АЁЛ ЗОТИ…ҚИРҚ ТА ЖОНИ БОР АЁЛ!

АЁЛ ЗОТИ...ҚИРҚ ТА ЖОНИ БОР АЁЛ!

 

Ойнаи жахонни ёқишингиз билан ёқимтой аёл журналистнинг чехраси намоён бўлади. Хориж телеканалларида-ку аёл журналистларнинг “қайноқ нуқта”лардан лавха беришига томошабинлар аллақачон ўрганиб қолишган. Газета ва журналларни варақлар эканмиз, аёл-журналистларнинг хабар ва мақолаларини жон-дилимиз билан ўқяпмиз.   Бир вақтлар айтилган “журналистика фақат эркакларга хос  касб” деган фикрлар бугунги воқеликка асло мос келмайди. Таҳлилчиларнинг фикрича, бугунги кунда“нозик жинс” вакиллари жахон (айниқса АҚШ ва Европа) оммавий ахборот воситаларида етакчи кучга айланиб улгурди. Россия ОАВда эса аёллар рахбарлик лавозимларида ҳам фаолият юритишмоқда. Бизда хозирча, “Ўзбекистон” радиоканали рахбари Султонпошша Ёқубова, “Саодат” журнали ва “Гулчеҳралар”газетасининг бош мухаррири Ойдин Хожиева ҳамда бир-иккита хусусий газеталарининг бош мухаррирларини хисобга олмаганда “нозик жинс” вакиллари рахбарликни  “кучли жинс” вакилларига бериб қўйишган.  Статистика маълумотларига кўра, журналист аёллар сони мунтазам ошиб бормоқда. Таъкидланганидек, уларни “Қайноқ нуқта”ларҳам қўрқита олмаяпти.

Ойдин Хожиева

     Эркак журналистларимиз хафа бўлишмасин-у,улар  ўз мавқеларини аёл журналистларга бериб қўяётгандек, назаримда. Аёлларимиз эркаклардан қолишмасликка харакат қилиб, мураккаб мавзуларга ҳам қўл уришмоқда. Масалан, телевидениедаги ахборот дастурлари ва турли кўрсатувларда долзарб мавзуларда лавхалар тайёрлаётган,ток-шоулар ташкил қилаётган  аёлларга хавас қилишимизни яшириб ўтиришга хожат бўлмаса керак. Кончилар, дехқонлар,ишчилар, ўқитувчилар, хатто фаррошлар хаётига бағишланган кўрсатув тайёрлаган  тиниб-тинчимас тележурналист Саодат Ўрмоновага тан берган хамкасбларимизни кўпчиликни ташкил қилади. Ёки бўлмаса, ўз қахрамонларининг қиёфасини очиб берадиган кўрсатувлар тайёрлаётган Моҳиниса Камоловага хавас қилишимиз ҳам сир эмас. Одамларга ёқадиган кўрсатув,эшиттириш ёки мақола тайёрлаш учун анча “тер тўкишга” тўғри келади. Кўпинча телевидениедаги оддий кўрсатув, давра сухбатлари ток-шоу деб берилади. Бу нотўғри. Фақат Нозима Вохидова ва Нилуфар Умурзоқоваларнинг “50/50”кўрсатувлари том маънодаги ток-шоу эди. Россия телеканалларидаги кўрсатувлани кўрсангиз фақат бошловчи гапириб, иштирокчиларга деярли сўз беришмайди. (инглизчадан таржима қилсак, “ток”-гапирмоқ, “шоу” кўрсатмоқ” мазмунини беради). Бу ҳам кўрсатувнинг, ҳам журналистининг ўзига хос имиджидир. Ҳозир эфирга берилмаётган “50/50” ток-шоусини ўзига хос ток-шоулардан бўлганини тан олиш керак. Айни дамда Нозима ва Нилуфар тайёрлаётган кўрсатувларни томошабинларга ёқадиган энг яхши дастурлар сафига қўрқмай қўшиш мумкин.

        Журналистларни роҳат фароғатда яшайди,деб ўйлаш мутлоқо нотўғри. Матерал тўплаш, уни тахрир қилиш ва ёзиш машаққатларини фақат журналистларгина яхши англайди. Шу ўринда Қутлибека, Гулчехра Жамиловаларнинг долзарб мавзудаги мақолаларини эслаш керак. “Маҳалла”газетасининг журналистлари бўлмиш Барно Султонова ва Юлдуз Хожиеваларнинг одамийлик, меҳр-оқибат хақидаги мақолаларини алохида завқ билан ўқишимизни айтиб ўтиш керак. Улар фақат яхшилик, яхшилик ва яна яхшилик хақида ёзишни ўзларига мақсад қилиб олгандек бўлади, назаримда. Худди шу баҳони Ойбуви Очилова (“Маърифат”) ва Дилфуза Қўзиева(“Оила ва жамият”)ларга нисбатан ҳам бериш мумкин.

