Шоҳимардонга 1 миллион сайёҳ ташриф буюрган

OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Миллий маънавий қадриятларимизнинг таянч устунларидан бири бўлган муқаддас қадамжо ва ва зиёратгоҳларнинг ментал тафаккур шаклланишига таъсири ҳамда алоҳида тадқиқот манбаи сифатида ўзбек менталитетининг тарихий шаклланиш илдизларини очиб беришда муҳим ўрин тутади. Кўриниб турибдики, муқаддас зиёратгоҳлар кишилардаги олий туйғуларни шакллантиришда муҳим рол ўйнайди. Ўзбек халқининг муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлари аслида ўзбекларнинг миллий маънавий қадриятларини ва этномаданиятини мужассамлаштирган бўлиб, унда биологик, географик, иқтисодий, тил ва маданият каби омиллар таъсирида минг йиллар давомида шаклланган. Тарихий регенирация давомида барча омиллар анъанавий жамиятга кириб келган постиндустриал тараққиётнинг таъсири натижасида ўз функциясини ўзгартирганига қарамай маданий ҳаётнинг миллий маънавий қадриятлари сирасидан саналмиш муқад­дас қадамжо ва зиёратгоҳларнинг миллий менталитетга таъсир кучи вақт ўт­ган сари миллий эътиқоднинг инъикоси, устуни сифатида доимий равишда ошиб бормоқда.

Муқаддас зиёратгоҳлар Марказий Осиёда мозорлар номи билан аталиб, мусулмонларнинг диний ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Мозор арабча сўз бўлиб, “сиғиниладиган муқаддас жой”, “зиёрат жойи” маъносини англатади. Статистик маълумотларга кўра, минтақадаги зиёратгоҳларнинг умумий сони ўн мингдан ортади. 1998-2008 йиллар мобайнида олиб борилган шахсий кузатувларимиз натижасида биргина Фарғона вилоятининг ўзида уч юздан зиёд зиёратгоҳлар мавжуд эканлиги аниқланди.

Фарғона тумани Шоҳимардон кишлоғида “Ҳазрати Али” мақбараси ҳам мустақиллик йилларида қайта таъмирланиб, зиёратгоҳ атрофи ободонлаштирилди.

Шоҳимардон қишлоғи ислом дунёсидаги муқаддас масканлар қаторига киради, у денгиз сатҳидан 1548 метр баландликда, Помир-Олой тоғ тизмаларида, Фарғона вилояти маъмурий марказидан 50 км узоқликда жойлашган.

Ҳазрати Али Шоҳимардон пирим 599 йилда Макка шаҳрида таваллуд топган бўлиб, 661 йилда «Куба» масжидда уюштирилган суиқасд натижасида ҳалок бўлади. Унинг тўртинчи авлоди бўлган Шоҳ Толиб, Араб мамлакатининг подшоҳи бўлган. У бобоси ҳазрати Алининг 7 та қабри борлигини эшитгач, тахтдан воз кечиб, ушбу қабрларни топишни ва уларни обод қилишни ўз олдига мақсад қилиб қуйган. Шу мақсадда изланиш ишларини олиб борган Шоҳ Толибнинг охирги манзили Фарғона Водийсининг Порсин (Шоҳимардон қишлоғининг тарихий номи) кишлоғи бўлган. Ривоятларга кўра, Ҳазрати Алининг қабри атрофи тўрт тоғлар билан ўралган ва икки дарё қўшилган баҳаво тепаликда бўлган. Шу сабабли Шоҳ Толиб бу ерда бобоси Ҳазрати Алининг катта мақбарасини тиклаган.

1870 йилда рус саёҳатчиси ва географи Федченко Қўқон хонлигига келиб, ушбу зиёратгоҳни ҳам зиёрат қилган ҳамда ўзининг 1894 йилда чоп этилган «Туркистонга саёҳат» китобида қуйидагиларни ёзади: «Шоҳимардон – мардлар шоҳи» бу ерда ётади. Унинг зиёратгоҳига кўплаб одамлар келади.

Чор Россияси ҳукмронлиги даврида мақбара вайрон қилинади. Лекин 1943 йилга келиб, у халқ томонидан ҳашар йўли билан қайта тикланади. Аммо 1951 йилда шўролар ҳукумати томонидан минглар қадимий ёдгорликлар қаторида Ҳазрати Али мақбараси ҳам бузиб ташланади.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ушбу ёдгорликни қайта тиклаш учун катта миқдорда маблағ ажратилиб, «Ҳазрати Али» мақбараси қайта тикланди. Шунингдек, унинг атрофи ободонлаштирилиб ушбу ерда зиёратчилар учун барча қулайликлар яратилди.

Зиёратгоҳ қайта тикланганидан сўнг, 1996 йилда ушбу зиёратгоҳга келаётган сайёҳлар сони мониторинг қилинганида, йил давомида Ўзбекистон Республикасининг турли вилоятларидан ҳамда чет эл давлатларидан 1 миллиондан ортиқ сайёҳларнинг келиб кетганлиги аниқланган.

You must be logged in to post a comment Login