Фарғонада 131 та хорижий инвестицияли корхоналар фаолият кўрсатмоқда

2

Ўзбекистон Республикаси Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ҳамда «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан соҳани ривожлантириш бўйича қатор қулайликлар, имтиёз ва шарт-шароитлар яратилмоқда.

Фарғона вилоятида хорижий сармоядорлар иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарда маҳсулотни ташқи бозордаги рақобатбардошлигини ошириш учун диверсификациялаш масаласига алоҳида эътибор қаратиляпти. Чунки мамлакатимизда шу йўналишда фаолият кўрсатаётган қўшма корхоналарага алоҳида имтиёз ва афзалликлар белгиланган.

Данғара туманидаги Ўзбекистон-Хитой “Бурсал шоес” қўшма корхонаси шу имтиёздан фойдаланиб, янги маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштирди. Корхонага хорижлик сармоядорлар томонидан 120 минг долларлик инвестиция киритилди. Натижада 40 та янги ишчи ўрни яратилди. Энг муҳими корхонанинг спорт пойабзаллари ишлаб чиқариш қуввати 50 минг жуфтга етказилди. Ўтган йили корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 276 минг долларлик қисми экспортга йўналтирилди. Ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш туфайли эса янги йилдан корхонада катталар ва болалар пойабзаллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Шуни таъкидлаш лозимки, ўтган йили вилоятда 25 та янги хорижий инвестицияли корхоналар ташкил этилди. Бугун Фарғонада шундай корхоналар сони 131 тага етди.

You must be logged in to post a comment Login