АЁЛ ЗОТИ...ҚИРҚ ТА ЖОНИ БОР АЁЛ!

      Журнал ёки газетадаги мақола,телевидениедаги кўрсатув ёки радиодаги эшиттириш у ёки бу масалага ойдинлик киритиб, одамлар учун ниманидир бериши керак. Бу мураккаб иш бўлиб, анча машшақат чекишни тақозо қилади. “Маърифат”даги Хулкар Тўйманова, Васила Қаршибоевалар танлаётган мавзуларга ҳам алохида эътибор қаратиш лозим деб ўйлайман. Улар долзарб мавзуларни кўтариб чиқмоқда. “Миллий тикланиш”да Махфуза Худойберганованинг “Рангин дунё” рукнидаги мақолалари ва сўнги вақтларда ёзаётган республикамиз музейлари хақидаги маълумотларидан кўп нарса олиш мумкин.

        Матбуотимизда ёш журналистлар бўлмиш Адиба Умирова, Ситора Тожидинова(уларнинг ҳар иккиси “Хуррият”да)ларнинг пайдо бўлиши хам ходиса сифатида бахоланишга лойиқдир. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзАдаги “трио”- Нодира Манзурова, Ирода Умарова ва Мадина Умароваларнинг Тошкентда ўтаётган халқаро анжуманларда инглиз тилида савол бериб, хорижлик иштирокчиларни шошириб қўйганига кўп марта гувоҳ бўлиб, ўзбек қизлари ҳеч кимдан кам эмаслигига амин бўлганман.

Умида Абдуазимова

    Менинг журналист бўлишимга Умида Абдуазимова сабабчи бўлганлар.Тошкент Давлат Иккинчи Тиббиёт институтида тарихдан дарс берардим. Бир куни Хожиакбар исмли талаба келиб “телевизорда чиқишни ҳоҳлайсизми”, деб сўраб қолди.Кейин етти-саккизда савол бериб,шуларга тайёрланишиммни сўради. Саволларга тайёр бўлганимдан сўнг, радиога бориб,Умида Абдуазимова билан сухбатлашдик.Бу сухбат эфирга берилиб,матни эса “Тошкент оқшоми” газетасида мақола бўлиб босилди.Шундан сўнг турли мавзулаорда ёзган мақолаларим республика газеталарида босила бошланди. 1995 йилда Ўзбекистон радиосига ишга келдим. Зубайда опа Тошхўжаева, Ҳулкар опа Тўраева, Хидоят опа Олимова каби устоз журналистлардан кўп нарса ўргандим. “Халқаро хаёт” бош мухаррриятида эса Муяссар Саидхонова туфайли халқаро журналистика сир-асрорларидан бохабар бўлдим. Қўрқмасдан халқаро мавзуларда ёза бошладим. Умуман олганда, Муяссар опа шогирдларига қаттиққўллик билан муносабатда бўлардилар. Бу эса келажакда шогирдларнинг етук журналистлар бўлиб етишишига катта таъсир кўрсатди.  Айни дамда Муяссар опанинг шогирдлари Шохида Абдуолимова соғлиқни сақлаш, Фарида Тожибоева божхона хизмати ва ўзбек кинолари, Гулбахор Давирова парламент хаёти, Дилором Мирходиева Фавқулотда вазиятлар вазирлигидан тингловчилар эътиборини тортадиган эшиттиришлар тайёрлашмоқда.

  Шу ўринда “Ўзбекистон” радиосининг чорак асрдан бери эфирдан тушмай келаётган “Оқшом тўлқинларида” ахборот-мусиқий эшиттиришги ва уни тайёрлаётган аёл-журналистлар хақида алохида тўҳталиб ўтиш ўринлидир. Эшиттириш тингловчиларга ёқиши учун Шохида Абдуолимова, Фарида Тожибоева, Гулбахор Давировалар билан бирга Зарбиби Чориева таълим ва қўли гул ўзбек аёлларини, Дилфуза Ирназарова спорт сохасини, Сайёра Аллаберидиева йўллар ва банклар фаолиятини, Нозима Тошпўлатова нохукумат ташкилотлари фаолиятини қизиқарли тарзда ёритишга харакат қилишмоқда.

         “Нима учун аёл журналистлар эркаклардан илгарилаб кетди”, деган саволга жавоб излар эканман, аёл хамкасбларимизнинг ижодини яна бир марта кўздан кечириб ўзимча тахлил қилгандек бўлдим. Аёллар чекинишни истамаган холда (балки, эркаклардан ортда қолмаслик мақсадида) ҳамиша олға интилади. Аёллар ўз қахрамонлари билан чин қалбдан сухбатлашадилар. Улар ўз асарларига худди фарзандларига мехр бергандек каби муносабатда бўлишади. Шу сабабли ҳам АЁЛ журналистлар масъулиятни хис қилиб асарлар яратишмоқда. Бир сўз билан,эркакча қилиб айтганда, аёл хамкасбларимизнинг меҳнати натижалари  миллий журналистикамиз ривожига ҳисса бўлиб қўшилаётганини эътироф этиш ўринлидир.

