирди. [...]

784 МИЛЛИАРД СЎМДАН ОРТИҚ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ЎЗЛАШТИРИЛДИ

Фарғона вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратишга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бермоқда. Президентимизнинг 2017 йил 19 июндаги “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир. Вилоятда 19 мингдан зиёд кичик бизнес [...]

ТОШКЕНТДА XIII ХАЛҚАРО ЎЗБЕКИСТОН ПАХТА ВА ТЎҚИМАЧИЛИК ЯРМАРКАСИ ЯКУНЛАНДИ

Ўзбекистонда экологик тоза пахта толаси етиштириш борасида бой тажриба тўпланган. Турли давлатлардан ярмаркада қатнашган 1 минг 500 дан ортиқ мутахассис бу борадаги ишларни таҳлил қилиб, ўзларига энг мақбул стандартларни белгилаб олиш имконига эга бўлди. Бу йилги ярмаркада Ўзбекистон ўзининг пахта сотиш сиёсатида янги стратегияни қўллади. Хусусан, экспонатларнинг салмоқли қисми тўқимачилик ва енгил саноат корхоналари маҳсулотларидан [...]

ЎЗБЕКИСТОНДА ХАЛҚАРО ПАХТА ВА ТЎҚИМАЧИЛИК ЯРМАРКАСИ ИШ БОШЛАДИ

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг етмиш олтинчи ялпи мажлиси ҳамда XIII халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бошланди. Мазкур қўмитанинг 2016 йилги йиғилишида “Глобаллашув ва технологик тараққиёт даврида пахта” мавзуидаги анжуманни Тошкентда ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинган эди. Бу жаҳон пахта ва тўқимачилик саноатининг йирик марказларидан бири сифатида тан олинган Ўзбекистоннинг [...]

Фарғонада 250 дан зиёд балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги мавжуд

Балиқ етти хазинанинг бири саналади. Шифокорлар витамин ва минералларга бой бу маҳсулотни йил давомида 6-8 килограмм истеъмол қилишни тавсия этади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 1 майдаги “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳада янгидан-янги имкониятлар яратмоқда. Фарғона вилоятида ҳам балиқчилик тармоғини ривожлантиришга муҳим эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда 250 дан зиёд балиқчиликка ихтисослашган [...]

ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ ТИЛИ

Тилнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши бевосита инсон, жамият ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, узлуксиз такомиллашиб ва янгиланиб келмоқда. Статистик маълумотларга қараганда, ҳозир дунёда 7 мингдан зиёд сўзлашув тиллари мавжуд. Улардан кўплари ёзув тилига эга бўлса, айрим тиллар фақат оғзаки мулоқот воситасида сақланиб қолган. Тилшунос мутахассисларнинг таъкидлашича, тилнинг табиий-илмий, диний-дунёвий талқинлари амал қилади. Шунингдек, тил одамлар [...]

11 ЙИЛЛИК ТАЪЛИМ ТИЗИМИ: САМАРА БЕРАДИМИ?

Мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикасини 2017 – 2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳаларда кенг кўламли ўзгаришлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ислоҳотларнинг муваффақияти, юртимизнинг замонавий давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаши, аввало, илм-фан ва таълим-тарбия соҳасининг ривожи билан узвий боғлиқ. “Бугунги кунда биз замон талаби ва халқимизнинг [...]