Home » Entries posted by admin (Page 51)

ЙЎҚОЛГАН ПЛАСТИК КАРТОЧКА ЭНДИ 10 ЕВРОГА АЛМАШТИРИБ БЕРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон банклари ассоциацияси банклараро чакана тўлов тизимида мижозларга хизмат кўрсатишда сўм пластик карточкалари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда банк ва банкдан ташқари кредит ташкилотлари амал қилиниши лозим бўлган тарифларнинг янги режасини ишлаб чиқиб, шу йилнинг 1 мартидан бошлаб кучга киритди. Бу борадаги ўзгаришларга кўра жисмоний шахслар пластик карточкаларининг (иш ҳақи, пенсия, [...]

“БАХТ УЙИ” МАЖМУАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Наврўз умумхалқ байрами арафасида Тошлоқ тумани марказида бунёд этилган муҳташам “Бахт уйи” мажмуаси фойдаланишга топширилди. Миллий архитектура ва замонавий дизайн уйғунлигида қисқа муддатларда барпо этилган “Бахт уйи”қурилиши ва жиҳозланишига бир ярим миллиард сўмга яқин маблағ сарф этилди. Бунёдкорлик ишлари Фарғона шаҳридаги “ФАР тиб қурилиш” масъулияти чекланган  жамияти томонидан амалга оширилди. Икки қаватли муҳташам бинода эндиликда [...]

Парламент назорати ким томонидан амалга оширилади?

Маълумки, Президентимиз И.А.Каримов томонидан 2010 йилда эълон қилинган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига асосан 2011 ва 2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига тузатишлар киритилди. Ушбу тузатишлар ҳокимиятининг асосий субъектлари, шу жумладан Олий Мажлис ва ҳукуматнинг давлат бошқаруви соҳасидаги ваколатларини оптималлаштиришга ҳамда ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимининг ривожланишига  [...]

ХЎҚАНДИ ЛАТИФ 2015 ЙИЛНИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАДИ

Устувор вазифалар ва иқтисодий дастурларни дадиллик билан амалга ошираётган Хўқанди латиф аҳли 2015 йилни муваффақиятли якунлади. Бундай қувончли ютуқлар эса шаҳарни ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилган 240 та истиқболли лойиҳалар самарасидир. Бу лойиҳаларнинг 76 таси саноатни янада тараққий эттириш, 161 таси сервис хизматини яхшилаш ва 3 таси қишлоқ хўжалигини юксалтиришга йўналтирилган бўлиб, [...]

ЁШЛИК, ДЎСТЛИК ВА СПОРТ БАЙРАМИ

Фарғонада “Универсиада – 2016”  спорт мусобақаларининг республика финал босқичига тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирди. Фарғона политехника институти ва Фарғона Давлат университети бугун чинакам бунёдкорлик майдонига айланган, десак муболаға бўлмайди.  Бунинг учун жаҳон стандартлари талаблари асосида бунёд этилган, қайта таъмирдан чиқарилган спорт заллари,  очиқ спорт майдонлари,  санитар-гигиеник ва ёрдамчи хоналар спортчиларни кутиб олиш учун шай ҳолга [...]

ПРЕЗИДЕНТ ТАБРИГИДАН МАМНУНМАН

Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ўзбекистон хотин-қизларига йўллаган байрам табриги мамлакатимиздаги барча опа-сингилларимиз каби биз фарғоналикларни ҳам беҳад мамнун этди. Боиси табрикда билдирилган энг эзгу сўзлар замирида биз аёлларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунаси ифодаланган. Байрам табригида ҳозирги вақтда мамлакатимиздаги кичик бизнес субъектларининг 120 мингдан зиёдини, фермер хўжаликларининг 4 минг 550 дан ортиғини [...]

ЗУЛФИЯ – ЗУЛФИЯХОНИМНИНГ ҚУВАЛИК ҚИЗИ

Ўзбекистонда ҳар йили Президент қарори билан аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда адабиёт, маданият, санъат, таълим ва спорт соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизлари Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланади. Пойтахтимиздаги «Туркистон» саройида Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан бўлиб ўтган тантанали йиғилишда юртимизнинг 14 нафар иқтидорли [...]

ТЕЗЛИКНИ КАМАЙТИРИНГ: ҚОНУН ЎЗГАРДИ

2015 йил 10 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ  «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодексга ҳам бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.  Жумладан,   Кодексдаги 128-модда янги таҳрирда баён этилиб, унда  транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши, — энг кам [...]

Нью Йоркда театраллаштирилган томоша бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 8-март санасида Нью Йорк штатининг Бруклин шаҳарчасидаги Натионал ресторанидан халқаро хотин қизлар куни муносабати билан, Uzbek TVNY томонидан ташкил этилаётган, Ўзбекистонлик бир гуруҳ актёрлар ижросидаги »Бу чоллар ёмон чоллар» деб номланган театраллаштирилган томоша дастури бўлиб ўтади. Мазкур томошо дастурида хонандалар Шахло Рустамова ва Аброр Парпиевлар ўзининг янги тароналарини ўз мухлисларига тақдим этишади. Ушбу концерт дастури [...]

Ўзбекистонда вилоят ҳокимларига янги ўринбосар штати жорий этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 февралдаги “Давлат бошқаруви ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2497-сон қарорига асосан Қорақалпоғистон  Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари тузилмаси янгидан тасдиқланди. Унга кўра Президент Ислом Каримовнинг жорий йил 22 февралдаги ПҚ-2295-сон қарори билан фаолияти тугатилган иқтисодиёт бош бошқармалари ва бўлимлаи ҳудудий ҳокимликлар таркибига киритилган. Яъни, маҳаллий [...]