                                                     Шарофиддин Тўлаганов

 _________________________________________________________________________________________

АЁЛ ЗОТИ...ҚИРҚ ТА ЖОНИ БОР АЁЛ!

              Қадимги  юнон тарихчиси Диодор амазонка аёллар ҳақида ёзиб қолдирган. Афсоналардаайтилишича, амазонка-аёллар қабилаларни бошқарган ва ҳарбий иш билан шуғулланган. Хитой императорларини аёл-ҳарбийлар қўриқлагани хақида ҳам маълумотлар бор. Эрамиздан аввалги 4 асрда Грецияда қўшинларни шакллантиришда аёллардан фойдаланилган. Ўша даврларда Европада бўлиб ўтган жангларда аёллар иштирок этган. Тарихчи Плотоннинг ёзишича, аёллар жангга отланган аскарларнинг руҳини ҳам кўтарган. Ёнида рафиқаси, опа-сингилларини кўрган жангчи душманни йўқ қилиш мақсадида фақат олдинга интилган. Бугунги глабаллашув асрида аёлларни“заифа” деб бўлмайди. Улар эркаклар билан бир қаторда давлат ва ҳарбий ишларда фаолият юритишмоқда.

АЁЛ ЗОТИ...ҚИРҚ ТА ЖОНИ БОР АЁЛ!

           Дунё мамлакатлари армияларида хизмат қилаётган  аёллар билан боғлиқ амалиёт таҳлил қилингудек бўлса, ҳар бир давлатда Қуролли Кучлар сафида аёллар меҳнатидан фойдаланиш турлича экани ойдинлашади.   Жаҳондаги бошқа мамлакатларга нисбатан     Исроилда аёлларнинг харбий хизмат қилишлари мажбурийдир. 1948 йилда Исроил мустақиллиги учун бўлган жангларда аёллар ҳам иштирок этган бўлса,урушдан сўнг аёлларни ҳарбий харакатларга жалб этишга бутунлай барҳам берилди.Бугунги кунда мамлакат аёлларининг учдан бир қисми (хомиладорлик, диний эътиқод сабаб) армияда  хизмат қилишдан бутунлай озод қилинган ёки хизмат қилиш муддати кечиктирилган. Армия сафидаги аёллар эса жанговор  амалиётларда иштирок этмайди.2001 йилда Бош Штаб қошида ҳарбий аёллар ишлари бўйича маслахат  Бошқармаси ташкил этилди.

       Германия аёллари армияда хизмат қилиш хуқуқини 1975 йилда қўлга киритишди. Унда ҳам бўлса фақат ёрдамчи бўлинмаларда (тиббиёт ва мусиқа) фаолият юритишди. 2000 йилда эса Германияда аёллар Қуролли кучларнинг ҳар қандай қўшинлари ва ўзлари ҳоҳлаган ҳарбий мутахассислик бўйича хизмат қилиш шарафига эга бўлишди. Мудоффа вазирлиги яқинда ўзининг янги стратегиясини эълон қилди. Унга кўра, 2020 йилга бориб KSK-махсус қўшинлари сафига “гўзал жинс вакиллари” жалб қилинади. Шуни таъкидлаш керакки, KSK Германия Қуруқликда қўшинлари таркибидаги нуфузли бўлинма саналади. Бу бўлинма жангчилари бошқа бўлинма жангчиларига қараганда алохида жисмоний  тайёргарликдан  ўтадилар. Улар ўқ отар қуроллардан аъло даражада фойдаланиш қобилиятига эгадирлар. Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар  махфий бўлинма хисобланмиш KSKга фақат эркаклар қабул қилинарди.

        АҚШ армияси шахсий таркибининг 11 фоизини аёллар ташкил қилади. Яъни бу мамлакатда аёл-ҳарбийлар сони 200 минг кишига яқиндир. Бироқ АҚШ Қуруқликдаги қўшинлар сафида хизмат қилаётган аёллар харбий харакатларда мутлоқо иштирок этмайди. Харбий Денгиз кучлари ва Ҳарбий Хаво кучларида эса аёллар жанговор харакатларда иштирок этаётган кема ва самолётларни бошқаришлари мумкин эмас.

     Францияда аёллар Қуруқликдаги Қўшинлар, Ҳарбий Ҳаво кучлари, Жандармерия ва армиянинг тиббиёт қисмларида хизмат қилишлари мумкин. Аёлларнинг сув ости кемалари,жандармериянинг махсус бўлинмаси, хорижий легионда хизмат қилишлари таъқиқланган.

