ДЕМОКРАТИЯНИНГ МУҲИМ БЕЛГИСИ

saylov

Мустақиллик шарофати билан мамлакатимизда сайлов тизимини такомиллаштириш, айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Олий Мажлис, маҳаллий ҳокимият вакиллик ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказиладиган сайловларни тартибга солувчи қонунлар яратилди ва улар жамият тараққиёти билан ҳамнафас ҳолатда доимо такомиллашмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида мамлакатда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар иштирок этадилар. Сиёсий партияларнинг мамлакат ва жамият ривожидаги ўрни, аҳамияти  Ўзбекистонда 2007 йилда қабул қилинган Конституциявий қонунда аниқ белгилаб берилган.

Мамлакатимизда 2015 йил 29 мартда  бўлиб ўтадиган Президент сайловлари соғлом рақобат асосида ўтиши демократиянинг белгиси ҳисобланади.

Ушбу сайловларда фуқароларининг фаол иштироки  мамлакатимиз келажагини аниқлаш, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга ва ривожлантиришга хизмат қилади.

Мамлакатимизда можаритар шаклда ўтказилиб келинаётган сайловлар  демократик ҳуқуқий давлатни бошқаришнинг замоноавий усули ҳисобланади. Айни пайтда, Ўзбекистонда ўтказилаётган  сайловлар   халқ ҳокимияти ва сўз эркинлигига кенг имкониятлар яратиб бермоқда. 

Сайлов тизимининг ҳуқуқий асослари 23 йил давомида ривожланиб келмоқда. Жумладан, Ўзбекистон  Конституциясининг XXIII бобида “Сайлов тизими”га таъриф берилиб, Конституциянинг 117-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади” – деб белгиланган ва унга барча сайлов жараёнларида сўзсиз амал қилиниб келинмоқда. Фуқароларнинг сайловларга ва сайланган депутатларга бўлган ишончи ортмоқда, уларнинг сиёсий онги ва тафаккури юксалмоқда.

2010 йилда яратилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да сайловлар ва уларни  ташкиллаш ҳамда ўтказишга доир  принципал талаблар қўйилди. Шу асосда қонунларга ўзгартишлар киритилиб келинмоқда. Концепцияда белгиланганидек, “сайловлар – бу мамлакатимизда амалда бўлган ҳуқуқий нормаларнинг нечоғлик демократик руҳда эканини намоён этадиган, демократик ҳуқуқий давлатнинг узвий белгиси, халқнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этишининг, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокининг асосий шакли бўлиб, ўта муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга масаладир».

Концепциянинг ижроси доирасида сайлов қонунчилигига сайловолди ташвиқоти, ишончли вакиллар, кузатувчилар, ваколатли вакиллар, Ўзбекистон экологик ҳаракатининг сайловида кузатувчиларнинг иштироки, овоз бериш муддатлари, сайловларга оид турли социологик тадқиқот натижаларини эълон қилмаслик, оммавий ахборот воситалари хизматидан фойдаланиш каби  янги ҳуқуқий нормалар киритилди.

Мамлакатимизда бўлаётган барча сиёсий жараёнларга, айниқса, сайловларга жиддий эътибор берилмоқда ва етарлича шарт-шароитлар яратилмоқда. Фуқароларимизнинг кайфияти, бўлаётган жараёнларга муносабати тубдан ижобий томонга ўзгарганлиги оқибатида сайловлар кескин соғлом рақобат асосида ўтмоқда. Бу фуқаролар сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигининг ошганидан ва мустақиллик неъматларидан унумли фойдаланалаётганлигидан далолат беради.

You must be logged in to post a comment Login