Home » Entries posted by admin

Тожикистонда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ярмаркаси ўтказилмоқда

17 апрель куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги “Пойтахт – 90” тижорат марказида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ярмаркаси очилди. Тадбир Ўзбекистон ҳамда Тожикистон савдо-палаталари ва “Ўзбеэкспормарказ” томонидан ташкил этилди. Кўргазма ўтган йил кузида Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида бўлиб ўтган мажлис натжаси самараси сифатида ташкил этилди. Ушбу кўргазмадан мақсад Ўзбекистоннинг охирги йилларда эришган ютуқларини кўрсатишдир. [...]

Фарғонада Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига навбатсиз машина харид қилиш сертификатлари топширилмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган юксак эътиборнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди. Бу йилги байрам “Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик” ҳамда “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” шиорлари остида умумхалқ байрами сифатида [...]

ИМОМ-ХАТИБЛАРНИНГ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАРИ

Фарғона шаҳридаги рус драма театрида вилоят имом-хатиблари ва ноибларининг касбий маҳоратини оширишга бағишланган ўқув-семинари ташкил этилди. Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ҳамда тасдиқланган режаси асосида ташкил этилган мазкур семинарда вилоятдаги имом-хатиблар, ноиблар, диний идора вакиллари, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар страте­гияси тўғрисида»ги [...]

Фарғонада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда

Фарғона вилоятининг Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари ҳамда Данғара, Тошлоқ ва Ўзбекистон туманларида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш, ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, [...]

ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОСИ БЎЛИШ – ФАХРУ-ИФТИХОР

Вилоят рус драма театрида Президентимизнинг жорий йил 22 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган Махигул Кодирова, Панайот Мавриди, Гулноз Муродова, Умеда Уроловаларга фуқаролик паспортларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон фуқароликка қабул қилиш борасида қонунийлик, инсонпарварлик ва [...]

ФАРҒОНАДА 252 ТА БАЛИҚЧИЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ МАВЖУД

Айни кунларда юртимизда аҳолини балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, тармоқдаги иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соҳада фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Дастур доирасида 2016 йили вилоятимизда 40 та янги лойиҳа амалга оширилиб, 170,4 гектар майдонда сунъий сув ҳавзалари ташкил этилди ҳамда 150 та янги иш [...]

АМИР ТЕМУР ФРАНЦИЯЛИКЛАР ЭҲТИРОМИДА

Буюк аждодларимизнинг дунё тамаддунига қўшган оламшумул ҳиссалари,  уларнинг жаҳон цвилизациясида тутган ўрни халқаро миқёсдаги эътироф ва ҳурмат билан тилга олинади. Ўзбек халқининг буюк фарзанди Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар тарихи неча асрлардан буён дунё олимларининг эътиборини тортиб келаётир. Бобокалонимиз ҳаёти билан боғлиқ тарихий манбаларнинг тадқиқ этилишида франциялик тадқиқотчиларнинг изланишлари алоҳида ўрин тутади. Соҳибқироннинг “Темур тузуклари” [...]

Ўзаро ишонч, тезкор ва кафолатли хизмат – АТ “Асака банк” фаолиятининг устувор йўналиши

Инсон манфаатларини таъминлаш, турмуш фаровонлигини юксалтиришда иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ҳамда тадбиркорлик фаолияти қўллаб-қувватланиши муҳим аҳамиятга эга. Юртимизда кейинги йилларда бу борадаги саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилаётгани туфайли халқимизнинг ҳаёт даражаси доимий равишда ошиб бориши таъминланяпти. Бугунги кунда юзма-юз мулоқот асносида аҳолининг барча қатламлари турмуш шароити, қизиқиши ва тадбиркорлик соҳасидаги режа-мақсадлари ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш имконияти [...]

Бағрикенглик – тинчлик ва тараққиёт асоси

 Фарғонада “Ўзбекистонда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.    Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ва Фарғона давлат университети ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда жамоат ва диний ташкилотлар, миллий маданият марказлари вакиллари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар иштирок этди. Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари [...]

Фарғона шаҳрида “Нуронийлар маскани” бунёд этилди

Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан мамлакатимизда отахон ва онахонларимизга эътибор, ғамхўрлик ҳар қачонгидан кучайди. Айниқса, Фармонда жойларда кексалар турмуш сифатини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштирокини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга кўмак бериш, “Нуронийлар маскани”ни бунёд этишга алоҳида эътибор қаратилган. [...]

Page 1 of 118123Next ›Last »