АФҒОНИСТОН: «АСАБИЙ АСКАР»НИНГ ҚОТИЛЛИГИ

Америкалик сержант Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида тинч аҳоли  вакилларидан 16 кишини отиб ўлдирди.

Маълум бўлишича, қурбонларнинг уч  нафари аёллар, тўққиз нафари эса болалардир. Афғонистон президенти Ҳамид Карзай  бу воқеани аввалдан ўйлаб амалга оширилган қотиллик сифатида баҳолаб, АҚШдан  тушунтириш талаб қилди. Барак Обама эса бунга жавобан узр сўраб, айбдор албатта  жазога тортилишини маълум қилди. Пентагон раҳбари Леон Панетта мазкур воқеадан  даҳшатга тушганини айтган.

Америкалик ҳарбий якшанба куни саҳарда  учта оилага кириб, одамларга қарата ўқ очган. Айтилишича, унинг «асаблари  қаттиқ чарчаган» экан. Таъкидлаш керакки, унинг жинояти оловга керосин сепган  билан баробар бўлди. Яқиндагина америкалик ҳарбийларнинг Қуръони Каримни ёқиб  юборганига қарши афғонистонликлар қаттиқ норозилик билдирган ва намойишларни  куч билан бостириш туфайли ўнлаб одамлар ўлган эди.

You must be logged in to post a comment Login