Home » Entries posted by admin (Page 113)

Қишлоқдаги қасрлар

Мамлакатимизда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, замонавий турар-жой бинолари барпо этишга катта эътибор қаратилаётир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»га қарори ҳам бу борада муҳим қадам бўлди. Қарорга асосан, ОАТБ «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қурилишида якка тартибда иморат қурувчиларга кўмак бериш [...]

Немислар эплолмаган ишни қойиллатган ўзбегим

Бугунги кунда мамлакатимизда таълим соҳасига қаратилаётган юксак эътибор сабаб, ёшларимиз орасида илм-фан чўққиларини забт этаётган ёш олимларнинг сафи кенгайиб бормоқда. Тошкент кимё–технология институтининг Целлюлоза ва ёғочсозлик технологияси ёш олимлари топинамбур ўсимлигидан сифатли қоғоз ва кимёвий қайта ишлашга яроқли бўлган целлюлоза олишнинг инновацион технологиясини яратганлари нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам катта эътирофга сазовор бўлди. Қоғоз, бу [...]

Замонавий кўринмас одам

Хитойлик санъаткор Лиу Болин ўз-ўзидан “ғойиб бўлиш” хусусиятига эга. Бунда у турли бўёқлардан фойдаланади. Яъни, у бирорта жойда туради, ёрдамчилари эса уни орқа фондаги манзарага уйғун тарзда бўяб қўйишади. Шу пайтгача Лиу Болин дунёнинг кўпгина диққатга сазовор жойларида ўз санъатини намойиш этиб, буқаламун сингари ранг ўзгартириб, томошабинларни ҳайратга солган. Айниқса, Берлин шаҳридаги “Олимпия” стадиони ва [...]

Jahon chempionati yo‘llanmasi uchun

O‘zbekiston milliy terma jamoasi Eron, Janubiy Koreya, Qatar hamda Livan futbolchilari bilan bahs yuritadi Kecha Kuala-Lumpur (Malayziya)da futbol bo‘yicha 2014 yili Braziliyada bo‘ladigan jahon chempionati Osiyo mintaqasi saralash uchrashuvlarining hal qiluvchi bosqichiga qur’a tashlandi. Ushbu bosqichda qit’amizning eng kuchli o‘nta terma jamoasi musobaqaning final bosqichiga beriladigan 4,5 ta yo‘llanma uchun kurash olib boradi. Qur’aga ko‘ra, [...]

ЮРАКЛАРНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ва УНУТИЛМАС ҚЎШИҚЛАР

Ҳар бир халқнинг  ўз миллий мусиқа мероси ва ўлмас қўшиқлари бўлади. Ҳозир ногаҳон ёнимиздаги  радиодан “Кеча келгумдур дебон” ёки “Оқшомда жамолингни шаъмини мунаввар қил”  каби қўшиқлар янграб қолса, беихтиёр қўшилиб айтишимиз табиий. Ахир “Муножот”у  “Фарғона тонг отгунча”, “Жанон бўламан деб»у  “Мустаҳзод”ни билмайдиган одам борми? Шу боис бу гал изланишларимизни халқимиз  юрагидан жой олган қўшиқларга қаратишни [...]

АФҒОНИСТОН: «АСАБИЙ АСКАР»НИНГ ҚОТИЛЛИГИ

Америкалик сержант Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида тинч аҳоли  вакилларидан 16 кишини отиб ўлдирди. Маълум бўлишича, қурбонларнинг уч  нафари аёллар, тўққиз нафари эса болалардир. Афғонистон президенти Ҳамид Карзай  бу воқеани аввалдан ўйлаб амалга оширилган қотиллик сифатида баҳолаб, АҚШдан  тушунтириш талаб қилди. Барак Обама эса бунга жавобан узр сўраб, айбдор албатта  жазога тортилишини маълум қилди. Пентагон раҳбари Леон [...]

КЎККА УЧСИН СЕН АЙТГАН БАЁТ

CЕВИМЛИ ШОИР ВА АДИБ МУҲАММАД ИСМОИЛ ИЖОДИГА ЧИЗГИЛАР Куз — зоҳиран дов-дарахтлар, ўт-ўланлар сарғайган, олтиндек товланган тилло япроқлар йўлакларни қоплагувчи хазон бир фасл. Унда баҳор чечакларининг умидбахш куртаклари йўқ, юракда гуллайдиган ишқ тўла ҳаёт, алвон адирларда лов-лов ёнадиган лолалар эҳтироси йўқ. Шу боисдан албатта, шоирларнинг кузга аталган аксарият тизмаларида ҳам дилда маҳзун туйғулар, маъсум ва [...]

Valijon Shamsiyev’s Concert in New York USA 2011

БОЛЛИВУДЧИЛАР РЕКОРД ЎРНАТДИ

Мумбайда бир пайтнинг ўзида 4,5 минг киши рақс тушиб, ўзига хос рекорд  ўрнатди. Улар “Ҳамиша тайёр!” фильмига ишланган Dhinka Chika қўшиғига  ўйнашди.  Гиннесс рекордлар китобининг  вакили ушбу рақсни саҳналаштирган хореограф Теренс Льюисга рекорд ўрнатилгани  ҳақидаги сертификатни тақдим этди. Айтиш керакки, Льюиснинг ўтган  йилги оммавий рақси ҳам рекорд сифатида эътироф этилган эди. Унда 1,3 минг киши  [...]

“Россия гўзали-2012” танлови иштирокчилари GULI либосларида

  8 март куни НТВ телеканали орқали “Россия гўзали-2012” танловининг якуний босқичи эфирга узатилди. Россиянинг энг йирик гўзаллик байрамига 20 йил тўлди. Унинг саҳнаси GULI тўплами либослари намойиши учун ўзига хос подиумга айланди, десак муболаға бўлмайди. Гап шундаки, 15 нафар энг сара гўзалларнинг барчаси, жумладан, танлов ғолиби — Смоленск шаҳридан 18 яшар талаба Елизавета Голованова [...]