“ПРЕЗИДЕНТДАН ОТАМ ҚИЛМАГАН ЯХШИЛИК КЎРДИМ”

uy

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва улар учун муносиб турмуш шароити яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, давлат раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг  2014 йил 8 сентябрдаги “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридаги муҳим вазифалар ижроси юзасидан вилоятимизда кенг кўламли ишлар бажарилди.

Фарғона вилояти Тошлоқ туманининг Хотинқуми мақалласида 55 ёш оилага мўлжалланган “Камолот” уйлари фойдаланишга топширилди. Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган кўп қаватли уйда барча шароит ва қулайликлар яратилган.

– “Камолот” уйларининг имтиёзли кредит асосида ёш оилаларга тақдим этилаётгани фарзандларимизни нафақат қўллаб-қуватлаш ва оила мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган эзгу мақсадларга хизмат қилади, балки уларнинг эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлайди, – дейди Тошлоқ тумани ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси, Ўзбекистон Речпубликаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Комила Кавлонова. – Мамлакатимизда ёш оилаларга алоҳида эътибор қаратилиб, замонавий уй-жойлар қуриб берилаётгани таҳсинга сазовордир.

Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар Миллий банкининг 3 миллиард сўмликдан зиёд имтиёзли кредит маблағи ҳисобидан қурилган беш қаватли турар жой биноси Восил Ҳайдаров бошчилигидаги “Бинокор жийдали” хусусий корхонаси томонидан қисқа муддатда қуриб битказилиб, калитлари фан, санъат, адабиёт ва спорт йўналишида юксак натижаларга эришган ёш оилаларга топширилди. 

– Шинам, замонавий шарт-шароитларга эга уйнинг узоқ муддатли ипотека кредити асосида берилгани муҳтарам Президентимизнинг биз ёшларга оталарча бўлган ғамхўрликларининг амалдаги ифодасидир, – дейди янги уй соҳиби, “Шуҳрат” медали соҳиби Элёр Худойбердиев. – Бизнинг уйимиз 4 хонадан иборат. Энди оилам билан бу имкониятларга яраша ўқиб-изланиб, фарзандларимизни етук инсонлар этиб тарбиялаш, эл-юртга кўпроқ наф келтиришдек олий мақсадлар билан яшаймиз. 

You must be logged in to post a comment Login