КИНОЧИЛАРИМИЗ ОЛДИНДА

Aziz3

27 ноябр куни Қирғизистон Республикасида 12-15 декабр кунлари бўлиб ўтадиган IV-Халқаро “Қисқа метаржли фильмлар” тақдимот маросида иштирк этадиган фильмлар рўйхати эълон қилинди. Бугунги кунга қадар IV-Халқаро тақдимот маросига иштирок этиш учун МДХ давлатларидан 300 га яқин қисқа метаржли фильмлар ҳайат аъзоларига тақдим этилган бўлиб, бугунги кунда улар ичидан энг сара 13 та фильм танлаб олинган. Энг қувонарлиси булар ичида ватандошимиз умидли ёш режиссиёр, оператор – Азиз Ахмеджанов томонидан суратга олинган “16-рақамли Уй ” деб номланувчи фильм ҳам танлаб олинган.
“16 рақамли уй” кинофильми 2013 йил Сўқоқ қишлоғида умидли кино режиссиёр Азиз Ахмеджанов томнонидан суратга олинган. Фильм картиналари иккинчи жаҳон уруши воқеаларини ўз ичига олади. Фильм қахрамони Мўмин Солиҳов урушда қатнашаётган аскарларнинг омонатларини ўз бўйнига олган қахрамонимизнинг қечинмалари гоҳ шодлик, гоҳида ғамликни намоён этади. Охир оқибат мана шу омонат Мўминни бир умрлик виждон азоби асирига айлантиради. Ўзбекистон элктрон оммавий ахборт воситалари миллий асотсацияси фильмни яралишига ўз ҳиссасина қўшганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

Aziz2

“Бу фильм ғояси ўзимга тегишли, фильм сценарийси Мадина Йўлдошева билан бирга ёзилган. Фильмда бош ролни Фатхулла Маъсудов ижро этган. Фильм қисқаметаржли бўлишига қарамасдан унда бир қанча таниқли актёр ва актрисаларимиз бир қанча образларда намоён бўлади. Фиьлмни Қирғизистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган IV-Халқаро кинотақдимотга тақдим этганимиздан сўнг, фильм ҳайат аъзолари томонидан ижобий баҳоланганлиги ҳақида менга хабар беришди, бу албатта қувонарли ҳолат. 300 та фильмлар орасидан 13 та энг сара фильмлар қаторидан жой олишнинг ўзи бир хурсандчилик” дейди биз билан суҳбатда ҳозирги кунда АҚШда бир қанча таниқли режиссиёрлар билан ўз изланишлари йўлида ижод қилаётган, Азиз Ахмеджанов.

Aziz1
15 декабр куни “Энг яхши режиссёр”, “Энг яхши фильм”, “Хайат аъзоси танлови” ва “Томошобинбоп фильм” номинатцияларида ғолиблар эълон қилинади. Натижаларни кутиб қоламиз.

You must be logged in to post a comment Login