ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТИ 1 МИЛЛИОН ДОНАГА ЕТДИ

145

Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш, максимал даражада қулай инвестиция иқлимини яратиш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдаги тўсиқларни бартараф этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, шу асосда тадбиркорлик фаолиятини юритиш шароитларини тубдан яхшилаш мақсади кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга ошириляпти.

Фарғонада вилоятида ҳам қурилиш инсдустриясига хизмат қиладиган корхоналар сафи тобора кенгайиб боряпти. Ана шулардан бири ўтган йили фаолиятини бошлаган Ўзбекистон-Буюк Британия “Долина Гранд Шифер” қўшма корхонаси Учкўприк ва атроф туманидаги қурилиш қорхоналари, ташкилотларига мунтазам равишда шифер етказиб беряпти.

Корхонани фаолият кўрсатишига 2 млрд сўмдан зиёд инвестиция киритилган. Янги йилдан бошлаб эса корхона тўла қувват билан ишлаб йилига 1 миллион дона шифер ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлди. Ҳозирги кунда бу ерда 70 нафардан ортиқ ишчи меҳнат қиляпти.

Вилоятда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқараётган ва кўрсатаётган хизматлар ҳажми илк бора 1 трлн сўмдан ортди. Аввалги йилга нисбатан ўсиш суръати 19,1 фоизга ортди. Шуниси эътиборлики, бу корхоналарнинг вилоятнинг ялпи саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги улуши 21,9 фоизни ташкил этмоқда.

You must be logged in to post a comment Login