БОЛЛИВУДЧИЛАР РЕКОРД ЎРНАТДИ

"Ҳамиша тайёр!” фильми

Мумбайда бир пайтнинг ўзида 4,5 минг киши рақс тушиб, ўзига хос рекорд  ўрнатди.

Улар “Ҳамиша тайёр!” фильмига ишланган Dhinka Chika қўшиғига  ўйнашди. 

Гиннесс рекордлар китобининг  вакили ушбу рақсни саҳналаштирган хореограф Теренс Льюисга рекорд ўрнатилгани  ҳақидаги сертификатни тақдим этди. Айтиш керакки, Льюиснинг ўтган  йилги оммавий рақси ҳам рекорд сифатида эътироф этилган эди. Унда 1,3 минг киши  қатнашган. “Бу ҳаётимдаги энг бахтли  лаҳзалардан бири, – дейди 36 ёшли хореограф. – Рақсга тушувчиларнинг сони  тобора ортиб бормоқда, балки келажакда бутун Ҳиндистон бирга ўйнар”. «Ҳамиша тайёр!» фильмида бош ролни  Салмон Хон ижро этган.

You must be logged in to post a comment Login