Home » Entries posted by admin (Page 50)

МУЛКНИ МУСОДАРА ҚИЛИШ ТАРТИБИ ЎЗГАРТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан тайёрланаётган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси тадбиркорлик соҳасидаги айрим масалаларни тартибга солиш билан бирга, мазкур йўналишда иш бошлаган шахсларга янги имтиёз ва имкониятлар беради.  Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги Фармони билан тасдиқланган “Хусусий мулк, кичик бизнес ва [...]

ИННОВАЦИОН ҒОЯ ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР — АМАЛИЁТГА

Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси, Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳамда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ҳамкорлигида “Нефт ва кимё соҳасида инновацион ғоя ва технологиялар ҳолати ва истиқболлари” мавзуида халқаро илмий-техникавий анжуман ўтказилди.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил [...]

ЧЕГАРАЧИЛАРГА ЯНГИ УЙЛАР ТОПШИРИЛДИ

Президент Ислом Каримов раҳнамолигида замонавий қурол-яроғ ва техника, етук ҳарбий мутахассислар билан таъминланган миллий армияни барпо этиш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакат мустақиллиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашда юксак самаралар бермоқда. Айниқса, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини мустаҳкам ижтимоий ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш, замонавий лойиҳалар асосида ҳарбий шаҳарчалар барпо этиш ва реконструкция қилиш, бундай турар [...]

ЭЛШОД РАСУЛОВ БРОНЗА МЕДАЛИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Қатарда ўтказилаётган 18-жаҳон чемпионатида 81 кг. вазн тоифасида қатнашган фарғоналик чарм қўлқоп , икки карра Осиё ўйинлари ғолиби, ҳарбий спортчилар ўртасида жаҳон чемпиони, XXX ёзги Олимпиада ўйинлари қатнашчиси Элшод Расулов ярим финалгача етиб келиб мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди. Ўзбекистон терма жамоасининг тажрибали вакили, 29 ёшли Элшод Расулов ушбу чемпионатда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя [...]

БЕКТЕМИРНИНГ ЮТУҒИ – ПРЕЗИДЕНТНИНГ ИШОНЧИ

Қатарнинг Доҳа шаҳрида якунига етаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги 18-жаҳон чемпионатида мамлакатимизнинг уч нафар вакили финалга чиқиб келаси йили  Бразилиянинг Рио-де-женейро шаҳри мезбонлик қиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритишди. Қувонарлиси, улар сафида  вилоятимизнинг энг умидли боксчиси, Фурқат туманининг Шойимбек қишлоғида униб ўсган Бектемир Мелиқўзиев ҳам бор. Президент Ислом Каримовнинг ташаббуси билан юртимизнинг барча [...]

МАРҒИЛОН ГУЛЛАР ШАҲРИГА АЙЛАНМОҚДА

2000 йиллик тарихга эга Марғилон мустақиллик йилларида ёшариб кетди. Мукаммал лойиҳалар асосида амалга оширилаётган қурилиш, ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишлари натижасида маҳалла, кўча ва хиёбонлар кўркига кўрк, чиройига чирой қўшилмоқда. “Хиёбон” кўчасида замонавий мусиқа ва санъат мактаби қуриб битказилган эди. Унинг қаторида  5 қаватли 48 хонадонли кўркам уй бунёд этилди. 64 та оилага мўлжалланган яна битта [...]

Чин юракдан Ватан десанг, ичингда – Ўзбекистон уйғонади

Глобаллашув жараёни кечаётган ғоят мураккаб, таҳликали даврда дунёни нима қутқаради деган савол ҳар бир миллат кишисини қийнаётгани сир эмас.  Курраи замин узра қаралганда бошига яшил чамбарак таққан малаксиймо каби нур сочиб турган Ўзбекистон ҳам бугун бу ташвишдан холи эмас. Бироқ, азал-азалдан қон-қонимизга сингиб кетган бағрикенглик хислати қалбимизга таскин беради. Ана шу хислат биз учун нажот [...]

Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун дастлабки қадам

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бокс бўйича давом этаётган XVIII жаҳон чемпионатида қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари дастлабки беллашувларда ғалаба қозонди.  Нуфузли мусобақада дунёнинг етмишдан зиёд давлатидан 260 нафар спортчи совринли ўринлар билан бирга 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қиладиган XXXI ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун беллашмоқда.  Терма жамоа аъзоларидан Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Муроджон [...]

XXI “Ипак йўлида туризм” халқаро сайёҳлик кўргазмаси якунланди

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрида 5-7 октябрь кунлари XXI “Ипак йўлида туризм” халқаро сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтди. “Ўзбектуризм” миллий компанияси ва “Буюк ипак йўли” реклама агентлиги томонидан БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти кўмагида ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон, АҚШ, Буюк Британия, Бельгия, Германия, Испания, Италия, Франция, Швейцария, Латвия, Россия, Польша, Словакия, Чехия, Хитой, Ҳиндистон, Бирлашган Араб [...]

Ёш шахматчиларимиз Осиё чемпионига айланишди

Ўзбекистонда спортга берилаётган эътибор туфайли кўплаб ёш ўғил-қизлар турли йўналишларда ўз иқтидорларини бемалол намоён этишмоқда. Айниқса, спортнинг шахмат тури бўйича кўплаб ёшларимиз халқаро гроссмейстер, жаҳон ва Осиё чемпиони деган шарафли унвонларга эга бўлишмоқда. Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилаётган Осиё чемпионатида ҳам ўзбекистонлик шахматчилар Нодирбек Ёқуббоев ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова йигирма ёшгача бўлган йигит-қизлар ўртасида олтин медалига сазовор [...]