ЎЗБЕКИСТОНДА ҲИР ЙИЛИ БИР МИЛЛИОНГА ЯҚИН ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛМОҚДА

oliy_majlis

Ўзбекистон парламенти томонидан демократик ислоҳотларни ҳаётимизга жорий этишда, фуқаролик жамияти қуриш йўлида муҳим қадамлар қўйилди. Буни муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаларида ҳам эътироф этилди.

Дарҳақиқат, Олий Мажлис томонидан ўтган давр мобайнида 140 дан ортиқ қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, бундан 27 таси мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида қабул қилингани давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд ҳокимияти мустақиллигини, сўз, ахборот ҳамда сайлов эркинлигини таъминлаш, сайлов тизими ва фуқаролик институтларини ривожлантиришда муҳим омил бўлди. 

Давлат раҳбари ўз маърузасида парламент томонидан амалга оширилган шу каби бир қатор ижобий ишларни юқори баҳолаш билан бирга, янги сайланган депутатлар олдида турган 8 та муҳим устувор йўналишлар ҳамда вазифалар белгилаб берилди. Бугунги кунда мамлакатни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш бўйича стратегик вазифаларни ҳал этишда сиёсий партияларнинг роли ва ўрнини алоҳида таъкидлаб, сиёсий партиялар, аввало, ўз электоратига, давлат ва жамият қурилишининг асосий масалалари, мамлакатда юритилаётган ички ва ташқи сиёсат бўйича аниқ-равшан позициясига эга бўлиши, сайловчилари манфаатларини қатъий ҳимоя қилиб, улар орасида обрў қозониши лозимлиги қайд этилди.

Маърузада таъкидлаганидек, Олий Мажлис ҳар йили, ҳукумат тақдимномасига кўра, иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини кўриб чиқиб, тасдиқламоқда, унинг ҳаётга татбиқ этилиши устидан парламент назоратини олиб бормоқда. 2014 йилги дастурни амалга ошириш натижасида мамлакатимизда 980 мингдан ортиқ, жумладан, ёшлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун янги иш ўринлари ташкил этилди.

Бу албатта, ўз-ўзидан амалга ошгани йўқ. Йил давомида қарийб бир миллион янги иш ўрни яратилиши мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг амалий натижасидир. Шу боис яратилаётган шарт-шароитлар, сарфланаётган давлат бюджети маблағлари бутун дунё миқёсида эътироф этилаётгани бежис эмас. Ёшларни иш билан таъминлаш, уларнинг таълим-тарбияси учун йўналтирилган, сарфланаётган маблағлар келажак учун қўйилган энг ишончли ва самарали сармоядир. Юртимизда эртанги кун истиқболи учун ана шундай ташаббуслар ҳаётга татбиқ этилаётгани қувонарли, албатта.

You must be logged in to post a comment Login