          Канадада 1985 йилда аёллар ҳарбий мутахассисликнинг 75 фоизига жалб қилинган бўлса, 1989 йилдан бошлаб улар Қуролли Кучларнинг барча бўлинмаларида хизмат қилиш ҳуқуқига эга бўлишди.

АЁЛ ЗОТИ...ҚИРҚ ТА ЖОНИ БОР АЁЛ!

     Покистон ва Туркияда ҳам армияда эркаклар ва аёлларнинг тенг хуқуқлилиги таъминланган. Покистонда аёллардан иборат махсус батальон тузилган. Туркияда эса жангариларга қарши курашувчи аёлларнинг   махсус бўлими  ташкил этилган.

         Афғонистон мудофаа вазирлиги миллий армия сафларини аёллар хисобига кенгайтиришни режалаштирмоқда.Эндиликда афғон армияси шаҳсий таркибининг 10 фоизи аёллардан иборат бўлиши белгилаб қўйилди. Бунинг учун вазирлик қошида махсус бошқарма ташкил қилиниб,бу бошқарма ходимлари хар бир вилоятда аёлларни Қуролли кучлар сафига жалб қилиш билан шуғулланади. Эндиликда мактабнинг 12-чи синфини битирган 18 ёшдан35-ёшгача бўлган аёллар олти ойлик махсус курсларни тамомлаганидан сўнг, зобит унвонига эга бўлишади. 9-11-синфларни битирган аёллар эса 3 ойлик курсларини битирганидан кейин, сержантлар погонини тақиш шарафига муяссар бўлишади. 9синфни битирган қизлар бир ярим ой махсус курсда ўқиб, оддий аскар сифатида фаолият юритади. Аёллар мудофаа вазирлиги қошидаги штаб, касалхоналарда хизмат қилади. Яна икки йилдан сўнг, Афғонистон армиясининг шахсий таркиби 171 минг кишига етиши кўзда тутилган.

     Украина Қуролли Кучларининг барча бўлинмалари  сафида бугунги кунда50 мингдан ортиқ аёл хизмат қилаётгани айтилади. Уларнинг 8 фоизи зобитлар бўлса, 89 фоизи шартнома асосида хизмат қилмоқда. Сўнгги  20 йил давомида халқаро тинчликни сақлаш кучлари таркибида  фаолият юритган Украина харбийларининг  28 нафар  аёл эди.

АЁЛ ЗОТИ...ҚИРҚ ТА ЖОНИ БОР АЁЛ!

    Россия Мудоффа вазирлиги маълумотларига қараганда, бундан 3 йил аввал армия сафида 90 мингга яқин аёл бор эди. Бугунги кунда бу рақам 2 баробар камайиб кетди. Айни дамда Россия Қуролли Кучлари сафида 45 мингга яқин аёл 110та харбий мутахассис сифатида хизмат қилаётир. Уларнинг 2 минг нафари зобитдир. Россия армияси сафларидаги аёлларнинг 400 нафари полковник ва подполкопник, 500 нафари майор унвонига эга.8 минг нафар прапоршик бўлиб, улар шартнома асосида хизмат қилишмоқда. 35 минг нафар аёл эса оддий аскар ва сержант лавозимларида ўз ватанлари олдидаги бурчни ўташмоқда.

  Италияда “нозик жинс” вакиллари барча турдаги қўшинларда хизмат қилишади. Улар вертолётдан то реактив  самолётларни бошқаришни ўзлаштириб олишган.Айни дамда 150 нафар аёл хорижда фаолият юритаётган Италия харбийлари сафида хизмат қилмоқда.

         Мудофаа вазири лавозимини эгаллаган аёллар ҳам бор. Масалан, 2006 йил Латвия Сейми асли касби журналист бўлмиш Линду Мурниецени Мудоффа вазири лавозимига тасдиқлади.  2008 йил апрель ойида Испания мудоффа вазири этиб 37 ёшли, хомиладор аёл Карме Чакон тайинланди. Шунингдек, япониялик тележурналист Юрике Коике ҳам 2007 йилда “Кунчиқар” юртнинг биринчи аёл мудоффа вазири бўлган. 2007 йил 15 январь куни Эквадор Мудоффа вазири этиб тайинланган50 ёшли аёл Гуадалупе Ларрива орадан икки хафта ўтиб пойтахт Китодан 275 киолметр жанубий-ғарбда юз берган авиахалокат туфайли вафот этди. Яқинда Италия бош вазири этиб тайинланган  М.Монти Ички Ишлар вазири этиб аёл кишини- Анна Мария Канчелльерини тайинлашга қарор қилди.

Шарофиддин Тўлаганов

You must be logged in to post a comment Login