БРУКЛИНДАГИ “LAFAYETTE HIGH SCHOOL” МАКТАБИДА НАВРЎЗГА АТАЛГАН КЕЧА БЎЛИБ ЎТДИ

 

2G7A3951

2015 йилнинг 20 март санасида Нью Йорк штати Бруклин шаҳрида жойлашган “Lafayette High School” мактабининг концертлар залида мактаб ўқувчилари иштирокида наврўзга аталган кеча бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ўқувчилар томонидан тайёрланган миллийча урф одатларимизга монанд бадиий чиқишлар, миллий рақслар, келин салом маросимларидан ташқари наврўз тарихи ҳамда Ватанимизда қад кўтарган миллий обидаларимиз ва юртимизнинг гўзал манзаралари ҳақида видео ролик ҳам намоён этилди. Тадбир аввалида шу мактабнинг маънавият ва марифат бўйича директор ўринбосари Хорхе сўзга чиқиб келганларни байрам билан муборакбод этиб бугунги тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтиши ва шу билан бирга Ўзбекистон ҳақида ва Наврўз байрами ҳақида бугунги тадбир давомида кўп нарса билиб олиши ҳақида ҳам айтиб ўтди. Байрам сўнггида макатаб ўқувчиларининг ота-оналари ташаббуси билан ташкиллаштирилган байрам дастурхони безатилди. Миллий таъомларимиз АҚШлик маҳаллийларга ҳам жуда манзур бўлди.

2G7A3929

Айниқса сумалак ҳақида кизиқиб хатто унинг қандай қилиб таййёрланиши ҳақида ёзиб кетганлари ҳам бўлди. Кўрамиз балки ёшларимиз сабаб келгусида АҚШликлар ҳам сумалак тайёрлашар. 
“Мактаб ўқувчилари Наврўз байрамини ташкиллаштираётгани ҳақида менга айтишганида жуда ҳам хурсанд бўлдим. АҚШда ёшларимизнинг бундай ташаббускорлигини кўриб хурсанд бўлдим ва бу каби ёшларни доим қўллаб қувватлаш керак шу сабаб ўқувчиларни бугунги кечага тайёргарлик кўришда ёрдам бердим ва ўйлайманки кеча сизларга манзур бўлди” – дейди биз билан суҳбатда кечанинг жонкуяр режиссери Замира Салим. Тадбирнинг тўлиқ шакли ва фотосуратлар билан “Uzbek TV NY” каналида танишасиз.

2G7A3805

You must be logged in to post a comment Login