НЬЮ ЙОРКДА НАВРЎЗ ТАНТАНАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

2G7A4135

21-март санасида Нью Йорк штати Бруклин шаҳридаги “National” ресторанида “Uzbek TV New York” телеканали томонидан тақдим этилган Наврўз байрамига бағишланган кеча бўлиб ўтди. Наврўз тантаналарига бағишланган кечада бугунги кунда АҚШда ўз ижодий фаолиятини давом эттираётган бир қанча санъаткорларимиз жумладан

2G7A4677

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист “Аббос” гурухи асосчиси Аббос Қосимов, хушовоз хонандалар Юхан, Анвар Бекматов, Жамшид Тўйчиев, Озодбек Ибрагимов, Азамат Махмудовлар кечага ташриф буюрган меҳмонларга кўтаринки кайфият улашган бўлса, Замира Салим бошчилигидаги “Ўзбекистон Гуллари” болалар ансамбльнинг чиқишлари кечага ўзгача файз бағишлади.

2G7A4174

Наврўз тантанасига ташриф буюрган энг омадли ва зукко меҳмонларимиз ташкилотчилар томонидан таъсис этилган қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Бундан ташқари хушовоз хонанда Юхан ва Аббос Қосимовлар ҳам “UzbekTV NY”нинг махсус фахрий ёрлиғи билан тақдирланишди.

2G7A4639

Наврўз тантанаси давомида “Она юрт жилолари” кўрик танлови ғолиблари аниқланиб уларга қимматбаҳо совғлар ва фахрий ёрлиқлар тақдим этилди. Кечани олиб бориш Шахриёр Амонов ҳамда Шахноза Рашидовалар зиммасига юклатилди. Наврўз байрамига бағишланган мазкур тадбир, кечага ташриф буюрган меҳмонларга кўтаринки руҳ бағишлади.

2G7A4324

Байрам дастурхони, созандаю хонандаларнинг чиқишлари, шоу дастурлар, миллийча рақс ва бадиий чиқишлар меҳмонларга энг позитив туйғуларни бахш этди. Суратлар билан Uzbek TV NYнинг facebook саҳифасида танишасиз тез кунларда байрам дастурининг тўлиқ шаклидаги видеоси ҳам намойиш этилади.
Ўзбекистон Гуллари ансаблининг чиқишларидан парча

2G7A4285

Хонанда ва раққосанинг чиқишлари

2G7A4356

2G7A4395

2G7A4406

2G7A4414

2G7A4460

2G7A4516

Shahriyor Amonov

 

You must be logged in to post a comment Login