СОҲИБҚИРОННИНГ АДОЛАТЛИ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ

224

Амир Темур жаҳон давлатчилиги тарихда ёрқин из қолдирган буюк сиймолардан биридир. У ўзининг 35 йиллик ҳукмронлиги даврида бутун келажак авлодларга намуна бўладиган давлат ва унинг бошқарув тизимини яратди. Салтанат соҳиби ҳокимияти бошқаруви Қурултой ва Давлат Кенгаши, маслаҳату машваратлар, тадбирлар билан олиб борилар эди. Адолатсиз қарор қабул қилинишига йўл қўйилмасди.

Темур салтанатида давлат бошқарувини “Буюк Девон” деб аталмиш девонда девонбеги олиб борган. Девонбеги ўз қўли остидаги ўнга яқин девонликлар (вазирликлар) фаолиятини тартибга солиб турган. Масалан, ташқи ишлар вазирлиги “Девони иншо”, “Девони расоил”, “Элчилик девони” каби номлар  билан иш юритган. Манбааларда шу номлар ҳам кўп қайд этилган. Бу вазирлик хорижий элчиларни қабул қилади, чет мамлакатларга элчилар юборади. Ташқи савдо, адабий ва маданий алоқалар ўрнатади. Чегара низоларини ҳал этади. Давлат божини ундиради. Шунингдек, уруш ва сулҳ масалалари билан ҳам шуғулланган.

Давлат корхоналари вазирлигига Самарқанд шаҳрида жойлашган, камида минг нафар усталар ишлайдиган корхона ҳам бўйсунган. Пул зарбхоналари ҳам шу вазирлик тасарруфида бўлган. Устахонада йил бўйи тўхтамай совут, дубулға, ўқ-ёй, қилич, қалқон, найза, шамшир, ратаандоз, ўзиотар манжалиқ каби қуроллар ясалган. Яна бу вазирлик Амир Темур буйруғига кўра амалга оширилаётган қурилишларнинг барчаси иштирок этган.

Соҳибқирон дунё ҳуқуқ тарихида биринчи марта махсус амалдор шахс – “Аризачи беги” лавозимини таъсис этган. Бу мансабдор шахс аҳоли ва мансабдор шахслардан, сипоҳийлардан тушаётган ариза, шикоят ва таклифларни қабул олган. Аризаларни кўриб чиқиш муддати бир ҳафта бўлган. Ҳафта якунида ариза ёзган кишига жавоб берилган. Кечиктириб бўлмайдиган ишлар бўйича шу куни жавоб қайтарилган ва тегишли чора кўрилган. Аризачи беги асосан мансабдор шахсларнинг хиёнати, суиистеъмолликлари тўғрисидаги аризаларни қабул қилиб олган бўлса, кейинчалик салтанат кенгайиб боргани сари, аризалар ҳам кўпайган. Масофа ҳам катталашган.

Адлия девони ариза, шикоят, таклифлар масаласи билан шуғулланган. Мамлакатдаги барча амалдорларни, айниқса қозиларни текшириб, назорат қилиб турган. “Қаттиқ синов” яъни аттестациядан ўтказган.

Амир Темур ўрнатган давлат бошқаруви адолатли ва илғор бошқарув шакли эди. Биз  миннатдор авлодлар буюк аждодимиз Амир Темур бобомиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

You must be logged in to post a comment Login