“Россия гўзали-2012” танлови иштирокчилари GULI либосларида

Россия гўзали-2012

 

8 март куни НТВ телеканали орқали “Россия гўзали-2012” танловининг якуний босқичи эфирга узатилди. Россиянинг энг йирик гўзаллик байрамига 20 йил тўлди. Унинг саҳнаси GULI тўплами либослари намойиши учун ўзига хос подиумга айланди, десак муболаға бўлмайди. Гап шундаки, 15 нафар энг сара гўзалларнинг барчаси, жумладан, танлов ғолиби — Смоленск шаҳридан 18 яшар талаба Елизавета Голованова дизайнер Гулнора Каримованинг оқшом кўйлакларида саҳнага қадам ташлади. Антон Макарский уларнинг чиқишини романтик руҳдаги Belle таронаси билан қарши олди.

Бу йили ҳакамлар ҳайъати сафидан ўрин олганлар: пойтахтда ўтказиладиган Art Week Style.uz санъат ҳафталигининг доимий меҳмони, de GRISOGONO заргарлик уйи президенти Фаваз Груози (Швейцария); Россия халқ артисти, хонанда, бастакор ва пианиночи Дмитрий Маликов; россиялик таниқли фотосурткаш Влад Локтев; бадиий гимнастика бўйича хизмат кўрсатаган спорт устаси, жаҳон ва Европа чемпиони Ляйсан Утяшева; ресторатор Аркадий Новиков; “Жаҳон гўзали-2011” Ивиан Саркос (Венесуэла) ва Axel Springer Russia нашриёт уйи бош директори Регина фон Флемминг.

Гулнора Каримова либослар ва заргарлик буюмларининг моҳир дизайнери сифатида аллақачон шуҳрат қозонган. У ўз тўпламларини Mercedes-Benz Fashion Week Russia,  New York Fashion Week сингари етакчи мода ҳафталикларида намойиш этган.

Гулноранинг ижоди этник ўзига хосликлар, миллий анъаналара ва долзарб технологиялар уйғунлашувига асосланган бўлиб, айнан ушбу жиҳатлар GULI маркасининг янада кенг миқёсда эътироф этилишига сабаб бўлмоқда.

 

_________________________________________________________________________________________

Россия гўзали-2012

 

You must be logged in to post a comment Login